Kenglik ohanglari


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Qilichdek qayralgan yo‘lim - dilsirot,
Sen tomon borurman, ketma, g‘izolim.
Har qadam bosganim - qonli iztirob,
Yiqilsam tamug‘dir,
O‘tsam - visoling...

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: She’riy lahzalar
Nur Muhammad Zoirga

Qo'ng'irot horigan alpdayin
Anglaganing faqat sokinlik.
Tulporlarning tovonin o'pgan
Tufroq isi buncha yoqimli.
Adirlarni quchgan ajiriq
Kechalari uvlagan dashtlar,
Qulunlarning yolini o'pib
Kezinadi shamol sarkashday.
Chekinmaydi ortga hayratlar
Tark etmaydi sira hayajon
Boychiborni yetaklab kelib
Jilovini tutar Qorajon.

Sobirjon Sodiqov

@sheriylahzalar


Репост из: Qaydlarim
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шеърлари билан кўплаб кўнгилларни забт этган шоира Бахтинисо дард туфайли юролмай қолган. Бироқ юриб кетишига умид бор! Юртдошим, бефарқ бўлманг! Қўлингиздан келса ёрдам қилинг! Видеони улашинг!


СОҒИНЧ
Ёмғир бўлиб кўзимдан ёш қулаяпти,
Кўк-кўзларим кўрса кўплар кулаяпти,
Соғинганман, йўлингга зор термулганман,
Сени жуда ёмон кўргим келаяпти.

Юрагимда оғриқ бўлиб изинг қолди,
Томиримда адо бўлмас сўзинг қолди,
Ҳаётимда икка қаро кўзинг қолди,
Сени жуда ёмон кўргим келаяпти.

Ҳамирдан қил суғургандай умид узиб,
Ўзим қурган орзуларни ўзим бузиб,
Сўнгги марта юрагимни эзиб-езиб,
Сени жуда ёмон кўрган келаяпти.

Орзуларга тўн ёпганман бир беқасам,
Унутаман дейман бу сўз - эчки қасам.
Агар шунча яхши кўриб, кўролмасам,
Сени жуда ёмон кўргим келаяпти.


Нурмуҳаммад Абдузоиров:
***
Ҳали замон поезд келади,
Кетадирман олис-олисга.
Чиқмадингми, олов юракли
Гулим, мени олиб қолишга.
Қўлларимдан судрайди чипта,
Боқадирман ҳар ён жовдираб.
Наҳотки тўрт томоним қибла,
Наҳот, энди келмайсан излаб.
Наҳот кўнглинг шунча тошлашган,
Тушунсанг-чи, о бундай пайти
Шу чиптани йиртиб ташлашга
Бир ўзимнинг кучим етмайди.

2.01.2018.




She’r sehri dasturida


Shuhratga
1. SO‘Z
Yolg‘izlikning eng dahshatli tasviri -
Arg‘imchoq uchmoq uchun,
Xarsang izlayotgan bolakay.
Bildimki:
Ixtironing ildizidir yolg‘izlik.

2. DARAXT
Yerga boshi bilan qadalgan daraxt,
Ildizlarin quyoshga sanchib
nur ema boshlaydi daf’atan.
Qarabsizki, gullay boshlaydi
Yerning ostidagi shoxlari...

3. SO‘ZDARAXT
Soyalayin desang,
sahrodan
Daraxtning tagiga yet.
Yonmoqchi bo‘lsang
tagiga yet har bitta so‘zning.
ularning boshiga yetmagil, ammo.

