«Oila va TABIAT» gazetasi


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


​​«Оила ва табиат» ижтимоий-сиёсий, экологик газетасининг Телеграм канали.
Телеграм каналимизга қўшилинг ва бизни кузатиб боринг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


🌑 ​​IQAir хизмати ҳаво ифлосланиши энг юқори бўлган шаҳарлар рейтингини эълон қилди.

12 август маълумотига кўра, Афғонистон пойтахти Кобул биринчи ўринда (168).  Ундан кейинги ўринларни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд (146) ва Перунинг Лима шаҳри (136) эгаллаган. 

Биринчи ўнталик рўйҳатни Дубай (БАА), Улан -Батор (Мўғулистон), Денвер (АҚШ), Мадрид (Испания), Калкутта (Ҳиндистон), Лаҳор (Покистон), Сантяго (Чили)  каби шаҳарлар ҳам бор. 

👍 Маълумотларга кўра, энг тоза ҳаво кўрсаткичи Сидней (Австралия), Мелбурн (Австралия) ва Бангкок (Таиланд) шаҳарларида аниқланган.

Ҳавонинг ифлосланиш даражасига қараб, шаҳарлар маълум минтақага ажратилади. Яшил минтақалар «яхши», сариқ ранглилари «ўртача», охирги «бинафша» рангли минтақалар эса ҳаво ифлосланиши бўйича «хавфнинг ошганлиги»ни билдиради.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃🌳Илтимос, дарахт ва гулларга сув қуйишни унутманг

🌞Қуёш куйдираётган пайтда ҳеч нарсага қарамасдан чанқоғимизни босишга уринамиз. Бизнинг оёқларимиз бор югуриб бориб сув ичишимиз мумкин. Лекин дарахтлар, гуллар бундай имконга эга эмас. Илтимос, уларни жазирамада сувсиз қолдирманг. Уларни имкон борича тез-тез суғориб туринг.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мингбулоқ қум барханлари ўзлаштирилмоқда. Аслида бу ерлар мухофазаланиши керакми?

Севимли ТВ Замон ахборот дастури.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌝 Она табиатни асрайлик

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌴🌳 Дарахтларнинг ҳаётимизда тутган ўрни

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Озодаликда ўрнак шаҳар – Навоий

Навоий шаҳрида бўлганлар кўпинча унинг озодалиги, чиқиндилардан ҳоли эканини эътироф этади. Ҳақиқатан, шаҳарда чиқиндилар деярли учрамайди, одамлар тозаликка алоҳида эътибор беради.

👉Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


#ҳайрат

Aвстралиянинг Гринaф вилоятида шамол шу қадар кучлики, маҳаллий дарахтлар горизонтал равишда ўсади.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


🇺🇿 Ўзбекистон - 🇷🇺Россия Савдо саноат палаталари ташкилотчилигида Тошкентда 11 август куни атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида кенгайтирилган анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда, вазирлик ва идоралар мутахассислари, шунингдек, республиканинг йирик саноат корхоналари вакиллари иштирок этишди.

Анжуманда, Россиянинг илғор корхонаси мисолида “СовПлим” Қўшма корхонаси томонидан Ўзбекистон вакиллари учун ҳаво тозалаш тизимларининг имконияти ҳамда сўнгги ишлаб чиқарилаётган чанг-газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидлаш жоизки, атроф-муҳитга етказилаётган салбий таъсирларни камайтиришнинг энг асосий тадбирларидан бири, чанг-газ тозалаш ускуналарини модернизация қилиш орқали, уларнинг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Бу ҳайкал “Ғамхўр қўл” деб номланади. Ҳайкал Швейцариянинг Гларус шаҳридаги музей яқинида ўрнатилган. Мазкур скульптура инсоннинг табиатга ғамхўрлигининг рамзи бўлиб, биз табиатни асрашимиз кераклигини эслатиб туради.

