Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
БИР ИШ УЧУН ИККИ МАРТА НАЗР ҚИЛИШ
#назр
❓1456-CАВОЛ: Мен баҳорда: “Агар ҳамма фанлардан сессияни 5 баҳога ёпсам 5 кун рўза тутаман”, деб назр қилгандим, сессияга оз қолганда бу назримни эсимдан чиқариб қўйдим ва “Агар ҳамма фанлардан сессияни 5 баҳога ёпсам 10 кун рўза тутаман” деб яна назр атаб қўйдим. Сессияни ҳаммасини 5 га ёпдим, энди неча кун назр рўза тутаман: 5 кунми ёки 10 кун?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда ҳар бир назр алоҳида эътиборга олинади ва 15 кун рўза тутиш лозим бўлади (кетма-кет рўза тутиш шарт қилинмагани учун бўлиб тутиш ҳам жоиз).
Чунки назр қилувчи битта нарсани такрор айтса, биттасига вафо қилиши кифоя қилади. Масалан: “Фалон ишим битса, 5 кун рўза тутаман, 5 кун рўза тутаман”, деса 5 кун рўза тутса етарли бўлади.
Лекин назр қилинган нарса турлича бўлса, уларнинг ҳар бирига вафо қилиш керак бўлади. “Фалон ишим битса, 5 кун рўза тутаман” ва “Фалон ишим битса, 10 кун рўза тутаман”, дейиш иккита назр бўлиб, ҳар бирига вафо қилинади.
Бунинг устига биринчи назрни унутиб, иккинчисини янгидан назр қилингани ҳам уларни ҳар бири учун рўза тутишни тақазо қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar