Ўзимдан ўзимгача 🌹


Гео и язык канала: не указан, Русский
Категория: не указана


Илм-фан, мусиқа, ҳаёт. Шахсий фикрлар жамланмаси.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, Русский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Биз таниган, бирга ўқиган, бизларга дарс берган ёш олимлар бошчилигида олимпиада!

Олимпиада дастури ва тартиби билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

https://sites.google.com/view/uzmc

👏🏻👏🏻👏🏻

@kongilxotirjam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
У-бу қахвахонага кирганингизда "Кўнглингиз қандай қахва истайди?" деб сўрашганида номларига мос тасаввур қилиб буюртма беришингиз учун визуал қўлланма: энг аччиғидан бошлаб юмшоқ таъмгача.
Флэт-уайтдан бошлаб барчаси сут қўшилган ва ҳар кейингисида сут кўпроқ қахва камроқ.

Факт: Қахва — сувдан кейин дунёдаги энг машҳур ичимлик ҳисобланади. Унинг таркибидаги кофеин табиий стимулятор бўлиб, энергия даражасини ошириш ва диққатни жамлашга ёрдам беради ☕

P. S: эспрессо буюртма қилиб, нега бунча кам ва аччиқ деб ҳайрон қолиб ўтирадиган дўстингизга жўнатиб қўйсангиз ҳам бўлади 😂

@kongilxotirjam


Мана шу кўринишда жавоб чиқади


Интеллектини синаб кўрмоқчи бўлганлар борми? Унда Mensa ташкилоти томонидан таклиф қилинган тестни ишлаб кўринг

IQ даражангиз 160 дан баланд бўлса, сиз Mensa ташкилотига аъзо бўлишингиз мумкин.

Mensa ташкилотининг 3 мақсади мавжуд:

– инсон интеллектини инсониятнинг фойдасига ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
– интеллектнинг табиати, хусусиятлари ва улардан фойдаланиш бўйича тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
– жамият аъзоларига интеллектуал ривожланиш имкониятини берувчи муҳитни таъминлаш.

80-89 паст натижа
90-109 ўртача
110-119 - яхши кўрсаткич
120-129 юқори натижа
ҳисобланади.

PS: Мазкур тест аҳолини қизиқтириш учун ишланган версияда, тўлиқ тестни IQ тест расмий сайтидан пул тўлаб ишлашингиз мумкин.

Тестни ишлаш учун👇
https://www.mensa.org/public/mensa-iq-challenge

@kongilxotirjam


Интеллект турлари ва уларнинг ҳаётдаги аҳамияти

Ҳар бир инсон турли соҳаларда ривожланган қобилиятларга эга. Интеллектнинг асосий турлари бўлиб қуйидагилар эътироф этилади:

1. IQ (Интеллект коэффициенти)
Инсоннинг билимларини ўзлаштириш, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини ўлчайди. IQ юқори бўлган одамлар таълим, тадқиқот ва техник соҳаларда муваффақиятли бўлишлари мумкин.
Лекин фақат IQ етарли эмас.

2. EQ (Эмоционал интеллект)
Инсоннинг ҳис-туйғуларни бошқариш ва муносабатларни самарали қуриш қобилияти. EQ ҳаётдаги муносабатлар, жамоавий иш ва раҳбариятда муҳим роль ўйнайди. У фақат ишда эмас, балки шахсий ҳаётда ҳам муваффақият калитидир.

3. SQ (Маънавий интеллект)
Инсоннинг ҳаётнинг маъноси ва юксак қадриятларини тушуниш қобилияти. SQ юқори бўлган шахслар ҳаётдаги зарбаларга сабр билан ёндашади, ички осойишталикка эришади ва юқори инсонийлик даражасини намоён қилади.

4. AQ (Қийинчиликка чидамлилик)
Қийинчиликларни енгиш ва улардан дарс олиш қобилияти. AQ ҳаётдаги муваффақиятнинг муҳим омили, чунки у барқарорлик ва мукаммаллик сари интилишни таъминлайди.

1( IQ) ва 2(EQ) ларни ривожлантириш орқали сиз қолган икки 3(SQ) ва 4(AQ) ларни ривожлантиришингиз мумкин.

Нима учун ҳар бири муҳим?
Инсон ҳаётида муваффақиятга эришиш учун фақат бир турдаги интеллект етарли эмас. IQ билимга асос бўлса, EQ муносабатлар ва мулоқотни яхшилайди, SQ ҳаётнинг чуқур маъносини англатса, AQ қийинчиликлар қаршисида чидаб қолишни таъминлайди.