Шарофиддин Тўлаганов

Телеграм каналимизга қўшилинг: @ekogazeta


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔥 Ўрмон ёнғинларидан кейин Бодрумнинг юқоридан кўриниши.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 20 минг гектардан ортиқ ўрмон ёниб кетган. Эрдоған йил охиригача ёнғин содир бўлган ерларга 250 миллиондан ортиқ дарахт экишга ваъда берди.

Бизда-чи, Зоминда ёнган 80 гектар ўрмон учун ким жавоб беради? 80 гектар ҳам оз жой эмас. Ушбу зарарни қоплаш учун қандай чоралар кўрилмоқда? Бизда ҳозирча жим-жит.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🦅 Бургут ов устида (видео)

БУРГУТ — (Aquila chrysaetus) — йиртқичлар туркумининг қирғийлар оиласига мансуб қуш. Бургут йирик, чаққон ва кучли. Танасининг уз. 95 см гача. Қаноти 62—72 см, ёйганда 2 м га етади. Орқа оёғи бармоғидаги тирноғининг 4,2 см дан узунроқ бўлиши ўзига хос белгиларидандир. Пат ранги тўқ қўнғир, боши малла, Европа, Осиё ва Шимолий Америкада кенг тарқалган. Ўрта Осиёда ўтроқ яшанди. Тоғ ва чўлларнинг одам яшамайдиган узоқ жойларида, қоялар орасида, саксовулзорларда учрайди.

Бургут Ўзбекистон ва бошқа давлатлар "Қизил китоб"ига киритилган.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#манзара
👍Вьетнамнинг мўъжизавий табиати

Янги кунингиз хайрли бўлсин!

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌓👨‍👩‍👧‍👦 Инсон ҳам бу оламнинг, табиатнинг бир бўлаги! Шундай эмасми?

Ҳаммага хайрли тун!

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


#муносабат

🔥 Зомин ёнғинлари: Экопартия нима дейди?

Ўзбекистон Экологик партияси раиси Н.Обломуродов Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудларидаги ёнғин ва унинг оқибатида табиатга етказилган зарар кўламини ўрганиш учун ҳудудга борди.

Ўрганиш давомида Зомин туманининг тоғли ҳудудларида ёнғинлар олдини олиш, табиатни асраш ва ёнғинни олдини олиш билан боғлиқ огоҳлантирувчи белгиларни кўпайтириш, ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, жиҳозлар ва анжомлари билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

👉 Батафсил

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


😡 Ваҳшийликларга қачон чек қўйилади?

Жиззахда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда

«Жиззахликлар» Telegram-каналида «Дайди итларга ким чора кўради?» сарлавҳаси остида мурожаат эълон қилинган. Унда Жиззах шаҳридаги Олмазор МФЙда дайди итлар кўпайиб кетгани, ўнталаб итлар дайдиб юргани айтилган.

«Кечаси умуман тинчлик йўқ, кечқурун кўчадан ўтган одамни талаш холатлари ҳам кузатилди, маҳалла раиси ва ўринбосарларига ҳамда Ободонлаштиришга қайта қайта мурожаат қилинди, аммо муаммони хал қилиш ўрнига ҳамма жойга маргумиш ташлаб чиқинглар деган жавоб берилди», дейилади мурожаатда.

Ecologuz Telegram-каналида қайд этилишича, ушбу ҳолатдан кейин 8-август куни тонги 05:00 да дайди итлар Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов бригадаси» томонидан мазкур ҳудуддаги 7 та уйсиз, оч, меҳрга зор итлар ваҳшийларча отиб ўлдирилган.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


🥒 АҚШ да пластик идишлар ўрнига бодринглар

“Океанларда, тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, 4,4 миллион пластик идишлар мавжуд.

