Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ишқинг вужудимнинг жон турар ери,
Ёдингла танамга югуради қон.
Сени деб яшайман минг йилдан бери,
Сени деб ҳар лаҳза бера олгум жон!
Бутун борлиғимга эгасан ўзинг,
Бирон хужайра йўқ сен демас танда.
Мендек жабридийда қолмаган бошқа,
Мухаббат аталмуш сирли ватанда!
Оловдан яратган мени Худойим,
Бундай ёнишларга дош бермас тирик.
Шариллаб қонайди қалб деган жойим,
Кўзингдан тўкилса бир дона киприк!
Бу телба ҳислардан ҳайронда Дунё,
Осмони бўлганда учарди осмон.
Ишқнинг кўрар кўзи менману гўё,
Севиш мумкин бўлган сен танҳо инсон!
Қоқилиб, тўкилиб, тўзғиб боряпман,
Тузалгим келмайди бу оғир дарддан!
Ўн саккиз минг олам қўлимда бўлса,
Бир онлик васлинг деб кечардим шартта!
Қайдадир борлигинг яшашимга важ,
Кимгадир ёрлигинг юракда ҳанжар!
Сени бир қучмоққа бўлганда илож,
Сўнг ўлгин дейишса, ўлардим агар!
Сени деб яшайман минг йилдан бери,
Сени деб ҳар лаҳза бера олгум жон...
❤Artìkoff Live❤
Ёдингла танамга югуради қон.
Сени деб яшайман минг йилдан бери,
Сени деб ҳар лаҳза бера олгум жон!
Бутун борлиғимга эгасан ўзинг,
Бирон хужайра йўқ сен демас танда.
Мендек жабридийда қолмаган бошқа,
Мухаббат аталмуш сирли ватанда!
Оловдан яратган мени Худойим,
Бундай ёнишларга дош бермас тирик.
Шариллаб қонайди қалб деган жойим,
Кўзингдан тўкилса бир дона киприк!
Бу телба ҳислардан ҳайронда Дунё,
Осмони бўлганда учарди осмон.
Ишқнинг кўрар кўзи менману гўё,
Севиш мумкин бўлган сен танҳо инсон!
Қоқилиб, тўкилиб, тўзғиб боряпман,
Тузалгим келмайди бу оғир дарддан!
Ўн саккиз минг олам қўлимда бўлса,
Бир онлик васлинг деб кечардим шартта!
Қайдадир борлигинг яшашимга важ,
Кимгадир ёрлигинг юракда ҳанжар!
Сени бир қучмоққа бўлганда илож,
Сўнг ўлгин дейишса, ўлардим агар!
Сени деб яшайман минг йилдан бери,
Сени деб ҳар лаҳза бера олгум жон...
❤Artìkoff Live❤