Бугун вақтим бўшроқ эди. Динамо : Қилилқум назорат ўйини соат 14:00 Динамо стадионда бошланишини эшитиб қолдим. Вақтим бор эди бордим ва афсусланмадим.
Ўйин соат 14:30 да бошланди. Футболчилар ҳам ўйинни соғингани шундай кўриниб турди. Ўйин жуда аёвсиз, курашларга бой бўлди. Ҳакам Навоийдан келибди. ПРО лига ўйинларида ишлайдиган ҳакам. 15' ўйин тизгинини қўлдан чиқарди. Шу онда ўзимизни Шерзод Камаров, Сардор бор эдику дедим. Тўғриси улар яхшироқ эплар эди.
Энди бевосита ўйинга ўтсам. Шамакович барибир яхши мураббий. Бекорга ПРО ДИПЛОМни Европада ўқиб, Миланда малака оширмаган экан. Мен мураббийни чизгиларини кўрдим. Футболчилар бир иккитаси хатоликларга йўл қўйишганини ҳисобга олмаганда ўйин сурати бор. Бундан озроқ олдин бир мураббий футболчилар ўлик деганди. Мен бунга қўшилмайман. Динамодаги футболчилар жуда яхши. Хар холда бугунги ўйиндан келиб чиқиб айтаяпман. Ҳаммадан кўра Б. Насимов бугун ўзини хақиқий етакчидай кўрсатди. (Нега бошқа ўйинларда шундай ўйнамаганига очиғи хайрон қолдим) бугун у ҳақиқий сардордай харакат қилди. Ҳаммани олдинга чорлади, ҳаммани ҳимояга чорлади, болаларга тўғри маслахат бериб турди майдондан. Футболчилардаги шижоат жуда кучли эди бугун.
Қизилқум ҳам ҳудди шундай жуда кучли шижоат билан ўйнади. Агар бу ўйин назорат ўйини эканини билмаган одам бу финал ўйини деб ўйлаши ҳеч гап эмас.
Динамо биринчи тайм гол урди жуда чиройли комбинация билан Насимов ажоиб ҳаракат қилди, голли узатмани ажоиб тарзда узатди. Иккинчи бўлимда Қизилқум 11 метрлик жаримадан тенглаштирди. Таркибда ўзгаришлар бўлди.
Умуман олганда бу ўйинни кўриб, агар расмий ўйинларда Динамо футболчилари худди шундай мураббийни Агамурадовни кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилишса, албатта Динамо Супер лигада қолади✌️