Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
МАЙЙИТНИ ЮВИШ
#жаноза #дуо
❓1457-CАВОЛ: Маййитни ювишда қайси оят ёки дуо ўқилади, дуони ким ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитни ювишда махсус дуо ёки оят ўқилсин деган кўрсатма йўқ. Лекин уни ювадиган ғассол "бисмиллаҳ"ни айтиб бошлаши суннат саналади. Шу билан бирга маййитни ғусл қилдиришни қалби билан ният қилади. Чунки маййитни ғусл қилдириш тириклар учун фарз саналиб, уни ювишда ният шарт бўлади. Агар ниятсиз ювса, маййит пок бўлади, лекин тириклар ювганнинг савобини олмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَإِنْ غَسَّلَ الْمَيِّتَ بِغَيْرِ نِيَّةٍ أَجْزَأَ لِطَهَارَتِهِ لَا لِإِسْقَاطِ الْفَرْضِ عَنْ ذِمَّةِ الْمُكَلَّفِينَ
“Агар маййитни ниятсиз ювса, унинг поклиги учун кифоя қилади. Лекин тириклар зиммасидан уни ғусл қилдириш фарзини соқит қилмайди” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Одатда ҳар бир ғассол маййитни ювишни қалбидан ўтказади, яъни ният қилади. Шу билан барча мусулмонлардан ювиш фарзи соқит бўлади.
Уламолар маййитни юваётган кимса унинг ҳаққига истиғфор ва яхши дуоларни қилиши мустаҳабдир деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar