БУЮК ЎЗБЕКЛАР ТАРИХИ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


УШБУ КАНАЛДА ТУРКИЙЛАРНИНГ ЭНГ КАТТА ЭЛАТИ САНАЛМИШ ЎЗБЕК ХАЛҚИ, МИЛЛАТИНИНГ ҚАДИМ ТАРИХИ, ЎЗБЕКЛАР ТУЗГАН ҚУДРАТЛИ ИМПЕРИЯЛАР, УЛУҒ АЖДОДЛАРИМИЗ ҲАҚИДАГИ ТАРИХИЙ ФАКТЛАР ВА МИЛЛАТНИНГ БУЮК ИСТИҚБОЛИ ҲАҚИДА МУНТАЗАМ ЁРИТИБ БОРИШГА ЖАЗМ ЭТДИК.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ҲАҚИДА 10 ҲАҚИҚАТ
1. Буюк империяни нолдан, оддий аскарликдан бошлаб якка ўзи барпо этди!
2. Уч қитъани зир титратди, Осиё, Африканинг энг қудратли ҳукмдорларини бўйсундирди, Европанинг ҳамма қиролларидан тобеълик мактубларини олди!
3. 27 та Султонни тиз чўктирди, 20 та буюк юриш қилиб, тамомила ғалаба қозонди. Ҳеч бир тарихчи уни бирор марта енгилди деб ёза олмади!
4. Юзлаб урушларнинг барчасида тўлиқ ғалаба қилди ва тарихга исми “Ягона Енгилмас Хоқон" номи билан кирди!
5. Соҳибқирон Сибирнинг минус 40 даража совуғида, Ҳиндистоннинг 60 даража иссиғида ўз аскарлари билан бирдек жанг қилган ягона саркардадир!
6. Ўз юришлари билан бутун Осиё ҳудудига тенг 40 миллион км. ҳудудни босиб ўтди!
7. Усмонийлар уч маротаба ололмаган Измир шаҳрини 7 кунда босиб олди, Чингизхон ва унинг авлодалари забт этолмаган қалъаларни осонликча эгаллади, Александр Македонский олти йилда олган Ҳиндистонни 12 ойда тиз чўктирди!
8. Ўша даврнинг энг қудратли 2 давлати - Чингизийларнинг Буюк Олтин Ўрдаси ва Усмонийларнинг қудратли ҳоқонларини устидан шонли ғалабага эришди!
9. Дину диёнатни, Ислом байроғини ҳамиша баланд кўтарди, улкан ҳудудда тўлиқ адолат ўрнатди!
10. Борган жойида қурди, бунёд этди, ўзидан улкан маданий, меъморий ёдгорлик қолдирди. Авлодларидан эса дунё тан олган буюк олимлар (Мирзо Улуғбек), янги империяга асос солган буюк саркардалар (Заҳриддин Бобур) етишиб чиқди!
Соҳибқирон бобомизнинг руҳи шод бўлсин!
P.S. ЎЗЛИГИНГНИ УНУТМА!
Л.Абдураимова, С.Санақулов


Амир Темур сийрати. Сунъий интеллект тасвири.


Рауф Парфи деган эди:
"Бутун дунё туркларнинг кучидан фойдаланди, илмидан фойдаланди, аммо уларни бирлашишига йўл бермади.
Туркларнинг бирлашуви бутун дунёни ҚЎРҚУВГА солади.
Турк ўзининг турк эканлигини англамаса, туркий ду
нё нураб, кучсизланиб бораверади.
Катта бир куч беркиниб ётади. Бу кучни уйғотиш учун турк эканлигимизни ҳис этиш кифоя.
Агар бирлашсак, урф-одатимизни хам, санъатимизни ҳам бошқаларга ўтказа оламиз.
Турк эканлигимизни англашга интилиш бошланиши керак. Адабиётимизда, шеъриятимизда шу руҳ уйғониши керак. Шу нарса ривожлантириб юборади адабиётимизни хам.
Туркчилик маънавий дунёда ҳал қилувчи нарса ҳисобланади.
Турк бутун дунёга бойлигини берди, энг кучли одамларини берди.
Ислом арабларга берилди, лекин исломни тиклаш туркларга топширилди.
Ислом турк ерида амалга айланди.
Инсо
н ўзини турк эканлигини билганда гўзал. Агар турк эканлигини англамаса, унинг ичи бўм-бўш, у оддий одам, гўзал эмас.
Янги бир авлод пайдо бўлиши керак. Туркчиликни тўла англаган авлод ўз образи билан, янги ижтимоий руҳ билан келади.
Келажак янги руҳ бу - туркчилик.
Шеъриятимизга янги руҳни туркчилик беради. Шу руҳни ҳодисага айлантирган шоир катта шоирга айланади.
Катта шоир пайдо булади.
Туркчилик руҳи Навоийдек катта шоирни пайдо қилади..
Ўзининг рамзлари, шоирлари,образлари билан келади бу шамол.
Балки у бўрондир....
1996-йил.


БЎЛАЖАК БУЮК ТУРОН ДАВЛАТИ
Битта давлат, ягона Иттифоққа бирлашиш учун барча асослар бор.
1. Тил, дин, қадриятлар, тарих, маданият бирлиги.
2. Қуруқлик ва денгиз орқали умумий логистика мавжудилиги, яъни, территориал бирлик.
(Марказий Осиёдаги 4 та давлат билан Каспий орқали Озарбайжон ва Озарбайжон орқали (Шуша йўли) Туркия билан боғланиш мумкин).
3. Манфаатлар бирлиги. (Иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий иттифоқ, қўллаб-қувват
ловга зарурат, катта эҳтиёж);
4. Мақсадлар бирлиги (бутун туркий дунё бирлашсагина икки қутбли дунёда ҳам, кўп қутбли дунёда ўз ўрнимизга ва сўзимизга эга бўла оламиз!)


ТУРКИЙ ТИЛЛАР ШАЖАРАСИ


ЎТМИШНИНГ ҚОРА КУНЛАРИ ВА БУГУННИНГ МАВЗУСИ:
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ. ЎТКАН КУНЛАР.
ЮСУФБЕК ҲОЖИ:

Буродарлар! Ўрус ўз ичимиздан чиқадирған фитна-фасодни кутиб, дарбозамиз тегида қўр тўкиб
ётибдир. Шундай машҳар каби бир кунда биз чин ёвға берадирган кучимизни ўз қўлимиз билан ўлдирсак, сен фалон деб қирилишсақ ҳолимиз нима бўладир. Бу тўғрида ҳам фикр қилғучимиз борми? Кунимизнинг кофир қўлиға қолиши тўғрисида ҳам ўйлаймизми ёки бунга қарши ҳозирлик кўриб қўйғанмизми?!
Мана, буродарлар! Сиз ўз қипчоғингиз учун қабр қазиған фурсатда, сизга иккинчилар тобут чопадир. Биз қипчоққа қилич кўтарганда, ўрус бизга тўп ўқлайдир. Сиз дунёда ўзингизнинг ягона душманингиз қилиб қипчоқни кўрсангиз, мен бошқа ёвни ҳар замон ўз яқинимға еткан кўраман!
Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб, ичкан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизға ақлим етмай қолди. Биз шу ҳолда кетадирган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядирған бўлсақ яқиндирки, ўрус истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйниға ўрус бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Ўз наслини ўз қўли билан кофир қўлиға тутқин қилиб топширқучи — биз кўр ва ақлсиз оталарға худонинг лаънати албатта тушар, ўғлим! Боболарнинг муқаддас гавдаси мадфун Туркистонимизни тўнғузхона қилишиға ҳозирланған биз итлар яратгучининг қаҳрига албатта йўлиқармиз! Темур Кўрагон каби доҳийларнинг, Мирзо Бобур каби фотиҳларнинг, Форобий, Улуғбек ва Али Сино каби олимларнинг ўсиб-унган ва нашъу намо қилғанлари бир ўлкани ҳалокат чуқуриға қараб судрағучи албатта тангрининг қаҳриға сазовордир, ўғлим!..
ЯКУН. НАТИЖА.
1277-нчи йилнинг куз кезларида бўлса керак, Юсуфбек ҳожи Қаноатшодан бир хат олди. Қаноатшо Авлиё отадан ёзар эди. «Ўғлингиз Отабек яна бир киши билан (уста Алим) бизнинг қўшунда эди. Олмаота устидаги ўрус билан тўқунишмамизда биринчи сафимизни шу икки йигит олди ва қаҳрамонона урушиб шаҳид бўлди. Мен ўз қўлим билан иккисини дафн этдим...» Юсуфбек ҳожи хатми қуръон қилиб юртка ош берди, Ўзбек ойим қора кийиб таъзия очди.
(Абдулла Қодирийни шу гаплари учун отиб ташлашган, аслида...)


ЎТА ИСТЕЪДОДЛИ ШОИРИМИЗДАН ЎТА ҲАҚЛИ ШЕЪР
ЖАДИДЛАР ЕТИШМАЯПТИ, ЖАДИДЛАР

Тақдир эркалатган қизлар-йигитлар
Соҳилда сайр қилиб, атиргул ҳидлар.
Хаёлчан боқади ғозий шаҳидлар
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Шахсий намуна йўқ, чунки ибрат йўқ,
Олимлар жуда кўп, битта Фитрат йўқ.
Шул сабаб мажол бор, куч бор, қудрат йўқ,
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Улар ғишт қўйган, биз тошлар отамиз,
Улар сўз йиғганлар, биз гап сотамиз.
Улар кун кутган, биз ойлик кутамиз,
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Тавалло, Қодирий, Чўлпонлар қайда,
Ҳамзахонлар қайда, Усмонлар қайда?
Оғиз жуда катта, юраклар майда
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Ўшалар бизларнинг боболармикан
Биздан ўзларини тополармикан?
Бизни набирам, деб тан олармикан
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Улар мактаб қурган, биз уй қурамиз,
Улар ғоя сурган, биз ўй сурамиз.
Ёппа томошабин бўлиб турамиз –
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Қопоғон давр эди, қаттол, қатағон
Отилиб чиққанни шартта отоғон,
Бугун юки енгил туя ётоғон
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Ўзига келмайди, ўздан кетганлар
Ихлос қўйиб, шайтон думин тутганлар
Қани юрт, деб ўзини унутганлар –
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Шеър авжида бирдан қалам секинлар,
Буюк устозларим нима деркинлар
Сўнгги жадид эди, Абдулла, Эркинлар
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Уфққа урилиб, қайтиб келган ўқ,
Менинг юрагимни тешиб ўтган чўғ
Муаллимлар сероб, Авлонийлар йўқ
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Таълим-тарбияни нажот билганлар
Илмига ўзлари амал қилганлар
Қаранг, амал, деб ўз жонин юлганлар
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Маишат, тўй-ҳашам бош мақсад ҳамон
Гапдан бошқа гап ҳам бор, эй қадрдон
Ҳамма замонда ҳам келмайди замон
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...

