Buxoro viloyati XTXQTMOHM matbuot kanali


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Buxoro viloyati xalq ta’limi xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish hududiy markazining rasmiy kanali

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 25-январдаги "Халқ таълими соҳасидаги илмий- тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора- тадбирлари тўғрисида" ги PQ-4963-сон қарори, Халқ таълими вазирининг 2021-йил 23-мартдаги" Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари фаолиятини такомиллаштириш, курслардаги таълим сифатини ошириш ва узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ги 80- сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган ҳудуддаги умумтаълим мактабларига ташриф ва методик ёрдам кўрсатиш графиги асосидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги ташрифи Бухоро шаҳар 15-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлди.
"Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси имкониятлари ва ушбу платформа орқали малака оширишнинг афзалликлари бўйича маълумот берилди.Халқаро тадқиқотлар ( PIRLS, TIMSS, PISA, TALIS) ва уларга тайёргарлик бўйича республикада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Мактаб ўқитувчи ва ходимларини фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахасисларимиз томонидан жавоблар берилди.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 25-январдаги "Халқ таълими соҳасидаги илмий- тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора- тадбирлари тўғрисида" ги PQ-4963-сон қарори, Халқ таълими вазирининг 2021-йил 23-мартдаги" Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари фаолиятини такомиллаштириш, курслардаги таълим сифатини ошириш ва узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ги 80- сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган ҳудуддаги умумтаълим мактабларига ташриф ва методик ёрдам кўрсатиш графиги асосида Бухоро шаҳар 13-сонли мактабига ташриф буюрилди.
"Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси имкониятлари ва ушбу платформа орқали малака оширишнинг афзалликлари бўйича маълумот берилди.Халқаро тадқиқотлар ( PIRLS, TIMSS, PISA, TALIS) ва уларга тайёргарлик бўйича республикада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.


Репост из: A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
⚡️Эндиликда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижа кўрсатган мактаблар Президент соврини билан мукофотланади

Қарор билан Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

✅ Низомга кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

❇️ Танловда иштирок этиш истагидаги мактаб ҳар йили 20 сентябрга қадар Халқ таълими вазирлиги ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.

🗓 Шунга кўра, рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябрга қадар ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.

🏫 Танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда ўқиётган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.

📌Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

👉 1-босқич (туман босқичи) ҳар йили февраль ойида. Бунда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади.

👉 2-босқич (вилоят босқичи) ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари баҳоланади.

👉 3-босқич (республика босқичи) – ҳар йили август ойида. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.

🏆 Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.

🔰 Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

☑️ Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.

☑️ Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.

☑️ Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube


Репост из: Shopirlar 🚗🚘
Кока-кола ичимлиги организмни қандай "ўлдиради"?

Сиз кока-кола ичимлигини ичганингиздан ...
⏱️ 10 дақиқадан сўнг: ичимликдаги шакарнинг юқори дозаси барча аъзоларга зарба беради. Лекин одам, таркибидаги ортофосфат кислота ҳисобига буни сезмайди;

⏱️ 25 дақиқадан сўнг: қонга инсулин гормони кўп миқдорда чиқарила бошлайди, бу эса шакарни жигарда ёғга айлантириб, ёғли гепатоз ривожланишига сабаб бўлади;

⏱️ 45 дақиқадан сўнг: бу вақтда дофамин ишлаб чиқарилиши ортади, бу гормон бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. Бу эффект организм героин моддасини қабул қилганда ҳам кузатилади.

⏱️ 70–80 дақиқадан сўнг: акс таъсир қилиш вақти бошланади. Ҳолсизлик, таъсирчанлик пайдо бўлади.

Кола ва Пепсичиларга юборинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFLFhcM5cmyyjC4AnA


Бухоро вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда марказимиз директори А. К. Сафаров сўзга чиқиб, марказнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги, ўқув жараёнидаги янгиликлар , малака ошириш тизимидаги узгаришлар, шунингдек кўзда тутилган режалар ҳақида сўз юритди. Йиғилишда марказимиз профессор ўқитувчилари Жўраев Ҳусен Хайруллаевич ва Олимов Темир Ҳасановичларнинг илмий унвонга сазовор бу‌лганликлари муносабати билан қизғин табриклаб, тилаклар билдирилди.Шунингдек, "Ижтимоий, иқтисодий фанлар методикаси" кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди, доцент Ҳайдаров Юлдаш Ҳазратовични Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги"кўкрак нишони билан тақдирланганлиги ва "Тилларни у‌қитиш методикаси" кафедраси ўқитувчиси Воҳидова Ситора Ҳурматуллоевнанинг Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланганликлари билан қутлаб, эсдалик совғалари топширилди.


