#Маълумот учун
Педагоглар учун тавсиялар
Ўспириннинг яшашга қизиқишини кучайтириш - педагогнинг бевосита бурчидир. Агарда сизнинг фикрингизча, инсонда ўз жонига қасд килишга мойиллик бўлса ёки аввал бунга ҳаракат қилган бўлса ундан ўзингизни олиб қочманг.
Ўспирин ўз муаммоларини сизга айтишга қарор қилган бўлса ва сиз мавжуд вазиятдан даҳшатга тушганингизда ҳам, уни ўзингиздан итарманг.
Ёдингизда тутинг, ўз жонига қасд қилишга мойил бўлганлар камдан кам ҳолатда малакали мутахассисларга мурожаат этишади.
Агарда ушбу ўспиринда ўз жонига қасд килишга мойиллик сезсангиз, ички туйғуларингизга ишонинг. Огоҳлантирувчи белгиларни рад этманг.
Кафолатини бера олмайдиган ваъдалар берманг. Мисол учун, “албатта севган йигитинг қайтиб келади”.
Унга ёрдам бермоқчи эканингизни айтинг, мабодо, ўспириннинг хавфсизлигига таъсир этувчи сабабларни кўрсангиз, вазиятни сир сақлашга ҳожат йўқлигини тушунтиринг.
Ўзингизни хотиржам тутинг, нимани гапиришингиздан қатьий назар танқид қилманг.
Самимий гапиринг. Хавф қанчалик жиддийлигини тушунишга ҳаракат қилинг. Билиб қўйинг, ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар доим ҳам ўзини ўлдиришга олиб келавермайди. Аслида, ўспирин ўзини қийнаётган муаммо ҳакида айтиб, анча енгил тортиши мумкин.
Ўспирин бундай вазиятда мурожаат қилса, албатга, унга кўмак бера оладиган одам борлигига ишонтиришга ҳаракат қилинг.
Қарорларни (мисол учун, бизга ҳозир энг кераклиги тўйиб ухлаб олиш, эрталаб эса ўзингни анча яхши ҳис этасан) каби соддалаштирманг.
Ўспиринга ҳиссиётлар ҳақида гапирмоқчи эканлигингизни кўрсатинг, бундай ҳис-туйғулар учун уни айбламанг.
Ўспиринга можароли вазиятни тўла таҳлил қилишида ёрдам беринг, кучли стресс унга вазиятнинг асл ҳолатини кўришига халақит бераётганлигини тушунтиринг. Унга билдирмаган ҳолда бирор ечимни ўртага ташлаб, шу ечимни топишига йўналтиринг.
Стрессни ечишида ёрдам берадиган инсонлар ёки жойларни топишига ёрдам беринг. Имкон қадар босимни сусайтиришга ҳаракат қилинг.
Ўспиринга тушунтиринг, мавжуд ҳиссиёти бутун умр давом этмайди.
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази расмий каналига уланиш 👇👇👇
https://t.me/tashxismarkazi/