Бугун, 22 июль куни Ўзбекистон Миллий университетига “Diplomatic world” журнали ижрочи директори Барбара Дитрих ташриф буюрди.
Унга Ўзбекистонда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бердим. Барбара Дитрих ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Таассуротлари билан бўлишди. Учрашувимиз сўнггида ҳамкорлик қилишга, бу журнал орқали Европанинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорлик қилиш режамиз борлигини билдирдик. Бу таклифни меҳмонимиз қўллаб-қувватлашини билдирди. Биз ҳам ҳамкорликка тайёр эканлигимизни, журналистлар билан бирга лойиҳалар қилиш бизга маъқул эканлигини ва журналнинг келгуси сонларига ҳам мақолалар беришни келишиб олдик.
У суҳбат жараёнида халқимизнинг меҳмондўстлиги, ёшларимизнинг интилиши, илм олишга иштиёқи ва янги ғоялар яратиш йўлидаги фаоллишини алоҳида таъкидлади.
(Батафсил маълумот www.nuu.uz сайтида)
Telegram | Facebook | Instagram