Энегетик вазиятнинг абгорлиги экологик муаммоларни кучайтириб, озиқ—овқат масалаларини барқарорлаштиришда қишлоқ хўжали секторини мавҳум келажакка етакламоқда.Эковазирлик Тошкент туманидаги иссиқхоналарни
огоҳлантирибди. Ҳудуддаги 38 та иссиқхонадан ҳозирда 29 таси иш фаолияти юритаеётганлиги аниқланган.
Қолганлари фаолиятини тўхтатган.
Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, газдан узилган иссиқхоналар
кўмир, ҳашак ва шина ёқмоқда, пропан ишлаб чиқаришга газ йўқ, газ экспорти эса потираб ошмоқда.
Иссиқхоналарнинг кўпчилигида бошқа ёқилғи ресурслари (кўмир, шина, ҳашак) асосида иссиқхонани иситишда ёниш натижасида ажралиб чиқаётган заҳарли ташламалар олдини олиш бўйича экологик
экспертиза хулосалари йўқ, фильтрлар ўрнатилмаган.Шундай, энергетик тизимдаги тушунарсиз газ сиёсати бизда куз—қиш ойларида нафақат экологик муаммоларни, балки қишлоқ хўжалик сектори истиқболига ҳам тинимсиз зарбалар беришда давом этмоқда.
"Атроф—муҳитни асраш ва яшил итисодиёт йили" деб аталаётган
2025 йилда биз биринчи навбатда энергетик секторни тартиблаб олишимиз, айнан газ секторидаги ишларини жойига солиб олишимиз керак.