Prozamaniya


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ёзувчи Шерзод Ортиқовнинг адабий ва бадиий канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Мени севиб қолишинг мумкин -
Бир лаҳзада, қилмасман гумон.
Мен деб куйиб, ёнишинг мумкин,
Кул бўлмассан, қоларсан омон.

Яна ялқов, эгиз кунларнинг
Гуноҳидан ўтасан якка.
Лек хотиржам ололмайсан тин,
Кечалардан эшитиб дакки.

Бир шарпаман, турмасман порлаб,
Ҳам кўксингда эмасдир жойим.
Мени куйлаб бўлмас баралла,
Мен - тилингда хазин хиргойи.
Гарчи сендан ёғилар виқор,
Кўринсанг ҳам қатъий, хушсухан,
Севишингни қилмайсан инкор
Ва ҳеч қачон ололмайсан тан.

Шоҳинур Усмонова


ЭНГ ЁҚТИРГАН ШЕЪРИМ🤗

Улуғвор қиёфа - мустаҳкам,
Рақамлар шунчаки эҳтиёж.
Ҳислари қулф каби берк, маҳкам,
Муҳаббат дунёси сим-сиёҳ.

Сокин куй авжида - реквием,
Моцарт билан бир финжон қаҳва.
Шу телба нигоҳни кўрай деб,
Тентираб юрибман шаҳарда.

Юраги мисоли бир соҳил,
Лангарин ташлайди кемалар.
Кўрфазга боқаман хўрсиниб,
Ташрифлар қалбимни парчалар.

Қаҳрабо кўзларда учқунлар,
Сачрайди гўзаллик кўрса бас.
Ойсиз тунлар, юлдузсиз тунлар.
Ҳатто тушда меники эмас.

Яшасайдик ўрта асрда,
Рақс кечаси, мусиқа - Шопен.
Оҳангларга тўлган қасрда,
Оппоқ рояль, ёлғиз у ва мен.

Устунлари нақшинкор, кўркам,
Деворларда "Ван Гог", " Поль Гоген".
Савлат тўкиб турар "Моне" ҳам
Ва чалишни бошлар Бетховен...

Тасаввур маҳсули эртакка,
Ясагим келмайди интиҳо.
Ўзгага аталган эркакка,
Хаёлни боғлаш ҳам бир гуноҳ.

Нигора Ғаниева.


Маяковскийнинг шеърларини ўқисам кулгум қистайди. Ботинка боғичларидан тортиб, граммафонгача бағишланган шеърлар. Ҳозир у тирик бўлганда ижтимоий шеърлар қиролига айланарди. Бирам кўпки бизда унинг издошлари. 😄


Петергоф кўриниши. Ёзувчиларни илҳомлантирган иншоот. Дўстимга раҳмат сурат учун❤


-Прометей маъбудларга тегишли бўлган оловни ўғирлаб одамларга келтиргани учун уни шу тарзда жазолаганмиз,- ўзини оқлайди Зевс бир оз ўтиб. – Ўшандан бери қояга занжирбанд қилинган аҳволда ётади. Ҳар куни биз юборган кекса қарға келиб, унинг баданини чўқиб, илма тешик қилиб кетади. Кечга бориб, бадани асл ҳолига қайтади, бироқ эртасига бу иш яна такрорланади. Орфей кун бўйи арфасини чалиб, вафот этган хотинини эслаб, тоғу тошни кезади. Сизиф-чи? У баҳайбат тошни чўққига олиб чиқиш учун судраб тортади, ортидан итаради, аммо чўққига етай деганда тош ҳар доим пастга думалаб тушиб кетади. У кун бўйи шу иш билан машғул. Хушсурат Нарцисс чашма олдидан кетмайди. Ўзининг аксига ошиқ бўлганча кун бўйи ўша ерда ширин хаёлларга берилиб ўтиради. Жумбоқ жинниси Сфинкс тоғу тошларга жумбоғини айтиб, улардан садо чиқмагач, уларни муштлари билан талқон қилиб хуморидан чиқади. Кибру ҳавоси сабаб Аид томонидан ҳайдалиб, ҳатто ерга сиғмаган Тантал эса шу ерларда абадий оч-наҳор дайдиб юради.

Янги эссе: https://nodirabegim.uz/archives/2438


Эрталабки хаёллардан:

Ё энг зўр ёзувчи бўлиш керак, ё ёзишни ташлаш керак. Ўртамиёналик учун бошқа касб ва хоббилар етарли.


Арзимаса севгига бу кас, кутмоқликка уни не ҳожат?


"Оломонни бунча шод этар, бир аёлнинг шармисорлиги".


Шу шеърни яхши кўраман. Ижро ҳам, танланган мусиқа ҳам яхши чиққан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Айтганча, эпатаж- жорий қилинган мавжуд ижтимоий меъёрлар ва қоидалар қолипига зид бўлган фикр ёки хулоса, деган маънони билдиради.


"Мифологик эпатаж" янги ёзган эссем. Эртадан Nodirabegim. Uz адабий сайтида.


Ажойиб учлик


Ажойиб жуфтлик

Показано 14 последних публикаций.

23

подписчиков
Статистика канала