* * *
Дунё яшилланган.
Кўчамдан баҳор
сачратиб ўтармиш ҳарир кулгусин.
Менам майса эдим,
томоғимда дор —
товонинг сийпалаб ўлмоқ орзуси.
Дарахтлар тўн кийган —
зарбоф, беқасам,
боғларни риндона кезарман учиб.
Менам япроқ эдим ахир, азизам,
бошингни авайлаб соя солгувчи.
Сенми, хеч кимсага бермасдан тутқич
беғам яшаётган озод — капалак?
Қара, кўзларимда сарғайган илинж,
қанча кишанлар бор умримда, малак!
Дунё ҳувиллаган.
Кўчалар — бефайз,
ўтарман ненидир қўмсаб фаромуш.
Сенам баҳор эдинг, қачондир бесас
яшил тушларимдан учиб кетган қуш.
Овозим қақраган.
Ногоҳ ҳайқирсам —
на майса, на япроқ тушунар дардим.
Менам банда эдим,
келсанг, азизам,
Инсон эканимни англаб яшардим.
Muhammad Siddiq
@AzizaShokirova
Дунё яшилланган.
Кўчамдан баҳор
сачратиб ўтармиш ҳарир кулгусин.
Менам майса эдим,
томоғимда дор —
товонинг сийпалаб ўлмоқ орзуси.
Дарахтлар тўн кийган —
зарбоф, беқасам,
боғларни риндона кезарман учиб.
Менам япроқ эдим ахир, азизам,
бошингни авайлаб соя солгувчи.
Сенми, хеч кимсага бермасдан тутқич
беғам яшаётган озод — капалак?
Қара, кўзларимда сарғайган илинж,
қанча кишанлар бор умримда, малак!
Дунё ҳувиллаган.
Кўчалар — бефайз,
ўтарман ненидир қўмсаб фаромуш.
Сенам баҳор эдинг, қачондир бесас
яшил тушларимдан учиб кетган қуш.
Овозим қақраган.
Ногоҳ ҳайқирсам —
на майса, на япроқ тушунар дардим.
Менам банда эдим,
келсанг, азизам,
Инсон эканимни англаб яшардим.
Muhammad Siddiq
@AzizaShokirova