-Прометей маъбудларга тегишли бўлган оловни ўғирлаб одамларга келтиргани учун уни шу тарзда жазолаганмиз,- ўзини оқлайди Зевс бир оз ўтиб. – Ўшандан бери қояга занжирбанд қилинган аҳволда ётади. Ҳар куни биз юборган кекса қарға келиб, унинг баданини чўқиб, илма тешик қилиб кетади. Кечга бориб, бадани асл ҳолига қайтади, бироқ эртасига бу иш яна такрорланади. Орфей кун бўйи арфасини чалиб, вафот этган хотинини эслаб, тоғу тошни кезади. Сизиф-чи? У баҳайбат тошни чўққига олиб чиқиш учун судраб тортади, ортидан итаради, аммо чўққига етай деганда тош ҳар доим пастга думалаб тушиб кетади. У кун бўйи шу иш билан машғул. Хушсурат Нарцисс чашма олдидан кетмайди. Ўзининг аксига ошиқ бўлганча кун бўйи ўша ерда ширин хаёлларга берилиб ўтиради. Жумбоқ жинниси Сфинкс тоғу тошларга жумбоғини айтиб, улардан садо чиқмагач, уларни муштлари билан талқон қилиб хуморидан чиқади. Кибру ҳавоси сабаб Аид томонидан ҳайдалиб, ҳатто ерга сиғмаган Тантал эса шу ерларда абадий оч-наҳор дайдиб юради.
Янги эссе: https://nodirabegim.uz/archives/2438
Янги эссе: https://nodirabegim.uz/archives/2438