Занглаган зеҳнимни чархлаб берадиган
Умрим савдосини нархлаб берадиган
Шу шеърни ўғлимга шархлаб берадиган
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар...
Иқбол МИРЗО.


(татарских рядах были и разбитые ими половцы, и некоторые народы Кавказа, чисто монголы и народы тюрко-татарского происхождения. Но особенно выделялся своей подвижностью, воинственностью и национальным единодушием полумонгольский многочисленный кочевой народ «казаки», постоянной родиной которого были низовья Урала и Волги и среднее течение Иртыша)
Манба: ПРОИСХОЖДЕНИЕ КАЗАКОВ И ЭТНИЧЕСКИЙ СТАТУС КАЗАЧЕСТВА. Джусупов Мутигулла Кувашевич.


КАЗАКЛАР ТУРКИЙ БЎЛГАН!
Бу анчайин баҳсли масала. Лекин тарих аниқ фактларга таянади.
Рус тарихичси Л.Гумилёвга кўра, казаклар асли туркий халқ бўлиб, туркий хазар-қипчоқларга бориб тақалади. Фақат бу элат славянлар билан яқин яшагани учун христиан динини қабул қилган эди.
(По мнению историка Л. Н. Гумилёва, казачество могло произойти от хазари и половцев, которые приняли христианскую веру.)
Казак сўзи ҳам туркча сўз бўлиб, озод, эркин одам, саргузашт изловчи, дайди (баъзи манбаларда мўғул туркчада “чегара қўриқчиси” маъносида) маъноларини англатади. (Казаки́ предположительно от тюркского слова, значившего «свободный, независимый человек, искатель приключений, бродяга)
Аввалига казак сўзи (қипчоқ-татарлар орасида) эркин ёлланган ишчи, хон, амир, подшодан норози бўлиб ёки эркинлик ҳаёт излаб, ўз улусидан чиқиб кетган жангчини англатган, кейин эса бу сўз янада кенгроқ тушунчага айланиб, саҳро қароқчиси, сургундаги одам, ҳатто, турмушга чиқмаган йигитнинг номланиши сифатида қўлланган.
(Сначала оно означало свободного наёмного работника, или (у татар) — воина, покинувшего свой улус, а потом стало пониматься шире, как обозначение степного разбойника, изгнанника, беспризорного, авантюриста или просто пока ещё не женатого парня).
Мўғул турклари билан бирга буюк империя барпо этган кўплаб элатлар “Олтин ўрда”нинг парчаланиб кетиши фонида янги этносларга ажралиб чиқа бошлаган. Жумладан, исломни қабул қилган ўзбеклар (дашти қипчоқ ўзбеклари), нўғайлар, татарлар, қозоқлар алоҳида элат сифатида шаклланди. Уларнинг орасида славянлар билан яқин алоқада яшаган туркий элат - қипчоқлар христиан динини қабул қилиб, “казак”ка айландилар ва секин аста руслар, украинлар, польяклар, латишлар ва бошқа славянь халқлари билан қўшилиб, турли этнотараққиёт босқичидан ўтдилар.
(Распад Золотой Орды рассмотрен как причина формирования новых этносов. Даны объяснения процессу образования новых этнонимов: узбек, ногай, татар, казак; показан постепенный ход в их развитии.)
Шундай қилиб, "Казак" атамасини тарихий манбаларни ўрганиш хронологиясида аниқ кетма-кетликни келтириш мумкин: “казак”лар аввал хазарлар (Хазар ҳоқонлиги) орасида, сўнгра қипчоқлар орасида, сўнгра “Олтин ўрда” даврида алоҳида гуруҳ, элат сифатида тилга олинган. “Олтин ўрда” эса "Қипчоқ казаклар" давлати сифатида эътироф этилади.
(Таким образом, прослеживается четкая последовательность по хронологии фиксации термина «казак»: сначала у хазар, затем у половцев и далее в период Золотой Орды. Золотая Орда как государство «кыпчак-каза-ков»)
Н.М.Карамзинга кўра "Халқлар осмондан тушмайдилар ва ерга яширинмайдилар". Эътироф этишимиз керакки, Қуйи Волгада яшаган ва ўзларини "Казак" деб атаган хазарларнинг баъзилари туркий халқларнинг асосини ташкил этган қипчоқлар билан ассимиляция жараёнида ўзларининг "Казак" номини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган. Бошқача қилиб айтганда, Хазар-Қипчоқларнинг авлодлари ўзларини "казаклар" деб аташади ва қипчоқларнинг тили ва кўринишини қабул қиладилар.
(Если исходить из известного тезиса Н.М. Карамзина, что «Народы не падают с неба и не скрываются в землю, как мертвецы по сказкам и суевериям», то надо признать, что часть хазаров, живших на Нижней Волге и называвших себя «казак», сумела в процессе ассимиляции с кыпчаками сохранить свое самоназвание «казак». Другими словами, потомки хазаро-кып-чаков называли себя «казак», приняв язык и облик кыпчаков.)
Ҳозирги Россия ҳудуларида буюк империяга асос солган мўғуллар билан татарлар, қипчоқлар, Кавказнинг баъзи халқлари ва келиб чиқиши бўлган турк-татар бўлган халқлар кирган. Аммо ярим мўғул кўп сонли кўчманчи одамлар, яъни "казак"лар, ўзларининг доимий ватани Урал ва Волга ҳамда Иртишнинг ўрта қисми яшаган.Улар ўзларининг жангарилиги ва миллий бирдамлиги билан алоҳида ажралиб турган.


