ЁЛҒОННИНГ БАДБУ́Й ХИДИДАН ФАРИШТА ҚОЧАДИ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг бадбу́й хидидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади", дедилар".
Термизий ривоят қилган.
Бу қанчалик даҳшат-а? Бу дунёда бандани қўриқлаб туриш учун бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Фариштаси ўзидан қочган одам ким деган одам бўлади?! Халқ ичидаги "Фалончининг фариштаси йўқ", деган қабилдаги гап бежиз эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.
"Ёлғон" китобидан
@Eng_yaxshi_ummat