Шунчаки...


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Нигора Ғаниеванинг шахсий блоги. Барчаси шунчаки кайфият учун... Муаллиф билан боғланиш: https://t.me/N_i_g_o_r_a_j_o_n

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Инсон бирор нарсадан завқланиши учун ўша нарсага муҳтожлик азобини бошидан кечириши керак. Очлик, совуқ, ёлғизлик сингари. Лекин ўзи истаган нарсага эришгач, завқ йўқолади. Вақтинчалик қониқиш ҳисси бўлади холос. Узлуксиз бахтли бўлишнинг иложи йўқ.

Зигмунд Фрейд.

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun




#эсингиздами

Мен агар истасам,
қаҳвага гул япроқларин солиб ичаман
Эълон қиламан бугунни,
мойчечак куни дея.
Ёмғир ёққан дамда соябонсиз китоб ўқийман
хўл бўлса сенга нима?!
Барибир сен менга ҳеч китоб совға қилмагансан-ку!

Нигора

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun


Ҳаётда ҳар доим ҳам ҳамма нарсага муносабат билдиравериш фойдасиз. Баъзан одамлардан узоқлашиб туриш ва уларни ўша узоқлаштирган сабаблар билан ёлғиз қолдириш керак экан.

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun




Қаҳва?
-Бу қошиқ билан аралаштириш мумкин бўлган ёруғлик.

Макс Фрай. "Қаҳва китоби"

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шундай қаҳвани ичмай бўладими?

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun


1
исканжага олар
руҳимни
замон ва макон ҳавфи
йиллар бостириб келар
қора шарпадек
ва унга мафтун бўлишим кутар
асрлаб
қандай жозиба бор
шарпада?
жозибаки, уни англамоқ учун
эргашасан ортидан
ёки дуо ўқийсан уни
йўқотиш истаб

2
исёнми,
о, буюк исён
воқеликка қарши кўтариш мумкин
фақат, лаънати
йўқ нарсани қандай
инкор қиласан?
нега эҳтиёж кўп
уйдирмаларга?
ғилдирак ичида
югураётган олмахонга
нима бўлди охир?
қандай якун топди
унинг тақдири?
шунингдек,
кимга қизиқ
сенинг тақдиринг?
ғилдирак ичига тушиб қолиш билан
унга айланишнинг фарқи нимада?
бирида бўғилган эркинг,
бирида озодсан

3
узоқларга кет
аҳамияти йўқ
қаергалиги
истасанг мен,
истасанг шарпа
билан

Нигора

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun




"Ҳеч бир кимса сен аввал кўнгил қўйган инсонинг каби бегонароқ бўла олмайди"

Севимли ёзувчим Ремаркнинг шу фикрини ёқтираман. Кун келиб маиший муаммолар билан шу даражада овора бўлиб қоламизки, кўнгил, ундаги туйғулар ўз аҳамиятини йўқотаётгандек бўлади. Шунчаки яшаш кераклиги учунгина яшаймиз. Наҳотки бир мартагина бериладиган умрнинг баҳоси шу қадар қадрсиз бўлса. Севимлиларимизнинг қадрига етайлик...

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun


Агар кўзгу қалбимизни кўрсатганда, унга қарай олмасдик.

Оскар Уайльд. "Дориан Грейнинг портрети"

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun


Чол ва денгиз

Кўм-кўк денгиз, феруза осмон,
Чол отланди балиқ овига.
Ямоқ елкан ўхшарди гўё,
Яксон бўлган полк яловига.

Чол ориқ ва ҳолидан тойган,
Чуқур ажин тилган манглайин.
Чизимчалар ўйиб юборган,
Кафтларининг йўқдир соғ жойи.

Бошпанаси эски, зах кулба,
Таниш бола хабар олади.
Гоҳ консерва идишда қаҳва,
Гоҳ газета олиб келади.

Тонг отмасдан очиқ денгизга,
Ёлғиз чиқди кичик қайиқда.
Анча олис кетди қирғоқдан,
Бутун фикри катта балиқда.

Шу ўй билан ташлаб қармоқни,
Ўтирарди сувга кўз тикиб.
Кўк юзида укпар булутлар,
Сузиб юрар савлатин тўкиб.