Агар тарих ортга қайтарилса...
Агар тарих саҳифаларини 250 йил орқага қайтарсангиз, ҳозирги америкаликни тополмайсиз.
900 йил орқага қайтарсангиз эса, биронта ҳам ўрисни тополмайсиз.
1200 йил ортга қайтарсангиз, у ерда инглизни тополмайсиз.
1700 йил ортга қайтарсангиз, французни тополмайсиз.
2000 йил ортга қайтарсангиз, немисни тополмайсиз.
Бироқ инсоният тарихини қанча ортга қайтарманг, ҳамма жойида ТУРКни топасиз.
Агар тарихдан ТУРКни олиб ташласангиз, ҳеч нарсани кўрмайсиз!
Ёқуб Тохташов


"КАТТА ЎЙИН"
Питер Ҳопкиркнинг "Катта ўйин" китобини тавсия қиламан. Катта қизиқиш билан ўқидим.
Ўшанда Туркистон хонлари (Қўқон, Хива ва Бухоро амири) жиддий дипломатик ва ҳарбий хатоларга йўл қўйган. Ҳатто афғонлар бу масалада ақл билан иш тутиб, сезиларли муваффақият қозонган эди. Китобга афғонлар руслар ҳужуми хавфидан инглизлар орқали, инглизлар ҳужуми хавфидан рус қуроли орқали қутулиб қолишгани ва энг муҳими, ҳар иккаласидан ҳам катта миқдорда замонавий қурол олиб, босқинчиларга реал жанг таклиф қилгани батафсил ёритилган.
Мисол учун, бир неча бор афғон ерларига бостириб кирган инглиз ва рус отрядларини даҳшатли равишда мағлуб этишади. Босқинчиларни шафқатсизлик билан жазолайди, ўлдиради. Қасос олгани келишганда эса яна муғомбирлик ва ҳарбий ҳийла билан қутулиб қолишади. Албатта, афғонларнинг ўша пайтдаги ва ҳозирги ҳолатига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди.
Аммо оғир бўлсада, тан олиш керакки, ўша пайтда бизнинг хонларимиз ҳам, жамият ҳам ўта мутассибликда, сиёсий ва ҳарбий қолоқликда эди. Ўшанда (1820 йиллар) руслар билан Ўрта Осиё учун курашга кирган инглизлар ўта моҳирона дипломатияси билан Рус подшосининг Хивада қулликда сақланаёган рус фуқаролигини озод қилиш ҳақидаги талабини (йўқса, Хива хонлигига шу баҳона билан бостириб қиркмоқчи эди) бажаришга Хива хонини амаллаб кўндиришади ва ўша инглиз зобити рус фуқароларини ўзи шахсан раҳбарлик қилиб, эсон-омон русларга олиб бориб берди. Бостириб киришга баҳонаси қолмаган ва кейинчалик Қримда инглизлар ва Усмонлилардан қақшатқич калтак еган руслар (1853-56 йиллар Қрим уруши Россиянинг аянчли мағлубияти билан тугаган) Ўрта Осиё хонликларига бостириб киришга анча муддат жазм қила олмайдилар. Бухоро хонига ҳам худди шундай таклиф билан келган (шунингдек, русларнинг замонавий ҳарбий қудартига қарши туриш учун мунтазам армия ва қуроллар таклиф қилган Стоддарт исмли зобит) инглиз зобити эса Бухоро амири Насрулло томонидан жосусликда айбланиб қатл этилади. Натижада инглизларни хонликларга русларга қарши курашишда ёрдам ебриш имконидан маҳрум қилишади. Албатта, инглизларнинг ҳам нияти Ҳиндистон ва Афғонистон орқали Ўрта Осиёни босиб олиш эди, аммо бунда хонликларга руслар ёрдамга келарди. Хуллас, мураккаб тарихий жараёнда жиддий хатолар бўлган....


ТУРКИЙ ЭЛНИНГ ШИДДАТИ СЎНГАНГА ЎХШАЁТИР...

Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.

Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.

Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.

Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.

Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.

Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.

Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Нажмиддинбек Эрматов


АМИР ТЕМУР СИЙРАТИ
Соҳибқирон бобомиз Амир Темурни ўз кўзи билан кўрган, лекин ватанини забт этиб, ўзини асир қилиб олиб кетгани учун унга хусумати очиқ ойдин сезилиб турадиган (!) араб тарихчиси ибн Арабшоҳ ("Амир Темур тарихи" асарида) ёзади:

"Амир Темур ...тенги йўқ феъл-атворли, теран мулоҳазали, унинг тафаккур денгизининг қаъри йўқ. Амир Темур баланд қадли, узун бўйли, тик қоматли, қадимий паҳлавонлар авлодидан бўлиб, кенг пешонали, каттабошли, ғоятда кучли ва салобатли, тўла, ранги оқ, қизил юзли, доғсиз, қўл-оёқлари бақувват, елкалари кенг, бармоқлари йўғон, пойчалари семиз, серсоқол, ўнгоёқ-қўли чўлоқ ва шол, икки кўзи бамисоли икки шамдек бўлса-да, шодлиги билинмас, овози йўғон эди;
У ўлимдан қўрқмас, ёши етмишга етган бўлса-да, изтиробсиз, вазмин. Бадани тўла ва пишиқ, худди зич (қалин) тош мисоли қаттиқ эди.
У ҳазил-мазах, ёлғонни ёқтирмас, ўйин-кулги-ю кўнгилхушликка майлсиз, гарчи сўзда ўзига озор етадиган бирор нарса бўлса ҳамки, садоқат унга ёқар эди;
У бўлиб ўтган ишга азият чекмас ва ўзига ҳосил бўладиган ютуқдан шодланмас эди...
Унинг мажлисида уятсиз сўзлар, қон тўкиш, асир олиш, ғорат қилиш ва ҳарам (ҳақига) ҳақорат гаплар бўлмасди.
У бехато (нишонга ургувчи) фикрли, ажойиб фаросатли, мислсиз даражада бахтли, улуғворлиги ўзига мувофиқ, қатъий азм билан сўзловчи, бошига кулфат тушганда ҳам ҳақгўй киши эди...".
БУЮК БОБОМИЗНИНГ БУЮКЛИГИГА ШУБҲА ҚОЛМАСЛИГИ УЧУН МАХСУС...


ТУРКИЙЛАР ЯШАГАН, ДАВЛАТ ҚУРГАН, ИМПЕРИЯЛАР БАРПО ЭТГАН БЕПОЁН САРҲАДЛАР...


Фақат бир умид учқуни қолди: Истиқлол даврида вужудида ҳоқонлар, саркардалар, шоҳлар ва бекларнинг қони оқаётган бу миллат яна бир кун дунёга юз тутади. Ўз шон-шавкатини, қудратини яна тиклайди, шонли тарихини қайта ёзишни бошлайди.
Чунки БИЗКИМ - МАЛИКИ ТУРОН АМИРИ ТУРКИСТОНМИЗ. БИЗКИМ, МИЛЛАТЛАРНИНГ ЭНГ УЛУҒИ - ТУРКИНИНГ БОШ БЎҒИНИМИЗ!
Тамом.


Соҳибқирон Амир Темур тимсолида ҳозирги Россия, Мўғулистон, Марказий Осиё, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрону Ироқ, Сурия, Миср, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, хуллас, ярим дунёда буюк империя барпо этган ҳам ўзбеклар эди!
Ҳозирги Ўрта Осиёдаги бешта давлат ўрнида мавжуд бўлган Қўқон, Хоразм, Бухоро хонликлари (амирлик)ни ҳам ўзбеклар ташкил этган эди.
Хуллас, дунё тарихидаги энг йирик империялар аксарияти ЎЗБЕК (ТУРК)ЛАРНИКИ ЭДИ!!!
Ўзга юртлар эркига рахна солган қудратли душман олдидаги энг даҳшатли куч ҳам айнан ўзбеклар эди.
Эрон Аҳамонийларининг шармандали мағлубиятларига (Широқ, Тўмарис) ҳам ўзбекларнинг жанговорлиги ва ўткир қиличлари сабаб бўлган.
Ҳатто, дунёни забт этишга жаҳд қилган Александр Македонский ҳам илк бор ўзбеклар (Спитамен) тимсолида даҳшатли душманига рўбарў келганди ва қақшатқич мағлубият аламини тотиб кўрган эди.
Араблар босқини айнан ўзбеклар заминида (Фарғонада)тўхтатилган ва Қутайба ибн Муслим ўлдирилган. (Йўқса, ҳозир 1,3 млрд.лик Хитой ҳам мусулмон бўлган ва уйғурлар билан тинч-тотув яшаётган бўларди.)
Ўша шонли даврларда ЎЗБЕКЛАРНИ ЕНГСА, ФАҚАТ ЎЗБЕКНИНГ ЎЗ ЕНГГАН! (Ҳозир бизда фақат ана шу “хислат”тўкис сақланган...)
Хусусан, Чингизхон қўшинини тор-мор этган Жалолиддин унинг ўзбек қавмдоши-қондоши эди.
Ҳозирги Россияни аждодлари 300 йил бошқарган ва Москвага ўт қўйиб, босар-тусарини билмай қолган мағрур Тўхтамишнинг додини берган ҳам, яничарлари билан Европанинг жонини суғуриб олган Боязидни тилка пора қилган ҳам уларнинг ўз туркий қондоши - Амир Темур сиймосидаги ўзбеклар эди!
Боғдодни фатҳ этиб, Миср томон юриш қилган Халоқу нўён бошчилигида улкан ўзбек қўшинини Мисрни эндигина эгаллаган Сайфиддин Қутуз бошчилигидаги ўзбек лашкари битта қолмай қириб ташлади, қолган қутганини чангалзорга қўшиб ёқиб юборди.
Ҳиндистонда Иброҳим Лўдининг 100 минглик қўшинини 8 минг ўзбек жангчиси билан пароканда қилган буюк саркарда Бобур ҳам аслида ўз юртида - ўз қондоши Шайбонийхоннинг кўчманчи ўзбекларидан қақшатқич зарба еган, кейинчалик бунинг аламини шўрлик ҳиндлардан олган эди!
МИНГ АСРЛАР ДАВОМИДА БУТУН ДУНЁ ЎЗБЕК(ТУРК)ЛАРНИКИ ЭДИ. УЛАР ҚАЕРДА ҲОҲЛАСА, ШУ ЕРДА ҲУКМРОНЛИК ҚИЛИШАРДИ!
Асрлар давомида жамики туркий халқлар ҳозирги ЎЗБЕКЛАР атрофида, қондошлари қошида бирлашган эди.
Туркий халқлар эса ҳозирги ўзбеклар, турклар, қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, озарбайжонлар, уйғурлар, ёқутлар, татарлар, бошқирдлар, чувашлар, гагаўғизлар, булғорлар, ҳакаслар, олтойликлар, туваликлар, қорачойлар, қорақалпоқлар ва бошқа юзлаб туркий халқлардан ташкил топган эди.
Айнан ЎЗБЕКЛАР ана шу юзлаб туркий қавмларнинг барини бирлаштирган ва биргаликда тарихда буюк империяларга асос солган.
Асрлар давомида туркий халқларнинг - ўзбекларнинг бутун бошли авлодларининг умри ана шу даҳшатли урушлар, тўхтовсиз ҳарбий юришларда ўтди. Улар улкан империяларга асос солишди ва ўзлари қурган қудратли давлатларининг даҳшатли таназзулига ҳам гувоҳ бўлдилар.
Асрлар давомида тўхтовсиз жангларда энг ботир, довюрак, жисмонан ва ақлан етук ўзбек (турк) ўғлонлари бошини кундага қўйиб, ҳалок бўлавердилар. Бир қисми ўзлари забт этган юртларда мангуга қолиб кетишди. Асрлар давомида улар ўзга элатлар билан қўшилиб, уларнинг жангаворлигини юз карра оширишга хизмат қилаверди. Юртда қолган-қутгани ҳам бир-бири билан жанг қилавериб, тугаб битди.
Ҳар сафар ўзбек (турк)ларнинг мард ўғлонлари ўзга юртларга жангга отланганида юртда чалажон, нимжон, ногирон, заиф, урушга ярамайдиган, қўрқоқ, сотқин ва хоинтабиатлар қолаверди. Улар ҳам секин-аста кўпайди, миллат генафондига путур етди. Турк дунёси, ўзбеклар дунёси, уларнинг жаҳондаги юксак мавқейи секин аста таназзулга юз тутди.
Бахтга қарши денгиз йўллари очилиб, доимо ўзбек (турк)ларга тегишли бўлган Буюк ипак йўли ҳам ўз аҳамиятини йўқотди, ўзбеклар секин аста дунё тамаддунидан узилиб қола бошлади. Натижада юртда мутаассиблик, жаҳолат, қолоқлик ҳукм сура бошлади.
Кейин ана шу жаҳолат даврида ўз эркини ҳам йўқотди...


