* * *
Соғинч тўлиб борар булут сингари,
Бир чақин, бир ёғиш керак, эҳтимол...
Қишга видо айтдик, муҳаббатга ҳам
Ва ундан қолгани юрак, эҳтимол.
Эҳтимол, асраса бўларди бизни,
Ҳатто эримаса бўларди қорлар...
Кўкламга қўшилиб униб чиқмасди
Киприкда гуллаган озорлар.
Эрк не? Ўнгларимга сиғмаган олам,
Тушлар орасида яшайвердим жим.
Ахир бор эркимдан кечишим мумкин
Кўзинг қафасига кирмоқлик учун.
Сабо сочларимни супуриб ташлар
Гулламай тўкилган баҳор қасдида.
Осмон аҳволимга ачиниб йиғлар,
Мен аччиқ куламан осмон устидан.
Эҳтимол, бўғзимни тўлдираётган –
Келмаган ва келмас кунлар хумори!
Сенинг баҳорларинг менга бегона,
Эй, менинг борлигим билмаган борим.
Эҳтимол, асраса бўларди бизни...
Азиза Шокирова
2021
@AzizaShokirova
Соғинч тўлиб борар булут сингари,
Бир чақин, бир ёғиш керак, эҳтимол...
Қишга видо айтдик, муҳаббатга ҳам
Ва ундан қолгани юрак, эҳтимол.
Эҳтимол, асраса бўларди бизни,
Ҳатто эримаса бўларди қорлар...
Кўкламга қўшилиб униб чиқмасди
Киприкда гуллаган озорлар.
Эрк не? Ўнгларимга сиғмаган олам,
Тушлар орасида яшайвердим жим.
Ахир бор эркимдан кечишим мумкин
Кўзинг қафасига кирмоқлик учун.
Сабо сочларимни супуриб ташлар
Гулламай тўкилган баҳор қасдида.
Осмон аҳволимга ачиниб йиғлар,
Мен аччиқ куламан осмон устидан.
Эҳтимол, бўғзимни тўлдираётган –
Келмаган ва келмас кунлар хумори!
Сенинг баҳорларинг менга бегона,
Эй, менинг борлигим билмаган борим.
Эҳтимол, асраса бўларди бизни...
Азиза Шокирова
2021
@AzizaShokirova