Nurmuhammad Abduzoirov

@sheriylahzalar




Нобель олганларнинг барчаси ҳам даҳо бўлавермайди!
Нелли ЗАКС
Нобель мукофоти соҳиби
(1891-1970)
– Табиат, ишқ ва инсонийлик... шеърларингизнинг асосий мавзулари шулардан иборат. Айтингчи, сиз бу уч унсурни қандай уйғунлаштирасиз?
– Уйғунлик – режалаштириладиган ҳодиса эмас. Айнан унинг дабдурустдан келиши сизга Шоир деган унвонни туҳфа этади. Зеро шеъру шеърият иккинчи даражага тушаётган, одамлар фақат нафс ғамига тушиб қолган бир давр­да сўз биз учун қандай вазифа касб этишини аниқлаштирмоқ лозим. Ҳар бир сатр – қалб кўзгусидир. Ўша кўзгу бироз хиралашдими, демак сен уйғунликдан чекинаяпсан. Шеърда тиниқлик асосий мезондир.
– Немис поэзияси Европа адабиётининг устунларидан ҳисобланарди. Нима деб ўйлайсиз, ҳозир ҳам шундайми?
– Балки ҳозир ҳам шундайдир. Аммо Европанинг нисбатан кам эътибор берилган, хусусан шарқий тарафлари шеърияти ҳозир ҳам илғор. Бироз совуққонлик ва анъаналарга содиқлик немис поэзиясига хос хусусият, бироқ бу ҳали унинг энг яхши эканини билдирмайди. Мен айни дамда кўпроқ югослав, хорват ва рус шеъриятига қизиқаяпман. Ва умид қиламанки, немис шеърияти ҳамон сиз айтган даражадан пастлагани йўқ!
– Нобель мукофоти ҳақида фикрларингиз.
– Нобель оддий мукофот эмаслиги рост, аммо унга бу қадар бино қўйиш ҳам ярамайди. Аслида бу мукофотга биздан кўра лойиқроқ шоирлар кўп эди. Биргина немис шеъриятида Райнер Мария Рилке ё Уилдрих Мишоуксларнинг ижоди кўпроқ эътирофга сазовор. Умуман, Нобелни олганларнинг барчаси ҳам даҳо истеъдод бўлавермайди.
– Суҳбат учун ташаккур!
– Сизга ҳам раҳмат!

1968 йил, Лондон.
Сильвестр ГОТАРД суҳбатлашди.
Инглиз тилидан Нур Муҳаммад ЗОИР таржимаси


Репост из: She’riy lahzalar
* * *

Yo‘lga chiqdim, ko‘kdan tushib,
Ko‘zim cho‘qdi nafsim qushi.
Chalkash ketdi o‘ngim, tushim,
Manzilimga yetganim yo‘q.
O‘zimni mahf etganim yo‘q,
Qamashtirdi ko‘zim gavhar,
Uyg‘ot mani, Olloh akbar.

Tamug‘ tomon ketgan izim,
Qaqshab borar mana bo‘g‘zim,
Ishqingdan quy bir tomizim,
Qonib ichay, qonga singsin,
Nari ketsin hur ertaklar,
Uyg‘ot mani, Olloh akbar!

O‘zing sori chorlagin, huv,
Dunyoyimni torlagin, huv,
Seni bir qul yo‘qlab borar,
Uni o‘zing borlagin, huv.
Kelmay turib ro‘zi mahshar,
Uyg‘ot mani, Olloh akbar.

Yuragimni tozalayin,
Supurilib ketsin layin,
Qo‘rqadirman u dunyomdan,
Shu dunyomda jazolagin,
Jahannamdan zora saqlar,
Uyg‘ot mani, Olloh akbar.

Nurmuhammad ABDUZOIROV


#ahli_ilmdan

Ислом қалбда бўлади, дейиш худди имтиҳонда синов қоғозини оппоқ ҳолда топшириб, илм бошда бўлади, дейишга ўхшайди.

Доктор Ториқ Рамазон

@shoirusherushuur


TUG'ILGAN KUN...
(opamning she’ri)

Tug'ilgan kun. katta ziyofat.
Tabriklardan boshim g'ovlaydi.
Atrofimda minglab qiyofa,
Hamma mening ko'nglim ovlaydi.

Yolg'on kulib, yig'layman chindan,
Giryondirman baxtli onlarim,
Nega shuncha odam ichidan,
Ko'rinmaydi izlaganlarim.

Men bularni kutgandim kimdan,
Yo'qoladi kunimdan ma'ni.
Ne hayollar o'tar ko'nglimdan,
Sog'inganman, lek ular qani.

Chiqarishgan, balki, yodidan,
Nechun bugun yonimda yo'qlar?
Boshqalarning iltifotidan,
Sanchiladi ko'nglimga o'qlar...


Бу шеърлар дунёни эрта тарк этган муҳтарама опам Муқаддас Ёқуб қизига бағишланади...

Опа, бу шеърлар сизники эди. Ҳа, мен уларни сизнинг дафтаригиздан, ҳаммадан беркитиб юрадиган дафтарингиздан ўқиганман... Мен уни тополмадим. Аммо хаёлимдан ҳеч кетмайдиган, айнан сизнинг шеърларингизни қайта ёзишга қарор қилдим...
Сиз мендан, сиздан Худо рози бўлсин, Омин!

