MacroBS


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Туркия “тажрибаси”

Баъзида маслаҳатлар ичида энг яхшиси ва амалийси нима қилмаслик ҳақида бўлади. Шундай маслаҳатлар иқтисодиётда ҳам кўп учрайди. Энг охиргилардан бири – Туркиянинг жорий иқтисодий модели билан боғлиқ.

Туркияда расмий инфляция - 80%, ҳақиқатда эса 200%га яқинлашаётган бир пайтда бугун Туркия Марказий банки фоиз ставкани 13%га тушириш бўйича қарор қабул қилган.

Туркия Марказий банки макроиқтисодиётнинг энг муҳим қоидасига қарши ҳаракатланиб, юқори инфляция шароитида фоиз ставкани кўтариш ўрнига, уни туширмоқда.

Бундай қарши ҳаракат Туркия Президентинининг ҳохиш-истаклари билан боғлиқ. Унга кўра мамлакатдаги инфляцияининг асосий сабаби кредит фоиз ставкаларининг баландлиги. Шу мақсадда, унинг фикрига қарши чиққан барча Марказий банк раҳбарлари ишдан олиниб, фоиз ставкани туширишга рози бўлган раҳбар билан алмаштирилган.

Аслида ҳам кредит бўйича юқори фоиз ставкалар инфляцияни келтириб чиқарадими? Бутун дунё тажрибаси кўрсатмоқдаки, бу механизм тескари ишлайди – юқори фоиз ставкалар юқори инфляциянинг оқибатидир.

Инфляция эса бу - реал ресурсларнинг етишмаслиги, имкониятга нисбатан кўпроқ истеъмолнинг натижаси.

Инфляция - бу юқори давлат ҳаражатларининг ҳосиласи.

Инфляция бу - реал ресурс билан таъминланмаган юқори кредитлашнинг оқибати.

Ўзбекистонда ҳам жуда кўп тадбиркорларни қийнайдиган ҳолат кредитлар фоизининг юқорилиги. Лекин, унинг ечими асло, фоиз ставкани сунъий тушириш эмаслигини Туркия кейси яна бир бор кўрсатиб турибди.

Юқори инфляциянинг ечими давлат бюждети ижросида дефицитли молиялаштиришдан воз кечиш, рақобатни ривожлантириш, имтиёзларни йўқотиш ва Марказий банк мустақиллигини ушлаб туришдир.

Оғриқли, лекин тўғри йўлдир.


Swift'дан узулиш нима дегани?

Россиянинг Украинани босиб олиши ортидан Россияни Swift'дан узиш кераклиги бўйича фикрлар билдирляпти. Swift нима ўзи? Унинг аҳамияти қанчалик юқори?

Swift дунё бўйича 11 мингдан ортиқ молиявий инстистутларни бирлаштирувчи ахборот алмашиш тизими ҳисобланади. Белгияда жойлашган ва Европа иттифоқи қонуни бўйича фаолият юритади.

Алоҳида айтиш керакки, Swift тўлов тизими эмас, балки ахборот алмашиш воситаси. Оддийроқ айтганда, ўз аъзоларига хабарлар юбориш имконини берувчи чат ёки телеграмдаги катта бир гуруҳга ўхшатиш мумкин.

Унинг кўлами шу даражада каттаки, мазкур коммуникация ёрдамида кунига миллиардлаб давлатлараро транзакциялар амалга оширилади.

Swift'дан у ёки бу давлатни узиш одатда АҚШ ёки Европа давлатлари ўзининг душманларини қаттиқроқ жазоламоқчи бўлган пайт кўтарилади.

Аслида сиёсий бўлмаган бу тизим шунинг учун ҳам кўп танқидга учрайди. Яъни, бу тизим ғарб манфаатларига ён босади деб қаралади*.

Россия қанчалик бу тизимга боғлиқ?

Swift аҳамияти шундаки, бу тизим Россиянинг 30 фоиз экспортини ташкил этувчи нефт махсулотлари учун тўловларни келиб тушишини таъминлайди.

