Guroba Media


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Бойкот ўз натижасини бермоқда(ми?)

Исроилнинг Ғазодаги геноцидини қўллаб-қувватлаган Cоcа-Cоla давом этаётган бойкот туфайли Туркиядаги савдо кутилмаларини пасайтирди.

Компаниянинг Туркиядаги савдоси 2023 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 фоизга, тўртинчи чоракда эса 21,8 фоизга камайган.

“Яқин Шарқдаги истеъмолчилар ўртасида давом этаётган муаммолар ва сиёсий эҳтиёткорлик туфайли биз тўлиқ йиллик савдо кутилмаларимизни кутилаётган бир хонали ўсишдан текис-паст-бир хонали ўсишгача қайта кўриб чиқмоқдамиз”, — дейилади Cоcа-Cоlа баёнотида.

Маълумотларга кўра, Cоcа-Cоlа 2024 йилнинг иккинчи чорагида Туркияда 5 миллиард 408 миллион 66 минг лира соф фойда кўрган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Исроил томонидан ўлдирилган аёлларимиз ва болаларимиз, баъзилари тириклайин ёндирилди, баъзилари оғир жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлдилар, баъзилари эса уйқусида вафот этди.

Ғазода халқимизга қаратилган қирғиндан яна бир кун.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️🇷🇺 Владимир Путин Чеченистонга ташрифи чоғида Қуръон китобини ўпди

Россия раҳбари Грознийдаги Исо пайғамбар номидаги масжидга Қуръон китобини совға қилди.

Путин китобни ўпиб, унинг гўзаллигини қайд этди.

Видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ушбу лаҳза Туркия, Тунис, Миср, Саудия Арабистони ва БААнинг етакчи телеканаллари ва нашрлари томонидан намойиш этилди.

Ижтимоий тармоқларда Путиннинг бу иши учун, уни салкам "Амирул мўминин" дейдиганлар ҳам талайгина топилади. Аммо Путин Чеченистон, Сурия ва бир қатор Африка давлатларидаги минглаб мусулмонларнинг қотили сифатида тарихдаги қўли қонга ботган шахс сифатида қолаверади.


Ямандаги сув тошқинлари камида 60 кишининг ҳаётига зомин бўлди — Daily Times

БМТ маълумотларига кўра, 270 мингга яқин одам тошқиндан жабр кўрган. Айрим шаҳарларда кучли ёмғирлар жамоат инфратузилмасини, жумладан, мактаблар, йўллар ва шифохоналарни вайрон қилган. Шимолий Ҳажжа вилоятида момақалдироқ пайтида яшин уриши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Мамлакат бўйлаб яна 13 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Показано 4 последних публикаций.

2

подписчиков
Статистика канала