#бугун
🦁 10 август — Халқаро шерлар куни
Бугун халқаро Симбалар (шерлар) куни.
Шер (арслон) - Panthera leo (Linnaeus, 1758) мушуксимонлар оиласининг энг йирик вакилларидан бири. Табиий ҳолда Африка ва Ҳиндистонда тарқалган. Халқаро "Қизил китоб" га заиф ҳолатдаги турлар мақоми билан киритилган.
Сўнгги 30 йилда шерлар популяцияси тенг бараварга қисқаргани айтилади. Африкадаги айрим популяциялари кескин қисқариб бормоқда.
Масалан, 1990 йилларда Конгодаги Одзала-Кокоуа миллий боғи шерлар энг кенг тарқалган ҳудуд ҳисобланган бўлса, 2014 йилги саноқ вақтида бир дона ҳам шер қайд қилинмаган. Умумий ҳолда Африкада 23-39 мингта атрофида шер қолган деб ҳисобланади. Ҳиндистонда ҳам аҳвол яхши эмас, уларнинг сони йилдан-йилга қисқармоқда, 2017 йилги саноқ вақтида атиги 650 га яқин шер қайд қилинган холос.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta
Telegram | Facebook | Vebsayt