Қайси ҳудудда энг кўп абитуриентлар талаба бўлишди?

Жорий йилги кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 179 минг 352 нафар абитуриент талабаликка тасвия қилинди.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, талаба бўлган абитуриентларнинг сони бўйича Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари етакчилик қилган. Бу ушбу ҳудудларда умумий абитуриентлар сонининг кўплиги билан ҳам боғлиқ.

✅ Талаба бўлган абитуриентлар сони бўйича ҳудудлар кўрсаткичи қуйидагича:

➖ Самарқанд – 18 989 нафар;
➖ Қашқадарё – 18 595 нафар;
➖ Фарғона – 17 698 нафар;
➖ Тошкент вилояти – 13 907 нафар;
Бухоро – 13 640 нафар;
➖ Қорақалпоғистон – 13 546 нафар;
➖ Сурхондарё – 13 331 нафар;
➖ Наманган – 12 111 нафар;
➖ Жиззах – 11 012 нафар;
➖ Хоразм – 10 742 нафар;
Тошкент шаҳри – 10 740 нафар;
➖ Андижон – 10 084 нафар;
➖ Навоий – 9 187 нафар;
➖ Сирдарё – 5 770 нафар;


Репост из: Dasturlarni o'rnatish
Xitoyda bolalarga haftasiga uch soatdan ko‘proq onlayn o‘yin o‘ynash taqiqlandi.

– Xitoyda 30-avgustda voyaga yetmagan bolalar uchun yangi cheklovlar joriy etildi: endilikda ular onlayn o‘yinlarni haftasiga uch soatdan ortiq o‘ynay olmaydi.

– 18 yoshga to‘lmagan fuqarolar endilikda haftaning juma, shanba va yakshanba kunlari soat 20:00 dan 21:00 ga qadar bir soatdan o‘ynashi mumkin



🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿30-Йиллик
🇺🇿🇺🇿🇺🇿тўйинг муборак
🇺🇿жоним ЎЗБЕКИСТОН


МУСТАҚИЛЛИК.

🇺🇿МУСТАҚИЛЛИК-Алоҳ неъмати,
Ўзбегимга қилган ҳиммати.
Қадрига ет қадрли халқим,
Бу озод ҳаётнинг қиммати.

🇺🇿МУСТАҚИЛЛИК-бексан уйингда,
Муътелик йўқ чалар куйингда.
Хўжайинмас ҳеч ким киссангга,
Эркинликдур аза-тўйингда.

🇺🇿МУСТАҚИЛЛИК-динда эркинлик,
Миллат аро дўстлигу тенглик.
Қонун ҳимоясидасан бил,
Дунё сафарига бор кенглик.

🇺🇿МУСТАҚИЛЛИК-е ҳалол топиб,
Деҳқон, ҳунардмандга йўқ қолип.
Илм даргоҳлари кенг очиқ,
Илм ол қилни қирққа ёриб.

🇺🇿МУСТАҚИЛЛИК-ўзликни таниш,
Аждодлар меросин ўрганиш.
Қобуққа ўралмай қуртдай,
Дунё кезиб шонга бурканиш.

🇺🇿Эркинман деб эшилиб кетма,
Ҳаддан ошиб ечилиб кетма.
Сендан халқингга етмасин озор,
Мулзам бўлиб сочилиб кетма.

🇺🇿МУСТАҚИЛЛИК-йўллари узун,
Ҳар қадамда учрайди тугун.
Ақл ила еч, айлаб шукр,
Озодлик шарофати учун.

🇺🇿МУСТАҚИЛЛИК-миллатни бахти,
Бу озодлик эркинлик тахти.
Аждодларимиз орзу қилган,
Бир юртбошининг улкан шахти...


🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
______


Репост из: Dasturlarni o'rnatish


Репост из: A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
#Сўраган_эдингиз

"Тарбия" фанини қайси фан ўқитувчиси олиб боради?

Савол:
Олий тоифали тарих фани ўқитувчиси “Тарбия” фанидан дарс ўтиши мумкинми?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги қўшма хатига мувофиқ, умумтаълим муассасаларида “Тарбия” фанини 1-4-синфларда “Бошланғич таълим” ўқитувчилари, 5-11-синфларда эса ўтган йилларида “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади. Бунда, олий тоифали Тарих фани ўқитувчиси Тарбия фанидан дарс бериши мумкин.


❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube

Показано 11 последних публикаций.

137

подписчиков
Статистика канала