Репост из: O'zMU | Rasmiy kanal
Ректорнинг ҳамкасблар ва университет талабаларига Қурбон ҳайити табриги
Ассалому алайкум азиз ҳамкасблар, университетимиз талабалари!
Сизларни улуғ айём кунлари - муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман. Бу қутлуғ кунларда Аллоҳга шукрлар айтиб, аввало ўзингизга, оила аъзоларингизга тани - сиҳатлик, хотиржамлик ва тинчлик тилайман.
Меҳр-оқибат, одамийлик, умумбашарий ва миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этиб, дахлдорлик ҳисси, ҳаёт сабоқлари ва руҳий ҳаловат сари етаклайдиган одоб-ахлоқ, катталарга ҳурмат, инсонни камолотга етиш йўлидаги изланишларга, илм олишга ва фикр тарбиясига ундовчи, шукроналик, сабр-қаноатга йўлида собитқадам бўлиш, қўшничилик муносабатлари, саҳийлик ва саҳоватни эслатиб турувчи бу файзли кунлардаги дуоларимиз ижобат бўлсин.
Барчангизни Аллоҳнинг раҳмати ёғиладиган файзли кунлар билан яна бир бор табриклайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Батафсил:👉https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-univercity/1820
Telegram | Facebook | Instagram