Ҳисоб китобларга кўра, Swift'га уланган Россия 291 аъзосинининг пул оқимлари жами пул оқимларининг 1,5 фоизини ташкил этади. Мазкур тизимда юборилувчи хабарлар сони бўйича Россия дунёда 6-ўринда туради.

Бу жуда катта рақам – Россиянинг йиллик ўтказма ҳажми 800 млрд долларга етиши мумкин. Бу Россия Ялпи ички маҳсулотининг ярмидан бироз кўп дегани.

Swift муқобили мавжудми?

Назарий жиҳатдан – ҳа бор. Бироқ агар тез, ишончли ва осон пул ўтказишни хохласанг, унда йўқ.

Нима учун бошқа шундай тизимда бунинг имкони паст? Бу АҚШ долларининг кучи билан боғлиқ.

Глобал тўловларнинг ярми, халқаро савдонинг 90 фоизи АҚШ долларида амалга оширилади. Swift орқали юборилган хабар бўйича доллардаги тўловлари одатда бир-бири билан ўзаро ҳисобрақамга эга бўлмаган банклар ўртасида амалга оширилади. Бунинг учун одатда АҚШ тўлов тизимига уланган маълум бир корреспондент банк иштирок этади.

Юқоридан кўринадики АҚШ билвосита бўлса ҳам давлатлар ўртасидаги тўловларни амалга ошишига таъсир кўрсата олади. Swift'сиз ҳам АҚШ аллақачон йирик Россия банкларини АҚШ молия тизимидан узишга улгурди ва Россия учун экспорт масаласини анча қийинлаштирди.

Шундай бўлсада айрим лазейкалар, айниқса асосан долларда ҳисоб-китоб қилинувчи энергия маҳсулотлари экспорти учун сақланиб қолган.

Газ бўйича Европа давлатларининг Россияга юқори боғлиқлиги туфайли унинг айрим аъзолари (Германия) энергия учун тўловларни тўхтатишга қаршилик қилишаётганди. Бошқача айтганда, жорий қилинган санкциялар санкция қилиш учун мақсад қилинмаганди.

Аммо вазият жуда жиддийлашиши ортидан ва халқаро босим остида Германия ҳам Италия ҳам Россияни Swift'дан узишга қаршилик қилмаслигини маълум қилишмоқда.

Россиянининг Swift'дан узилиши Россиянинг экспорт компаниялари учун тўлов қилишни деярли имконсиз қилади.

*Бу тизимни сиёсийлашишига ҳозир Россиядан бошқа деярли ҳеч ким қарши эмас.


Жаҳон банкининг Кам таъминланганлик ва тенглик бўйича гуруҳининг тадқиқотчиси Уильям Сеиз (William Seitz) томонидан Ўзбекистондаги ички миграция ва арзон уй-жой билан таъминланиш ҳолати бўйича ўтказилган тадқиқоти эълон қилинди.

Тадқиқот “Ўзбекистон Фуқароларини Тинглаш” сўрови асосида ўтказилган бўлиб, Ўзбекистондаги ички миграция фаоллигига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлашга қаратилган.

Тадқиқотда қайд этилишича, Ўзбекистон ички миграция даражаси бўйича дунёдаги энг паст кўрсаткичга эга давлатлар қаторида бўлиб (1,2%), урбанизациялашув жараёни мамлакатда 2009 йилдан буён турғун ҳолатда.

Бунинг асосий сабаблари сифатида 2 та ҳолат қайд этилган: (i) ҳуқуқий чеклов (прописка тизими) ва (ii) шаҳарлар ва қишлоқлардаги яшаш ҳаражатлари ўртасидаги катта тафовут (давлатдаги ўртача кўрсаткичдан, масалан, Тошкент шаҳрида яшаш 5,5 баробарга қадар юқори).

Унинг фикрича, мазкур ҳолат сақланиб қолса кўплаб давлатлар тажрибаси кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва самарадорлик сурати пасаяйиб, аҳолининг даромади ва иш билан бандлик даражаси ўзининг потенциалидан паст ҳолатда бўлади.