Барча турдаги интеллектларни ривожлантириш ҳаёт сифати ва муваффақият учун калитдир. Шунинг учун ҳам шахсий ривожланишга ҳар томонлама ёндашиш лозим.

@kongilxotirjam


Сиз қилаётган ишлар, кунлик одатларингиз ўз танловингиз эканига,  кучли маркетинг ёрдамида сингдирилмаганига ишончингиз комилми?

Инсонлар кўпинча ўзлари билмаган ҳолда маркетинг қурбонига айланади, чунки реклама ва маркетинг стратегиялари уларнинг онгли равишда эмас, балки ҳиссий ва онгсиз даражада қарор қабул қилишларига таъсир қилади. Қуйида одамларнинг ҳаёт тарзига айланган кучли маркетингни мисолларда кўришингиз мумкин:

1. Гўзаллик стандартлари (90-60-90)

Нима бўлди?
Мода индустрияси ва косметика компаниялари "идеал гўзаллик" стандартларини ўрнатди ва одамларни ўз ташқи кўринишидан қониқмасликка ундади. Озғинлик ва машҳур 90-60-90 тана стандартлари мода, кино, реклама ва маркетинг орқали жамиятга кириб келди.

Натижа:
Инсонлар қиммат косметика ва турли маҳсулотларни сотиб олишга мажбур бўлишди. Ўз ташқи кўриниши ва танасидан қониқмайдиган аёллар сони кўпайди. Бундан эса бошқа компаниялар ҳам унумли фойдаланишади (озиш учун таблеткалар, турли мини тренажерлар ва ҳоказо)

2. Мобил телефонларнинг "апгрейди"

Нима бўлди?
Смартфон компаниялари ҳар йили янги моделлар чиқаради ва эски моделлар "аҳамиятсиз" ёки "чиқиндилар" сифатида кўрсатилади.

Натижа:
Инсонлар зарурати бўлмаса ҳам, янги телефон сотиб олишга интилишади.

3. Бренд либослари ва аксессуарлар

Нима бўлди?
Реклама ва машҳур шахсларнинг иштироки орқали муайян брендлар муваффақият рамзи сифатида кўрсатилди.

Натижа:
Кўплаб инсонлар айнан бренд учун ортиқча маблағ сарфлашади, чунки бу уларнинг ижтимоий мақомига таъсир қилишига ишонишади.

4. Никоҳ узуклари (Бриллиантлар)

Нима бўлди?
De Beers компанияси "Бриллиант абадийдир" шиори билан бриллиант узукларни никоҳ рамзи сифатида тарғиб қилди.

Натижа:
Бугунги кунда кўпчилик учун никоҳ бриллиант узуксиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жуда кўп аёллар айнан бриллиантлар ҳақида орзу қилишади. 

5. Фастфуд маданияти

Нима бўлди?
McDonald's ва бошқа фастфуд компаниялари тез ва арзон овқатланишни тарғиб қилиб, унинг "сотиб олишга арзигулик" жиҳатларини кўрсатдилар.

Натижа:
Инсонлар қулайлик учун сифатсиз ва зарарли овқатни танлай бошлашди.

6. Қаҳва ичиш маданияти

Нима бўлди?
Каҳва одамлар орасида машҳур эмасди.  Ўз маҳсулотини сотиш мақсадида Starbucks ва шунга ўхшаш брендлар қаҳвани нафақат ичимлик, балки муайян ҳаёт тарзи, илиқ муносабатларни ўрнатишга ёрдам берувчи маҳсулот сифатида тарғиб қилишди.

Натижа:
Инсонлар ҳар куни қиммат қаҳваларни сотиб олишга одатланиб, уни зарурат деб қабул қилишди. 

7. Йирик чегирма компаниялари

Нима бўлди?
Чегирмалар ва "фақат бугун" каби таклифлар орқали истеъмолчиларга шошилинчлик ҳиссини юзага келтирилди.

Натижа:
Инсонлар кўпинча уларга керак бўлмаган маҳсулотларни сотиб олишади.

8. Соғлом турмуш тарзи маҳсулотлари-БАД ва витаминлар

Нима бўлди?
Органик маҳсулотлар, детокс ичимликлар ва фитнес трендлари "соғлиқ ва бахт калити" сифатида намойиш этилди.

Натижа:
Кўплаб маҳсулотлар юқори нархларда сотилади, зарурат бўлмаса ҳам витаминлар ва БАД лар сотиб олинади, аслида эса уларнинг самарадорлиги кўпинча тасдиқланмаган бўлади.