Денгиз қора тусига кириб,
Сўниб қолди қуёш нурлари.
Оқшом олиб хукмронликни,
Сочди кўкка юлдуз – дурларни .

Айни дамда қармоқ куч билан,
Сув тубига тортилди таранг.
Тугаб борай деган чилвирни,
Тўхтатишга улгурди аранг.

Улкан балиқ илинди мана,
Захматлар бошланди шу ондан.
Балиқ ва чол – икки муҳолиф,
Чилвир тортар икки томондан.

Ўн кун ўтгач тугади, етди,
Бу беллашув ниҳоясига.
Муросасиз кечган олишув,
Ҳал бўлганди чол фойдасига.

Энди уйга шошилмоқ керак,
Наҳанглардан асраб ўлжани.
Эшкак билан забт этмоқ керак,
“ Денгиз ” номли серсув кўчани.

Уммон гўзал, сахий гоҳида,
Шафқатсиз ҳам бўлиб кетади.
Қон хидини сезган акула,
Чол қайиғин қувиб етади.

Йиртқич – номи билан йиртқичда,
Кор қиларми унга илтимос.
Чорак соат ўтиб балиқдан.
Бир устихон қолганди холос.

Чол бугун ҳам қайтди ўлжасиз,
Таниш бола хабар олади.
Гоҳ консерва идишда қаҳва,
Гоҳ газета олиб келади.

Нигора Ғаниева

( Эрнест Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз” қиссасини ўқигач...)

Эрнест Хемингуэй “Чол ва денгиз” асари учун “Нобель” мукофотини олган. Бу асарда инсоннинг улуғлиги, ундаги ирода ва матонат, азм-у қароридан оғишмаслик ўзгача талқинда акс этилган.

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun




1899-йилнинг 21-июлида америкалик адиб, журналист, Нобель мукофоти совриндори - Эрнест Хемингуэй дунёга келган эди. Унинг "Чол ва денгиз" асари менда катта таассурот қолдирган. Шу асарга шеърий тақриз ҳам ёзгандим.


"Қилмоқчи бўлган ишлари кайфиятига шу қадар боғлиқ инсонларга ҳеч қанақа жиддий маъсулиятни юклаб бўлмайди"

"Фақат нодон одам аёл устидан қозонилган "ғалаба"сидан мағрурланади, фақат тентак улар билан мақтанади"

Стефан Цвейг. "Қалб бесабрлиги" асаридан

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun


Шу шеъримни аудио варианти. Битта синглим ҳам ўқийман деганди, кутяпман ҳалиям.


Sen mening tushimsan
tamom
o'ng bo'lma!


✍ Nigora

🎙
https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun


Бу шодлик қаердан
эзгу ниятларим ушалган гўё
аслида чироқни ўчириш ҳам келади малол
ухласам туш кўраман
ёруғ тушлар бўлади улар
уйғонсам тушнинг акси
жин урсин-а, нега уйғондим
ўсимликлар, ҳайвонлар, ёдгорликлар кирар тушимга
ва яна вақтни тўхтатиш мумкин
истаганча измимга солишим осон
бир лаҳзалик дийдорни абадиятга ҳукм қилса бўлади
туйғулар дош берса бўлди, кифоя...
Алаҳсираб қолдим менимча
туйғулар мўрт, омонат, ёлғон
ҳаа, мустасно эмасман ўзим ҳам
таассуротим, саргузаштим кимга қизиқ
кеча мароқлидек туюлган нарса
бугун ўта табиий, оддий ҳодиса
малҳам истаб гоҳида кўча кезаман
топганимда жароҳатим битган бўлади
янгисини яратиш керак энди
у яра шунчалик катта бўлсинки,
охир мажбур бўлай ўлишга...

Нигора.

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun


Мен истардимки, кимдир айни шу кунларни, соат ва дақиқаларни конвертга солиб, муҳрлаб дарвозам ёнида қолдирса.

Фенни Флэгг.

https://t.me/shunchaki_kayfiyat_uchun

Показано 20 последних публикаций.

63

подписчиков
Статистика канала