Тадқиқотчи томонидан юқоридаги ҳолатни бартараф этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши таклиф этилмоқда:
- Сингапур, Гонконг, Хитой давлатларда амалга оширилгани сингари катта миқёсда арзон ижара уйларини қуриш орқали ижара уй-жой бозорини шакллантириш;
- Уй-жой соҳасидаги инвестицияни таъминлаш учун ерга бўлган ҳуқуқни таъминлаш;
- Арзон уй-жой учун ҳам таклиф ҳам талаб томонидан таргетлашган субсидиялар бериш.


Макроиқтисодиёт шундай сохаки, унда узил-кесил сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатиш мураккаб, деярли имконсиз. Иқтисодиёт моделлари бу вазифани амалга оширишга харакат қилсада, уларнинг асосий муаммоси модел учун қабул қилинган аксарият мухим фаразларнинг реал холатда амал килмаслигидир.

Куйида ташқи савдо бўйича машхур олим Пол Кругманнинг 20 йил утиб эркин савдо ва иш хақи ўртасидаги боғлиқликни нотўғри тахлил қилганлиги хақидаги "иқрорномаси" берилган.
https://t.co/TBLML7Inus?amp=1


Жахон иқтисоди қанчалик "долларлашган"?

1. АҚШ иқтисоди:
- жахон савдосининг 10 фоизи;
- глобал ЯИМнинг 15 фоизини ташкил этади.

2. АҚШ доллари глобал молия бозорида:
- дунё давлатларининг 1/3 қисми ўз валюталарини доллар курсига боғлаган;
- жами глобал савдонинг 50 фоизи долларда хисоб-китоб қилинади;
- ривожланаетган давлатлар ташқи қарзининг 2/3 қисми долларда деноминацияланган;
- жами давлатлар валюта захирасининг 2/3 қисми долларда сақланади.

Бу феномен давлатлар учун қуйидаги сигнални беради:
"Бизнинг доллар сизнинг муаммоингиз эди, энди эса бизнинг хар қандай муаммоимиз сизнинг муаммоингизга айланди“.


АКШ Репо бозоридаги аномал ҳодиса

Америка молия бозорининг ишлаш механизми:

Компаниялар ҳар кунлик тушумнинг маълум бир қисмини чорак якунида солиқ тўлаш учун ажратади, солиқ тўлагунга қадар эса мазкур суммани қисқа муддатли молиявий инструментларга инвестиция қилувчи "money-market" фондларга қарзга беради. “Money-market ” фондлар бу пулларни банкларга бир кунлик муддатга (overnight loans) қарзга беради, банклар эса олинган қарздан АҚШ ғазначилик облигацияларини (бондлар) сотиб олади ёки Ҳедж фондларга қарзга беради ва улар хам пировардида бондларни сотиб олади.

Бу АҚШ молия тизими қандай ишлашининг тўлиқ ҳолати эмас, албатта. Кичик бир бўғини, занжири, холос. Ҳақиқатда эса тизим шунга ўхшаш бир-бирига боғланган бир қатор занжирлардан иборат. Ҳар куни банклар бўш турган компаниялар пул маблағларидан фойдаланиш учун аукцонда иштирок этиб, маълум бир нарх - фоиз ставка белгилайди ва қарзга олинган маблағлардан бондлар сотиб олинади.

Гаров таъминоти бондлар билан таъминланган бир кунлик қарзлар учун (репо) аукционда “фоиз ставка” шаклланади. Бозорда бир қанча фоиз ставкалар бор. Бироқ бу қарзлар бозори (репо)да шаклланган фоиз ставканинг аҳамияти юқори. Сабаби, репо бозорнинг хажми жуда катта ва юқори ликвидли, шунингдек бу фоиз ставкалар бозорда бошқа ставкалар учун “бенчмарк” сифатида ишлатилади.