Келтирилган мисоллар каби одатлар ва сингдирилган стандартлар ҳаётимизда жуда кўп. Маркетинг инсонларнинг ҳис-туйғулари ва иррационал қарор қабул қилиш қобилиятига таъсир қилиб, уларни керак бўлмаган маҳсулотларга маблағ сарфлашга ундайди. Бунинг олдини олиш учун ҳар қандай харид олдидан маҳсулот ҳақида онгли қарор қабул қилиш муҳим. 
Ҳаёт тарзингизни ва одатларингизни қайта кўриб чиқинг, улар ҳақиқатда ҳам сизнинг танловингизми? 

@kongilxotirjam


Репост из: SAFAR
Интернетдаги негатив контент руҳий саломатлик учун хавфли

Массачусетс технологик институти (MIT) тадқиқотчилари глобал тармоқдаги негатив контент руҳий саломатликда муаммолар келтириб чиқаришини тасдиқлади.

Аниқланишича, руҳий бузилишлари мавжуд одамлар кўпинча нохуш кайфият уйғотувчи янгилик ва материалларни танларкан. Бу ўзига хос занжирни келтириб чиқаради: негатив контент ҳолатни ёмонлаштириб, яна шу каби контентни истеъмол қилишга ундайди.

Интернетдан «экологик» фойдаланиш учун нима қилса бўлади?

- Онлайн-контентни танлашга онгли ёндашинг: бу маълумот менинг ҳаётимни яхшилайдими, бу подкаст (видеоролик, ҳужжатли фильм ва ҳ.к.)ни кўриш менга нима беради, вақт сарфлашимга арзийдими деган саволларни ўзингизга беринг;

- нохуш ҳодисалар ҳақидаги янгиликлар истеъмолини чекланг;

- ахборотларни фильтрлашга кўмаклашувчи воситалардан фойдаланинг.

Ўз саломатлигингиз ҳақида ўйланг ва кўпроқ сизни ривожлантирадиган ва мақсадларингизга яқинлаштирадиган контентни танланг!

@safarblog


Ҳар бир даврада: гапирадиган,  гапирилган гапни тушунмайдиган, тушунмаганга анализ қилиб тушунтирадиган учлик бўлади 😄 

@kongilxotirjam




Ҳалқ тилида Зуҳро юлдузи номини олган Венера Ойга энг яқин масофада кўринганини пайқаган бўлсангиз керак. Шубҳасиз, Венера энг романтик сайёра. Ҳатто бугун биз гувоҳи бўлаётган жараённи "Венеранинг бўсаси" деб ҳам аташади.

Зуҳро юлдузи ҳақиқатан ҳам романтиклик рамзи ҳисобланади. Унинг юмшоқ ёрқинлиги, кечки осмондаги орзули порлаши инсон қалбида илҳом ва меҳр-муҳаббат уйғотади. Ушбу юлдуз кўплаб шеърлар ва романтик асарларда, қўшиқларда энг нафис ҳис-туйғулар билан боғланган. Зуҳро, гўёки, муҳаббат йўлларини ёритувчи нур, инсонларнинг қалбини бирлаштирадиган осмондаги кўринмас кўприк кабидир.

@kongilxotirjam


“Oʼzbekkosmos”: Xalqaro astronavtika federatsiyasi yoshlar uchun grant dasturini eʼlon qildi!

2025-yilda Аvstraliyaning Sidney shahrida Xalqaro astronavtika federatsiyasining navbatdagi 76-kongressi boʼlib oʼtadi. Unda kosmonavtika, astronavtika va muhandislik yoʼnalishida dunyoning 100 dan ortiq davlatidan eng yirik kompaniyalar va 10 mingdan ziyod ekspertlar jam boʼlishadi.

Mazkur global forumda oʼzbek talabalari va mutaxassislari ham maxsus “IAF EMERGING SPACE LEADERS” grant dasturi asosida ishtirok etishlari mumkin.

Bu eksklyuziv imkoniyat sizga Аvstraliyaning Sidney shahrida xalqaro kongressda bepul qatnashish imkoniyatini taqdim etadi.

Toʼliq maʼlumot va qoʼllanma: https://www.iafastro.org/activities/next-generation/emerging-space-leaders-grant-programme/

Hujjat topshirish: https://www.iaf-grant-programme.org/

Shoshiling, arizalarni qabul qilish 2025 - yilning 14 - fevral sanasigacha davom etadi!


