Экопартия депутати
Жавлон Абдуллаев Фарғонадаги АЁҚШда содир бўлган портлаш сабаблари ва бу каби мудҳиш ҳолатлар қайтарилмаслиги бўйича олиб борилаётган чоралар бўйича
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига “Депутат сўрови“ни юборганЭкопартиядан жуда ҳам яхши фаоллик бу!
Ҳа, сўнгги йиллар бизнес, қурилиш ва қўйинкки иқтисодиётнинг турли тармоқлари қурилиш норматив ҳужжатларидаги стандартлар, турли хил муҳофаза минтақа зоналари минимумларини "босиб" ўтиб, барпо этилди.
Бу эса табиийки ўзидан турли хил техноген ва табиий офатларни келтириб чиқаришда давом этиб, минг афсуски, бегуноҳ кишиларнинг умрига зомин бўлмоқда. Олдинда бу каби хавфлар жуда кўп, онгли, ҳушёр ахоли ҳам буни сезиб турибди.
Шунинг учун қурилиш жараёнида жиддий хатоларни била туриб, лойиҳада инобатга олинмаган меъёрлар ёки олиниб туриб ҳам бу каби стандартлар асосида қад кўтарилмаган объектларни чуқур хатловдан ўтказиш, унинг рўйхатини шакллантириш ва аста—секин ушбу бизнес объектларини яратилиш жараёнларига ҳуқуқий баҳо бериш лозим. Зеро, бундан кейин қурилаётган объектлар олдинларидаги каби хатоларни такрорламасин!