Бозорда турли хил ҳодисалар содир бўлиб туради. Масалан, бир пайда бозорга кўпгина бондлар келиши мумкин; банкларга эса кўпгина пул керак бўлади. Бошқа вақтда эса компаниялар солиқ тўловларини амалга ошириши керак ва қарз учун берилиши керак бўлган пулни бозордан тортиб оладилар. Баъзида эса бу ҳодисалар бир пайтда содир бўлиши мумкин:

“Душанба куни бошланган репо ставкасидаги тасодифий кўтарилиш cешанба куни ҳам давом этди ва 7%га кўтарилди. Бахтсиз тасодиф туфайли компаниялар фойда солиғини тўлаш учун пулни бозордан тортиб олган бўлса, шу пайтни ўзида умумий қиймати 78 млрд АҚШ доллари бўлган 10 йиллик ва 30 йиллик облигациялар бозорда пайдо бўлди ва сотилди. Айни вақтда 24 млрддан юқорироқ суммадаги облигацияларнинг сўндириши юз бергани ҳисобга олинса, бозорда 50 млрддан ортиқроқ нақд долларга эҳтиёж пайдо бўлди. Алал оқибатда эса, бозорда долларнинг етишмовчилиги пайдо бўлди”.

Бозордаги бу тасодифий ўзгариш фундаментал ҳолат эмас ва бозорни нормал ҳолатга келтириш, ўзининг асосий фоиз ставкасини белгиланган 2-2.25 %да ушлаб туриш учун АҚШ Федерал заҳира тизими (Марказий банки) репо операциялари ўтказиш тўғрисида қарор қилди ва 75 млрд атрофида бозорга ликвидлилик тақдим этди.

Шунақа, АҚШ Федерал заҳира тизими сеҳрли ташкилот - xоҳлаганча пул яратиши мумкин.


Tavsiya ruknida

Iqtisod sohasidagi eng ommabop nashrlardan biri, shubhasiz, The Economist hisoblanadi. Jurnalning flagship nashri bu uning davriy chop etiladigan "special report"idir.

Quyidagi report "emerging economies"ga bag'ishlangan va unda bugungi kunning dolzarb masalalari bo'yicha ilmiy izlanishlarga asoslangan holda mulohazalar berilgan. Xususan, "middle income trap", populism, sanoatlashuv va boshqalar haqida muvozanatli fikrlar yuritilgan.

https://www.economist.com/special-report/2017/10/05/the-middle-income-trap-has-little-evidence-going-for-it


Макроиқтисодиётдаги энг муҳим “nonsense”

Пулни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз иқтисодиётда пул қандай яралиши ҳақида? Пулнинг пайдо бўлиши шу даражада “ажойиб” жараёнки, ҳаттоки бу билан боғлиқ нафақат оддий одамларда, балки макроиқтисодчилар, банкирлар, ва умуман пул-кредит тизими билан бевосита боғлиқ бўлганларда ҳам турли хил “мифлар” мавжуд. Келинг, қуйида шу жараённи тушунишга ҳаракат қилсак:

https://telegra.ph/Makroi%D2%9Btisodiyotdagi-ehng-mu%D2%B3im-nonsense-08-28


Devalvatsiya va narx-navo haqida

Markaziy bank raisining kechagi nutqidan:

"1 foiz devalvatsiya inflyatsiya suratini 0.4 punktga oshiradi".

Nazarimda, bu bo'g'liqlik undan ham yuqoridek.

Nega devalvatsiya bilan inflyatsiya o'rtasidagi bunday yuqori bog'liqlik mavjud?

Birinchidan, bizdagi import tovarlarning katta qismini iste'mol tovarlari tashkil etadi.
Devalvatsiya narxlarning o'sishida yoki importyor sotuvchilarning foydasining kamayishida aks etishi kerak.

Nima deb o'ylaysiz bizda asosan qaysi biri sodir bo'ladi? Menimcha, ko'proq birinchisi.

Ikkinchidan, devalvatsiyaning narxlar o'sishiga ta'siri bilvosita ish haqi orqali ham sodir bo'lishi mumkin. Devalvatsiya va narx-navoning o'sishi ish haqining hozirgi holatiga bosim o'tkazmasdan qolmaydi. Natijada iqtisodiyot "vicious cycle" ga kirib qoladi. Narxlar oshishi, ish haqining ko'tarilishi va yana narxlarning oshishi.