Ҳозирги ўзбекларнинг аксарияти - Шайбоний авлодлари саналади. Шайбоний эса Абулхайрхоннинг невараси, Чингизхонннинг авлодидир.
Чингизхон барпо этган импeриядаги инсон рeсурсларига қаранг: туркий тилли халқлар (ўзбеклар, қозоқ, уйғур, татар, бошқирд, туркман, турк, қашқай, озарбайжон, нўғай, кўкўғуз (гагаўғуз), қумиқ, нўғай, олтойликлар, чуваш, ёқут, қирим татарлари, турва, қирғиз, қорақалпоқ, тувалик, шорс, бул-ғор, қорачой, ҳақас, қораим ва бошқалар) 150 млн. атрофида.
Монгол тиллилар (халха, бурят, қалмоқлар) — 1,5 млн. атрофида.
Нисбат 1:10. Буюк империя қайси инсон ресурсларига суянганлигини шундан ҳам англаш мумкинми?
Академик Борис Владимирцов 1929 йили “Сравнительная грамматика монгольского письменного языка и халхаского наречия” асарида илмий асосланган фактларга таяниб, Чингизхон тилини турк тили, дейди.
Тарихчи Ибн ал-Асир келтирган маълумотга кўра: “Самарқанд қалъасининг енгилган аскарлари ғолибларга шундай дейишган экан: Биз Чингизхон уруғиданмиз!..” (манба: http://archive.qalampir.uz/.../chingizxon-mogul-bolmagan...)
Хулагу хон аскарини араб давлатларида “Турон қўшини”, деб аташган.
Пекиннинг номини “Хонбалиқ”қа ўзгартириб, Хитойда ҳукмронлик қилган ва (Чингизхоннинг невараси Қублайхон, машҳур сайёҳ Марко Полонинг тасдиқлашича, Қублайхон туркча, яъни ўзбекча гапирган!) биратўла Японияни ҳам эгаллаб олиш учун 100 минглик флотни юборган ҳам ўзбеклар эди!
Русия, Хитой, Форс, Ҳинд, Кавказ, Шарқий Европа ва бошқа ҳудудлардаги Чингизхон тиклаган улкан империяда монгол тили эмас, ўзбек (туркий) тили ҳукмрон эди!
Чингизхон авлоди Ўзбeкхон эса ўзбeк элининг аждоди! Унинг империяси ҳозирги Россиянинг деярли барча ерларини қамраб олган эди.
Бутун Европани титратган шавкатли Усмонлилар империяси эгалари ҳам (салжуқийлар империяси Тўғрулнинг ўғли Алп Арслон) Хоразмдан чиқиб кетган ўзбеклар эди!
Эрону Хитой подшолари ҳар йили ўлпон бериб туришга мажбур бўлган қудратли Турк хоқонлигини бунёд этган ҳам ўзбеклар эди.
Хитойнинг энг буюк салтанати саналган Тан империясида ҳокимиятни эгаллаган самарқандлик аждодимиз Алп Арслон ҳам (хитойча Ан Лушан) ўзбек эди!
Беш аср дунёнинг ярмида ҳукмронлик қилган Кушонлар империясини (Кушон давлатини хитой тилидаги "юечжи" - яъни, уйчи қабиласидан бўлган ўзбеклар ташкил этган!) ҳам ўзбеклар тузган ва бошқарган.
Хуросону Ҳиндистонда қудратли Ғазнавийлар давлатини барпо этган Сабуктакин ва унинг ўғли Маҳмул Ғазнавий ҳам ўзбек эди.
“Шарқ ва Ғарб подшоҳи” деб тан олинган Тўғрулбек бошчилигида ўзбеклар Туркистон ўлкасидан ташқари ҳозирги Эрон, Афғонистон, Туркия, Озарбайжон, Арманистон, Гурзия, Сурия ва Фаластин, Ироқ ва Боғдод, Яман ва Баҳрайнга эга чиқиб, давлат бошқарган ва Салжуқийлар давлатига асос солган эди.
Абдулкарим Сотук Бағрохон бошчилигида буюк Қорахонийлар давлатига асос солган ўзбеклар ўз даврида Шарқий ва Ғарбий Туркистонда қудратга тўлган эдилар. Енгилмас жангчилари билан Туркистону Хуросонда, Ғарбу Шарқда довруқ қозонган Қорахитойлар ҳам, Хоразмшоҳлар ҳам ўзбеклар тузган улкан империялар эди.


