Ризқ топишда таваккулнинг аҳамияти
Аллоҳ таоло айтади:
“Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга Етарлидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига Етувчидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир” (Талоқ, 3).
Ушбу оятда, агар бандалар Аллоҳга таваккул қилсалар, У Зот уларнинг ишлари мукаммал бўлиши учун кафил бўлиши, таваккул қилганлар учун Аллоҳ кифоя экани, У Зот хоҳлаган ишини бажара олиши ва ҳар бир нарсани ўта аниқ қилиб белгилаб қўйгани айтилмоқда.
Таваккулнинг асл маъноси “ўзини Аллоҳга топшириш”дир. Ғаззолий таваккулни: “Қалбнинг Ёлғиз Вакил – Аллоҳга суянишидан иборатдир”, деб тушунтирган. Аллома Муновий эса: “Таваккул банданинг ожиз эканини изҳор қилиб, таваккул қилинадиган Зотга ишонишидир”, деган. Тасаввуф аҳлининг наздида таваккул “одамлар қўлидаги нарсага суянмасдан, фақат Аллоҳ даргоҳидаги нарсага ишониш”дир. Мулла Али Қори Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилишни қуйидагича тушунтиради: “Таваккул борлиқда Аллоҳдан бошқа амалга оширувчи зот йўқ экани, яратиш ва ризқ бериш, ато қилиш ва ман этиш, зарар ва фойда, камбағаллик ва бойлик, касаллик ва саломатлик, ўлим ва ҳаёт ҳамда бошқа барча нарсалар Аллоҳ таолодан эканига ҳеч шубҳасиз аниқ ишонишдир” (“Мирқотул мафотийҳ”).
Таваккул қалб ишидир. Унда қалб бутунлай Аллоҳга топширилади. Ишларнинг оқибати У Зотга ҳавола қилинади. Айниқса, ризқ топишда таваккулнинг аҳамияти беқиёсдир. Ризқ талабидаги таваккул “ризқни фақат Аллоҳ беришига аниқ ишонган ҳолда ўша ризқ келадиган сабабларни ҳаракатга келтириш”дир.
👇👇👇🌱🌱🌱🌱
https://t.me/joinchat/AAAAAFdIhPd7oc_Ty7j13Q