#eskiiii
* * *
Бир боқсанг гар, шафаққа ранг қарзга бериб,
Ўт кетарди ҳаловатим осмонига.
Хаёлларим тун бағрида чувалашиб,
Сингиб борар тушларимнинг уммонига.
Кезинарди боғлар аро юрак илҳақ,
Япроқларнинг шивирига қулоқ бериб.
Куйлар замин, само, қушлар, гулу чечак,
Қизаринган ёноқлардан бахтни териб.
Бу – муҳаббат куйимиди, самовотнинг
Бугун бизни кўриб кўкси куйиб кетмиш.
“Сен” деганда баҳор бўлиб унган боғлар
Хазонларин бугун шамол уйиб кетмиш.
Қаршимдасан, валекин ёт кўзларинг ҳам,
Сенга туташ тасаввурим йўқотяпман.
Билсанг, ҳар гал ёндирган шу нигоҳингдан
Совқотяпман…
Азиза Шокирова
@AzizaShokirova
* * *
Бир боқсанг гар, шафаққа ранг қарзга бериб,
Ўт кетарди ҳаловатим осмонига.
Хаёлларим тун бағрида чувалашиб,
Сингиб борар тушларимнинг уммонига.
Кезинарди боғлар аро юрак илҳақ,
Япроқларнинг шивирига қулоқ бериб.
Куйлар замин, само, қушлар, гулу чечак,
Қизаринган ёноқлардан бахтни териб.
Бу – муҳаббат куйимиди, самовотнинг
Бугун бизни кўриб кўкси куйиб кетмиш.
“Сен” деганда баҳор бўлиб унган боғлар
Хазонларин бугун шамол уйиб кетмиш.
Қаршимдасан, валекин ёт кўзларинг ҳам,
Сенга туташ тасаввурим йўқотяпман.
Билсанг, ҳар гал ёндирган шу нигоҳингдан
Совқотяпман…
Азиза Шокирова
@AzizaShokirova