Чингизхоннинг авлодлари – яъни, Олтин Ўрда хонларининг бари ўзбеклар эди (Олтин Ўрда эса ҳозирги Қозоғистон ва Россия, Мўғилистоннинг ҳудудини ўз ичига олган). Исмлари ҳам монголча эмас, ўзбекча: Ўзбeк, Мангухон, Қуюқхон, Тўхтамиш, Мамай, Тeмур, Тинибeк, Нўғай, Бeрдибeк, Қоғонбeк! (Қайнаса қони қўшилмайдиган монголларнинг исмини қаранг: Инжинаш Ванчинбали, Лодойдамба Чадраавалин, Натсагдорж Дашдоржийн, Ринчeн Бямбын, Сeнгeе Дашзевегийн, Сeдeв Доджоогийн, Чимид Чойжилын, Эрдeнe Сенгийн ва ҳок.)
Чингизхоннинг невараси, Ўқтойнинг ўғли, улуғ хон Қуюқхон Рим Папаси Иннокентий IV ёзган ёрлиғини ўзбек тилида ёзган ва у “Улуғ улуснинг... хон ёрлиғимиз!”, деб бошланади!
Чиғатой улуси хонлари ҳам бари ўзбеклар (туркийлар) эди. Чиғатойхон, Қора Ҳалоку, Тўға Темур, Дувахон, Кунчак, Элчигадой, Эсан буғо, Дува Темур, Есун Темур, Али Султон (Ўқтой наслидан), Муҳаммадхон, Донишмандча (Ўқтой наслидан), Баёнқулихон, Қозонхон, Олғухон, Муборакшоҳ, Бароқхон, Масъудбек, Кебакхон! Хўш уларнинг қай бири монгол, деб ўйлайсиз?!
Олтин Ўрда (Золотая Орда)нинг бир қисми бўлган Оқ Ўрда хонлари ҳам туркийлар, ўзбеклар эди. Оқ Ўрдада тахтда ўтирганлар Жўжихон, Ўрдахон Сасибуқо, Тўхтамиш, Қуйирчоқ ўғлон, Баракхон, Улуғмуҳаммад бари ўзбек хонлари эди.