ЎҒРИ.

Юртига ёғийлар қадам босган дам,
Бекорга қулоғин кесмаган Широқ.
Дейдилар: касални даволагандан,
Минг бора олдини олган яхшироқ.

Бироқ, дарвозангни душманга очган
Сотқинлар, хоинлар, афсус, йўқ эмас.
Ватан, Ватан дея, ёв келган нафас-
Қочган...

Аслида ўшалар ҳолинг этган танг,
Сўзларим оғир, лек, дилга олмайсан.
Уларни бағрингдан тозаламасанг,
Қаттол душманларни енга олмайсан.

Эслайман тарихдан минг йил нарида,
Ким дунёни ёқди, ким чироқ ёқиб.
Мардлик ва номардлик ораларида
Теран кўзлар билан дунёга боқиб -

Топган бор хикматим шу бўлди ҳолос:
Йўқотган бахтингни излашдан - наф йўқ.
Молингни ўғирлаб кетгандан эмас,
Кучугингга суяк ташлагандан қўрқ...

* * *

Шоирлар - энг яхши одамлар бўлар,
Юраклари тоза, қалбида кир йўқ.
Бировга ёмонлик қилмайди улар,
Қалбида дўстидан пинҳона сир йўқ.

Ҳар саҳар уларни олади қарши,
Меҳр ва муҳаббат номли туйғулар.
Шоирлар бир марта ўлади, гарчи,
Ва лекин ҳар саҳар қайта туғилар.

Кўкда тин олмасдан порлаган қуёш,
Денгизлар тубида ётган маржон, дур.
Кўксида яхшилик номли бир оташ,
Дунёда неки бор - бари шоирдир...

Билмаймиз, баҳорда барг ёзган бодом,
Сездирмай энг гўзал шеърин ёзгайдир.
Меҳмонга дастурхон ёзган ҳар одам,
Энг буюк шоирдир, дилинг ёзгайдир...

Бироқ, ром айласа сени сийм-у зар,
Кўнглингда ёмонлик.
шухратдан мастсан.
Дунёлар хикматин битсанг ҳам агар,
Барибир ҳеч қандай шоир эмассан!

СОҒИНЧ

Энди осмон менга бир қадам,
Юлдузчалар - этагим чанги.
Фақат ойга термулганим дам,
Ўзгармоқда дунёнинг ранги...

Ота, она, соғ- омонмисиз,
Саломатми опаларим ҳам.
Дилин эзиб номаълум бир ҳис,
Йиғламасми синглим ва укам.

Кўз ёшларим қуйилаётир,
Тўлиб-тўлиб юракларимга.
Аммо, мендан олманг хавотир,
Етаяпман тилакларимга.

Қулоғимдан кетмайди ҳамон,
Сиз-ла кечган дамлар жаранги.
Ёдимдасиз ҳар лаҳза, ҳар он,
Кундан-кунга соғинчим- янги.

Йиғлаяпсиз, наҳот, дўндим мен,
Юрагингиз чандиқларига.
Тош эдим-ку, учиб - қўндим мен,
Неча милён чақрим нарига.

Бахтлидирман, бундан кўнглим тўқ,
Қувонч бирла юрибман омон.
Лек, барибир сизларнинг қаттиқ
Сўзларингиз соғиндим ёмон...

ДEНГИЗ...

Денгиз қурияпти, одамлар,
Кўзингиз ёшларга тўлмасми.
Топайлик имкони бўлса гар,
Оролни қайтариб бўлмасми.

Ҳазрати Навоий битмиш сўз,
«Томчилар йиғилса дарёдир».
Денгиз ҳам қуригай шубхасиз,
Қатралар йўли гар айродир.

Қуруқ кўз ёшдан-ку муқаррар,
Бу денгиз тўлмас, лек, майлига,
Бир бўлиб йиғлайлик то башар
Тушмасин оролнинг ҳолига.

ДАРАХТ.

Дарахт, сени қанчалик
Қимирлатмасин шамол.
Мудом бошинг тутгин тик,
Заминни чангаллаб ол.

Токи бирор ўтинчи
Кесиб кетмасин бахтинг.
Бу шамоллар ўткинчи,
Сен мангусан, дарахтим.