Nima qilish kerak? Dollarga import uchun zarur bo'ladigan talabdan tashqari ehtiyojni pasaytirish zarur. Bu esa qayta-qayta aytganimizdek so'mni barqarorligini ta'minlashni taqozo etadi.


Markaziy bankning bugungi axboroti haqida 2 sentlik fikrlar:

Yaxshi tomoni, regulyator har holda kommunikatsiya degan juda kuchli quroli borligini eslab qoldi.

Shu o'rinda regulyatorlar uchun oltin qoida mavjud: 99 foiz kommunikatsiya, 1 foiz siyosat. Bizda teskarisi amal qilayotganday edi.

Bevosita qaror mazmuni haqida gap ketganda tabiiy savol tug'iladi: MB qabul qilgan chora to'g'ri bo'ldimi?

Tushunishimcha, MB tomonidan valyutani qo'yib yuborish so'nggi chora sifatida qabul qilingan.

Biroq, uzoq muddatda bu qaror maqbul emas (tepadagi postda tushuntirilgan).

Avvalambor, MB aniqlab olishi kerak: bugunda MB erishmoqchi bo'lgan asosiy target nima? Menimcha, inflyatsiya suratini pasaytirish va narxlar barqarorligini ta'minlash bo'lishi kerak...

Negadur, valyuta kursi haqida gapirilganda juda ko'p bozor narxi, mexanizmi haqida bong uramiz. Aslida esa bozor mexanizmining eng muhim elementi bu narxlar barqarorligi. Narxlarning eng muhim funksiyasi bozorda qaysi tovarni ishlab chiqarish zarurligi haqida signal beradi, yuqori inflyatsiya sharoitida esa buni aniqlash mushkul. Ma'lum bir tovar narxi boshqa tovarga nisbatan o'zgarmoqdami yoki inflyatsiya tufaylimi?

Shuning uchun, hozir barcha iqtisodiy kompleks idoralari qilishi kerak bo'lgan eng muhim ish bu narxlarning barqarorligiga erishish, ya'ni inflyatsiyani birlik raqamga tushirish. Bunda ayni damda MB qilishi mumkin bo'lgan yagona ish - valyutani barqarorligini ta'minlash. Zero, qonun bilan MBka yuklatilgan bosh mandat bu milliy valyuta barqarorligini ta'minlash. Tochka!


Pul-kredit tizimi haqida

Normal faoliyat ko'rsatuvchi monetar tizim kamida ikkita zarur xususiyatga ega bo'lishi kerak:

1. Milliy valyuta o'zininig ikki - o'lchov birligi ( a unit of account) va ayirboshlash/to'lov vositasi funksiyasini bir paytda bajarishi kerak;

2. Ishonch. Pul tizimiga ishonch.

Afsuski, xuddi o'rta asrlarda bo'lgani kabi har ikki yuqoridagi zaruriy shart bizda bajarilmaydi.

So'm to'lov vositasi funksiyasini qisman bajarsada, o'lchov birligi funksiyasini yo'qotganiga ancha bo'lgan.

Ishonchning yo'qolishi ham aynan surunkali inflyatsiya va devalvatsiyaning hosilasi.

Umuman, "ishonch" bu fundamental xususiyat. Milliy valyuta shunchaki instrument emas, balki ijtimoiy institut, qurilma.

Milliy valyuta keng ishlatilishi, transaksiyalar amalga oshirilishi, shartnomalar bajarilishi va eng muhimi barcha iqtisodiy sub'ektlar shunga ishonishi uchun jamiyat uchun institutsional infrastruktura zarur.

Ishonchni yaratish esa eng murakkab vazifa va yolg'iz MBning bunga kuchi yetmaydi.

Yuqoridagi ikkita holatni tiklamay turib boshqa vazifalarni amalga oshirish xususan inflyatsiyani jilovlashni imkoni yo'q. Umuman, buni eplay olishimizga menda ham ishonch yo'q.

Показано 11 последних публикаций.

24

подписчиков
Статистика канала