ТУРКИЙ (ЎЗБЕК)ЛАРНИНГ БУЮК ИМПЕРИЯЛАРИ (1-қисм)
Фейсбукда эълон қилинган “Ўзбеклар Мисрни бошқарган боғ қурган ва олтин даврга асос солган!” деган мақолада Жалолиддин Мангубердининг амакиси Сайфиддин Қутуз ва жияни Бейбарс тимсолида ўзбекларнинг тарихдаги шу пайтгача барчага маълум бўлмаган жасорати тилга олинди. Яна бир материалда “Москвага эгалик қилган Тўқмоқовлар ҳақидаги фактлар” эълон қилинди.
Бугун Фейсбугимизнинг қодрли публицисти Ихтиёр оға “Рус князликлари салкам уч юз йилдан ошиқроқ мўғулларга, Олтин Ўрдага ўлпон яъни солиқ тўлаб келганлар. Бу нарсани ҳеч қайси рус ёки совет тарихчиси инкор қила олмайди” гап халтамизни очиб юборди. Мақоладаги суратда ўлпон йиғиб, топшираётган рус боярлари, князлари ва чамаси рус аёл хизматкорлар ва улардан солиқларни қабул қилиб олаётган мағрур турк саркардаси тасвирланган.
Мен атайлаб “мағрур турк саркардаси”, дедим. Чунки суратдаги саркарда ҳақиқатдан ҳам мўғул эмас (яъни, ҳозирги монголларга умуман алоқаси йўқ) балки туркий қабила (қипчоқ, ўғуз, қарлуқ) вакилидир.
Одатда Ихтиёр оғанинг ҳар бир материалига кўп-кўп комментлар ёзилади, аммо бунисига саводсизларча ёзилган айрим фикрларга чидаб туриб бўлмайди.
Аждодларимизни, кимлигимизни унутсак, келажагимиз ҳам бўлмайди.
ТУРКИЙ (ЎЗБЕК)ЛАРНИНГ БУЮК ИМПЕРИЯЛАРИ
Ғоят оптимистик ва миллатпарварлик руҳда битилган бўлсада, ҳозиргача ўрганган тарихимизга зид ўлароқ, асл ҳақиқатни очиб берувчи фактларни келтиришни ва айрим советпараст ва тақлидчи тарихчиларнинг кўзини каттароқ очишга ундайдиган фикрлар билан ўртоқлашишини лозим деб топдим.
Тарихчи бўлмасакда, ҳурматли устозимиз, профессор Эркин ака Мусулмоновдан ўрганганларимизни ишга солиб, ўзбек (туркий халқлар)лар, жумладан биз мўғул деб билган, аслида бизга қон-қондош бўлган аждодларимиз ташкил этган қудратли империяларни яна бир карра ёдга оламиз.
Ҳа, ўз даврида ўзбеклар Мисрни бошқарган боғ қурган ва олтин даврга асос солган эди!
Ўзбеклар Заҳириддин Бобур бошчилигида “БУЮК ЎЗБЕКЛАР ИМПЕРИЯСИ”ни ташкил этиб, Ҳиндистонни бошқарган, Тожмаҳал қурган ва олтин даврга асос солган! (Европада бу империяни Буюк мўғуллар империяси деб билишади. Шундан ҳам билса бўладики, Европалик ақлли олимлар Бобур (яъни, темурийлар билан) билан Чингизхон ўртасида ҳеч қандай фарқ кўришмайди. Биз эса ахмоққа ўхшаб Чингизхонни мўғул, Бобурни ўзбек деб юрибмиз...)
ХУЛЛАС, СОВЕТЛАРДАН ҚОЛГАН ҚОВОҚ МИЯМИЗГА ҚУЙИБ ОЛИШИМИЗ КЕРАК: ДУНЁДАГИ ЭНГ БУЮК СОҲИБҚИРОН САНАЛГАН ЧИНГИЗХОН аслида туркий – ЯЪНИ, ЎЗБЕК (қозоқ, қирғиз, туркман, татар, чуваш ва ҳок) ЭДИ. (Гап Чингизхоннинг қонли уруш ва босқинлари ҳақида эмас, унинг ким, кимнинг аждоди эканлигида. Урушлар эса ўша даврнинг қонунияти эди).
Чингизхоннинг монгол эмас, туркий эканлигини тасдиқловчи мингта факт бор. Буни кўрмаслик учун кўр, англамаслик учун қип-қизил найнов бўлиш керак!
Ҳа, айрим ўсал тарихчилар томонидан монгол, деб келинган Чингизхон аслида ота томонидан қиёт, она томонидан қўнғирот, демак ўзбек ўғлони эди!
Чунки бу икки уруғ ҳам ўзбекнинг 92 уруғи таркибида бор. Мисоли гап, Буюк бобомиз Беруний, улуғ ўзбек шоири Огаҳий Қиёт уруғидан эди. Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд ва бошқа ҳудудларда қўнғирот эли ҳозир ҳам яшайди! Алпомиш ҳам қўнғирот эли вакили! Қўнғиротлар қирғиз, қозоқ, туркманларда ҳам бор. Чунки улар ҳам бизнинг қондошимиздир.
Тарихий факт: Чингизхонни буюк қурултойда ўзбеклар, яъни қўнғирот, найман, жалойир, қораитлар хон қилиб кўтарган!
Ҳозирги монголларнинг аждоди бўлган халха, чорас, дурбeт, хошимиут кунтайжилар у ерда бўлмаган ва улар ҳатто Чингизхон юришларида қатнашмаган ҳам!
Хоразмнинг кўплаб хонлари ва сарой шоирлари, Абулғози Баҳодирхон, Огаҳий, Мунис Хоразмий кабилар ўзларини Чингизхон уруғидан, деб билишган.


Ассалому алайкум, ҳурматли муштарийлар!
УШБУ КАНАЛДА ТУРКИЙЛАРНИНГ ЭНГ КАТТА ЭЛАТИ САНАЛМИШ ЎЗБЕК ХАЛҚИ, МИЛЛАТИНИНГ ҚАДИМ ТАРИХИ, ЎЗБЕКЛАР ТУЗГАН ҚУДРАТЛИ ИМПЕРИЯЛАР, УЛУҒ АЖДОДЛАРИМИЗ ҲАҚИДАГИ ТАРИХИЙ ФАКТЛАР ВА МИЛЛАТНИНГ БУЮК ИСТИҚБОЛИ ҲАҚИДА МУНТЗАМ ЁРИТИБ БОРИШНИ ЖАЗМ ЭТДИК.

Показано 20 последних публикаций.

150

подписчиков
Статистика канала