Seni qayga olib ketay,
Bu osmon meniki emas,
Bu yer meniki emas,
Menikimas bunda hech vaqo,
bizni quvib solar har yerdan,
abas
Biz qilgan harakat ketgay mutlaqo.
Seni qayga olib ketay,
Huuv tog‘lar bag‘rigami,
Desam, U yerlarda muzlik hukmron.
O‘rtamizga tushmoq bo‘lar har narsa aniq,
Bizni sig‘dirmaydi toshlar hech qachon.

Seni qayga olib ketay,
qay manzilni tusaydi ko‘ngling.
Quvilsam ham bu yer bag‘ridan,
Bu samo bag‘ridan,
dunyo bag‘ridan.
Sening bitta istaging uchun.
Barchasin yo‘q aylamakka quvvatim yetar.


Ayt, qayga olib ketayin seni,
Aytsang, Yulduzlardan tortib olaman samoni,
Sen unda yolg‘iz yulduz bo‘lasan.
Xohlasang, bog‘-rog‘larga ketamiz jonim,
Jahonni kezamiz ikkikiz faqat.

Seni qayga olib ketay,
Bilaman, osmonda ham yerda ham bir pora mulkim yo‘q,
haqqim yo‘qdir, seni olib ketishgayam, lekin
Seni qayga olib ketay, ayt, aytmasang kulgim yo‘q,
Hechvaqom yo‘q, lekin, yuragim o‘zimniki.


Qay devorga urilgan, xazin
Yerga tushib ketgandir qachon.
Sinib yotgan qancha parchasin
Terolmasdan barmoqlarim qon.

Axir shisha singanidan so‘ng
O‘tkirlashib ketadi doim.
Yuragimni parchalaydi, ko‘r,
Dilim kesar siniq ovozing.


Репост из: Ilyos Safarov
Va nihoyat, "Mutolaa oyligi" loyihasi doirasidagi tanlovimizning yakuniy natijalarini e'lon qilamiz.
Ishtirokchilarning natijalarini 5 kishilik hakamlar baholashdi. Ikki shartning umumiy natijalariga ko'ra,
Maftuna Xudoyberganova (1-o'rin)
Shohrux Najot (2-o'rin)
Nurmuhammad Abduzoirov (3-o'rin) g'olib deb topildilar.

Shuningdek, Dilnoza To'raboyeva, Shoxrux Nurmurodov, Saidislom Olimov, Shamshod Najmiddinov, Suxrob Yusupovlar eng faol mutolaachilar sifatida keyingi o'rinlarni band qilishdi!
Barcha g'oliblarni tabriklaymiz. Yaqin kunlarda uchtalik o'rin egalariga o'z g'oliblik sovg'alarini topshiramiz. Mutolaaga bo'lgan e'tiboringiz uchun rahmat.
Tanlovimizning usbu oy g'oliblari O'zbekiston yozuvchilar uyushmasi va "EKOMFORT" firmasining sovg'alari bilan taqdirlanadi.

Ishtirokchilarni baholab borgan hakamlarimizga (adminlar) alohida tashakkur.


ШЕЪРИЯТга

Қанча умрим ўтди бесамар
Бахтдан кулмай, аламдан куймай!
Сатрларим қанча безамай -
Бўлолмади сен чалган куйдай.

Томошабин бўлдим ҳаётга,
Гоҳи хунук, гоҳи жозибдир.
Мен - бепарво, тушганман отдан,
Дедим: Тангрим шуни ёзибдир.

О, юрагим қолиб қувватдан,
Кўп тутадим, ўт олмадим мен.
Бу бир йўлда ғов бўлиб ётган
Синов эди, ўтолмадим мен.

Кутолмадим дарров харжни,
Бўлгандан сўнг бахтим учирма.
Мен сенсиз ҳам ҳаёт кечирдим,
Ҳаётим, сен мени кечирма..

10.12.2017.

Н


Ёвқур жангчи бўлмоқчи эдим,
Ёғийлар кўксига тиғ урган лашкар.
Телбаликка, мардликка мойил,
Юрагим қақшар...

О, Нажмиддин Кубролар ёниб,
Жонин фидо айлаган пайтда -
Туғилган бўлсайдим, ёв кўксин ёриб,
Ҳайдаб чиқарардим Ватандан.

Топилмайди дурустроқ ғаним,
Йиғлайман, ишлабон қўл учи билан
Алам қилар пиёз тўраётганим,
Амир Темур қиличи билан.

Н. А.

Показано 20 последних публикаций.

49

подписчиков
Статистика канала