Репост из: Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology
🌸Surxondaryoda bodom gulladi

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o'zgarishi vazirligi tasarrufidagi "Yuqori Toʻpalang" milliy tabiat  bog'i hududida qish sovug‘i hukm surayotgan bir paytda achchiq bodom daraxti gulladi.
https://gov.uz/oz/eco/news/view/31797

🌸В Сурхандарьинской области зацвел миндаль

На территории Национального природного парка «Юкори Тупаланг» при Министерстве экологии, охраны окружающей среды и изменения климата, в период зимних холодов расцвели цветы миндаля бухарского.
https://gov.uz/ru/eco/news/view/31797

📷Instagram | 🕊Telegram | 📱Facebook | X | 🌐 YouTube |
📗 WhatsApp


Репост из: Alimoff
Бета авлоди ҳақида

2025 йилдан бошлаб янги авлод — Бета авлоди дунёга кела бошлайди. Улар Альфа авлоди ўрнини эгаллаб, бутунлай янги дунёда яшашади. Бу дунёда сунъий интеллект ва технологиялар ҳар бир соҳада, ҳатто таълим ва кундалик харидларда ҳам катта роль ўйнайди. Бета авлодининг кўпчилиги XXII асрни кўриш имкониятига эга бўлади, бу эса уларнинг жамиятга бўлган таъсирини янада аҳамиятли қилади.

Бета авлоди сунъий интеллект технологиялари билан яқиндан таниш бўлиб ўсади. Улар учун технология нафақат восита, балки кундалик ҳаётнинг ажралмас қисми бўлади. Шахсийлаштирилган таълим тизими, интеллектуал гаджетлар ва автоматлаштирилган хизматлар уларнинг ҳар кунида нормал ҳолатга айланади. Шунинг учун ҳам Бета авлодининг фикрлаш тарзи ва кўникмалари Зумерлар ёки Миллениалларникидан кескин фарқ қилади.

Янги авлод жамиятга дуч келаётган глобал муаммолар — иқлим ўзгариши, ресурслар етишмаслиги ва урбанизация таъсирида вояга етади. Бу уларнинг экологик онгли ва барқарор ҳаёт тарзига эътибор қаратишларига сабаб бўлади. Технологиялар ёрдамида улар иқлим муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилиши мумкин. Шунингдек, уларнинг жамиятга бўлган таъсири фақатгина инновацияларда эмас, балки янги қадриятларни шакллантиришда ҳам сезилади.

Бета авлоди Миллениаллар ва Зед авлодининг фарзандлари сифатида дунёга келади. Улар ўзларининг рақамли ва ижтимоий билимдон ота-оналаридан кўп нарса ўрганиб, замонавий қадриятлар ва илғор билимлар билан тарбия топади. Шу сабабли, уларнинг жамиятга киритадиган янгиликлари жуда катта бўлиши мумкин.

Умуман олганда, Бета авлоди — жаҳон тарихи ва цивилизациянинг янги босқичини белгилайдиган авлод. Улар орқали келажак технологиялар, ижтимоий муносабатлар ва глобал истиқболлар қандай шаклланиши аён бўлади. Зумерлар учун эса бу вақтни ҳазиллар ва мемлар орқали кутиб олиш ажойиб имконият бўлиб қолади.

🧠@nurbekalimov


Биз миллиениаллар йўқотилган авлодмиз 🤧 аросатда қолиб кетганлар 😂


Репост из: Allaev Uz
2025-yil 1-yanvardan boshlab tugʻilgan bolalar yangi "beta avlod" vakillari boʻlishadi.

Bu avlod boshqa avlodlardan sun'iy intellekt va avtomatlashtirish kundalik hayotiga kirib kelgan, ular bilan oʻsgan, ekologiyaga juda eʼtiborli avlod boʻladi. Bepul jamoat transporti, har kungi hayotda qoʻshimcha reallik texnologiyasidan foydalanadigan ilk avlod ham aynan Beta avlod boʻlishi mumkin.

Hozirgi demografik temp saqlangan holatda, Beta avlod 2039-yilga borib yer aholisining 16 foizini tashkil etadi. Qiziqarli tomoni, bu avlod asosan "X avlod" tomonidan boshqariladi.


#inson
@allaevuzb




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎉🎉🎉🎉
Яна одимлайди соат миллари, йиллар тўлдиради умр дафтарин

@kongilxotirjam


50 йиллик стакан. Хрусталь. Бола пайтим ҳам бувимникида ҳудди шу стаканда ҳудди шу компотни ҳар байрам, туғилкан кун, тадбирларда ичардим. 2025- йилнинг биринчи куни ҳам шу одат такрорланди 😍

@kongilxotirjam


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🪄✨

Показано 20 последних публикаций.