Бодрингдан идиш тайёрлашдан кўзланган пировард мақсад – пластик чиқиндиларни камайтиришга кўмаклашишдир. Ушбу идишнинг бошқа рақобатчилардан устун жиҳатлари нимада? Бодринг идиш нафақат атроф муҳит учун фойдали, балки сиз салқин ичимликни ичиб бўлганингиздан кейин жуда хуштаъм туюлади. Мен ушбу маҳсулот тайёрланиши, реклама қилиниши ва дунёга келиши учун маблағ йиғмоқдаман. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги бу ишларимиз фарзандларимиз келажагини ҳимоя қилишдир”, деб ёзади бодринг идишлар ихтирочиси, 28 ёшли Томас Адейр.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


🔥 Грецияда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Грецияда бир неча кундан буён кучли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Бу аномал иссиқ фонида рўй берди - айрим регионларда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 47 даражагача кўтарилган.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


#бугун
🦁 10 август — Халқаро шерлар куни

Бугун халқаро Симбалар (шерлар) куни.
Шер (арслон) - Panthera leo (Linnaeus, 1758) мушуксимонлар оиласининг энг йирик вакилларидан бири. Табиий ҳолда Африка ва Ҳиндистонда тарқалган. Халқаро "Қизил китоб" га заиф ҳолатдаги турлар мақоми билан киритилган.

Сўнгги 30 йилда шерлар популяцияси тенг бараварга қисқаргани айтилади. Африкадаги айрим популяциялари кескин қисқариб бормоқда.

Масалан, 1990 йилларда Конгодаги Одзала-Кокоуа миллий боғи шерлар энг кенг тарқалган ҳудуд ҳисобланган бўлса, 2014 йилги саноқ вақтида бир дона ҳам шер қайд қилинмаган. Умумий ҳолда Африкада 23-39 мингта атрофида шер қолган деб ҳисобланади. Ҳиндистонда ҳам аҳвол яхши эмас, уларнинг сони йилдан-йилга қисқармоқда, 2017 йилги саноқ вақтида атиги 650 га яқин шер қайд қилинган холос.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


🌖 БМТ: Иқлим ўзгаришлари доимий бўлиб қолиши мумкин.

🌦 Мутахассисларнинг айтишича, иқлим ўзгариши дунёнинг барча минтақаларига таъсир қилмоқда ва келгуси ўн йилликларда, барча минтақаларда, бу янада яққол намоён бўлади. Агар глобал ўртача ҳарорат 1,5 даражага кўтарилса, иссиқлик тўлқинлари кучаяди, иссиқ фасллар узайиб, совуқ фасллар қисқаради. Глобал исишнинг 2 даражаси инсон саломатлиги ва қишлоқ хўжалигига жиддий таҳдид солади.

Манба

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Қорақалпоғистон кўлларидаги ёнғинлар нега тўхтамаяпти?

🔥Ҳаво ҳароратининг кескин даражада исиши ортидан Қорақалпоғистондаги бир неча кўлларда ёнғин келиб чиқмоқда.

▪️Бир неча кундан бери Мўйноқдаги Жалтирбас кўлида ёнғин тўхтамаяпти. Кўлнинг узоқда жойлашгани ва ҳаво ҳароратининг жуда иссиқлиги ўт ўчириш ишларига тўсқинлик қилмоқда.

🔎 Қорақалпоғистон телевидениеси журналистининг маълум қилишича, Қорақалпоғистондаги кўллар фақат юқори об-ҳаво таъсирида ёниб кетмаяпти. Соҳа ходимларининг айтишича, бунга катта эҳтимол билан инсон омили сабаб бўлиши мумкин.

😳 Қўшимча қилинишича, ёнаётган қамишзорларни ўчиргандан кейин ҳам ёнғин қайта аланга олиб кетмоқда.

🔺Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Мўйноқ ва Қўнғирот ҳудудидаги Судочье кўли ҳам ёниб кетганди.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
@ekogazeta

Telegram | Facebook | Vebsayt

Показано 20 последних публикаций.

58

подписчиков
Статистика канала