Рамазонда психотерапевтдан 7та тавсия
(May 06, 2019)
Сиз авваллари кўпинча бир ишни қилишни бошлашга қийналармидингиз? Прокрастинациядан (бир ишни орқага суриш) чарчадингизми? Рамазон ойи мана шу одатларингиздан воз кечиб, иродангизни чархлашга ёрдам беради. Қандай қилиб, дейсизми? Чунки сиз илгари бошлаган ишингизни 4-5 кун қилиб, ташлаб қўйишга одатланган бўлишингиз мумкин. Рамазонда эса буни 30 кун қиласиз ва бу сиз учун одатга айланиши аниқ! Келинг, муқаддас рамазон ойидан унумли фойдаланган холда эксперимент қилиб кўрамиз!
1-тавсия.
30 кун кофеинсиз, ёғли овқатларсиз ва бошқа зарарли моддаларсиз яшаймиз. Вақт ўтиши билан бу стимуляторларнинг зарарини тушуниб борамиз. Улар ўзлари чақирган симптомларнигина йўқотади, шуни унутманг!
Нима бўлади: сиз яхшироқ ухлашни, камроқ хаяжонланишни бошлаб, хаётингизни яхшиланаётганини сеза бошлайсиз, пулингиз хам тежала бошлайди.
Қандай давом эттириш керак: юқоридагилардан умуман воз кечиш ёки камроқ истеъмол қилиб турса бўлади.
2-тавсия.
30 кун давомида нолимаслик ва шикоят қилмаслик.
Уилл Боуэн ўзининг «A Complaint Free World» китобида таъкидлашича, вақтинча негатив фикрлардан воз кечиш сизни дунёингизни ва бошқалар билан муносабатингизни ўзгартиради.
Нима бўлади: ўзгаришлар сизни ажаблантиради. 1-кунданоқ оптимистик рухда яшаш сизга ёқади, чунки бундай одамлар хаммага ёқади. Чунки улар бировни кайфиятини бузмайди, ўз муаммоларини ўзлари хал қиладилар. Ўз рухиятингизни тартибга солиб, янги имкониятларни кўра бошлайсиз. Бундай проактив ҳулқ-атвор нафақат сизни хаётингизни, балки бошқалар хаётини хам ўзгартиришга сабаб бўлади.
Қандай давом эттириш керак: кейинги босқичда сизга шикоят қилганларида хам тинч-хотиржам бўла олишни ўрганинг. Одамлар сизга шикоят қилаётган пайтларида хақиқатдан уларга таъсир қилишни ва тўғри маслаҳат беришни бошлайсиз.
3-тавсия.
Ҳар ҳафта бажара олган ишларингизни ёзиб боринг. Нималарга вақт сарфладингиз, қанча вақтингиз бекор кетгани хақида албатта ёзинг.
Нима бўлади: бу эксперимент жуда оддий, чунки бор-йўғи 1 ҳафта хамма ишларингизни тартибга солиб оласиз. Бунинг учун сизга фақат блокнот ва ручка керак бўлади. Неча соат ухлаганингиз, ишлаганингиз ва х.к.ларни ёзсангиз, бекор кетган вақтингиз яққол кўриниб қолади.
Қандай давом эттириш керак: натижалар сизни қувонтирса, шундай давом этинг. Бу ишни ҳар куни қилиш керакмас, ҳафтада 1 кун ёзсангиз етади. Шу бўйича ўзингиз учун хулосалар чиқаринг.
РАМАЗОНДА ПСИХОТЕРАПЕВТДАН 7 ТА ТАВСИЯ (давоми)
4. 1 ой давомида қандайдир нарсадан воз кечиш.
Аввалига бу осон ва қизиқарли бўлади, чунки хаммада қандайдир кераксиз нарсалар бор албатта. Бир ёки икки ҳафтадан сўнг, нимани ташлаб юборишни ўйлаб кўриш керак бўлади.
Нима бўлади: сизнинг уйингиз тартибга келади, шу билан бирга фикрлар хам аниқлашади. Қолган нарсалар ўз ўрнини топади ва сиз уларни нимага кераклигини биласиз, керакли жойда ишлатасиз.
Буёғига нима қилиш керак: бу экспериментни сизда кераксиз буюм қолмагунча давом эттирсангиз бўлади. Шу билан сизда янги қоида юзага келди: янги нарса олсангиз, албатта эскисини бериб юборишни унутманг.
5. Бир ой гўштсиз (ёки нонсиз) пархез қилиб кўринг.
Бундай пархезга муносабатингиздан қатъий назар, бир синаб кўринг. Бу услубни қўллаб кўрганлар организм учун фойда бўлганини келтиришади.
Нима бўлади: ўзингизни енгил ва яхшироқ ҳис эта бошлайсиз, бўкиб ейишни тўхтатасиз, енгиллашасиз.
Буёғига нима қилиш керак: бу диетани домий қилиш шарт эмас. Қайсидир бирон маҳсулотни рациондан чиқариб, вақти-вақти билан худди шундай пархез қилиб кўрса бўлади.
6. Ҳар кунга 3 та кичик мақсадингизни ва уларни бажаришни бир ой давомида ҳеч ортга сурманг.
Бу прокрастинацияга қарши энг яхши кураш усулидир. Бу усул яхши ишлайди ва сизни хаётингизни қизиқарли қилиб қўяди.
Нима бўлади: бу усулга бор-йўғи бир ой амал қилиб турилса кифоя, шунинг учун иродангизни муштингизга йиғинг. Ой охирида ўзингиз билан фахрланасиз. Ҳар куни 3 та кичик мақсадни бажара олсангиз, 30 кунда 90 та мақсадингиз амалга ошиб, бу сизни асосий мақсадингиз сари жуда яқинлаштиради ва бу аниқки, жуда яхши натижа.