Чол ва денгиз
Кўм-кўк денгиз, феруза осмон,
Чол отланди балиқ овига.
Ямоқ елкан ўхшарди гўё,
Яксон бўлган полк яловига.
Чол ориқ ва ҳолидан тойган,
Чуқур ажин тилган манглайин.
Чизимчалар ўйиб юборган,
Кафтларининг йўқдир соғ жойи.
Бошпанаси эски, зах кулба,
Таниш бола хабар олади.
Гоҳ консерва идишда қаҳва,
Гоҳ газета олиб келади.
Тонг отмасдан очиқ денгизга,
Ёлғиз чиқди кичик қайиқда.
Анча олис кетди қирғоқдан,
Бутун фикри катта балиқда.
Шу ўй билан ташлаб қармоқни,
Ўтирарди сувга кўз тикиб.
Кўк юзида укпар булутлар,
Сузиб юрар савлатин тўкиб.
Денгиз қора тусига кириб,
Сўниб қолди қуёш нурлари.
Оқшом олиб хукмронликни,
Сочди кўкка юлдуз – дурларни .
Айни дамда қармоқ куч билан,
Сув тубига тортилди таранг.
Тугаб борай деган чилвирни,
Тўхтатишга улгурди аранг.
Улкан балиқ илинди мана,
Захматлар бошланди шу ондан.
Балиқ ва чол – икки муҳолиф,
Чилвир тортар икки томондан.
Ўн кун ўтгач тугади, етди,
Бу беллашув ниҳоясига.
Муросасиз кечган олишув,
Ҳал бўлганди чол фойдасига.
Энди уйга шошилмоқ керак,
Наҳанглардан асраб ўлжани.
Эшкак билан забт этмоқ керак,
“ Денгиз ” номли серсув кўчани.
Уммон гўзал, сахий гоҳида,
Шафқатсиз ҳам бўлиб кетади.
Қон хидини сезган акула,
Чол қайиғин қувиб етади.
Йиртқич – номи билан йиртқичда,
Кор қиларми унга илтимос.
Чорак соат ўтиб балиқдан.
Бир устихон қолганди холос.
Чол бугун ҳам қайтди ўлжасиз,
Таниш бола хабар олади.
Гоҳ консерва идишда қаҳва,
Гоҳ газета олиб келади.
Нигора Ғаниева
( Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз” қиссасини ўқигач...)
Эрнест Хемингуэй “Чол ва денгиз” асари учун “Нобель” мукофотини олган. Бу асарда инсоннинг улуғлиги, ундаги ирода ва матонат, азм-у қароридан оғишмаслик ўзгача талқинда акс этилган.
https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun
Кўм-кўк денгиз, феруза осмон,
Чол отланди балиқ овига.
Ямоқ елкан ўхшарди гўё,
Яксон бўлган полк яловига.
Чол ориқ ва ҳолидан тойган,
Чуқур ажин тилган манглайин.
Чизимчалар ўйиб юборган,
Кафтларининг йўқдир соғ жойи.
Бошпанаси эски, зах кулба,
Таниш бола хабар олади.
Гоҳ консерва идишда қаҳва,
Гоҳ газета олиб келади.
Тонг отмасдан очиқ денгизга,
Ёлғиз чиқди кичик қайиқда.
Анча олис кетди қирғоқдан,
Бутун фикри катта балиқда.
Шу ўй билан ташлаб қармоқни,
Ўтирарди сувга кўз тикиб.
Кўк юзида укпар булутлар,
Сузиб юрар савлатин тўкиб.
Денгиз қора тусига кириб,
Сўниб қолди қуёш нурлари.
Оқшом олиб хукмронликни,
Сочди кўкка юлдуз – дурларни .
Айни дамда қармоқ куч билан,
Сув тубига тортилди таранг.
Тугаб борай деган чилвирни,
Тўхтатишга улгурди аранг.
Улкан балиқ илинди мана,
Захматлар бошланди шу ондан.
Балиқ ва чол – икки муҳолиф,
Чилвир тортар икки томондан.
Ўн кун ўтгач тугади, етди,
Бу беллашув ниҳоясига.
Муросасиз кечган олишув,
Ҳал бўлганди чол фойдасига.
Энди уйга шошилмоқ керак,
Наҳанглардан асраб ўлжани.
Эшкак билан забт этмоқ керак,
“ Денгиз ” номли серсув кўчани.
Уммон гўзал, сахий гоҳида,
Шафқатсиз ҳам бўлиб кетади.
Қон хидини сезган акула,
Чол қайиғин қувиб етади.
Йиртқич – номи билан йиртқичда,
Кор қиларми унга илтимос.
Чорак соат ўтиб балиқдан.
Бир устихон қолганди холос.
Чол бугун ҳам қайтди ўлжасиз,
Таниш бола хабар олади.
Гоҳ консерва идишда қаҳва,
Гоҳ газета олиб келади.
Нигора Ғаниева
( Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз” қиссасини ўқигач...)
Эрнест Хемингуэй “Чол ва денгиз” асари учун “Нобель” мукофотини олган. Бу асарда инсоннинг улуғлиги, ундаги ирода ва матонат, азм-у қароридан оғишмаслик ўзгача талқинда акс этилган.
https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun