***
Самум кенгликларда этдим хиргойи,
Тушиб мазлумларнинг ҳаққига суқим.
Ишқий гулоб қуйди, руҳимга ғойиб
Кўзимда милтиллар осмоннинг юқи.
Ўжарман, хонишим аталган мунглиғ,
Ичарман, май билан қонишим шеърга.
Кўксимга бадарға қилинган ҳурлик,
Қисматин қўш-қўллаб Худойим берган.
Шундайин парвозни истарам хаёл,
Қаноти шамоллар тилгувчи сордай.
Тутундай кўк қадар ўрлайми ва ё,
Ярмимнинг устига ярмимни ортай.
Ана Қатортутнинг баргига шамол,
Сулаймон тахтидек кўрсатар карам.
Унган куртак мисол умидим, ҳамон,
Синган шох мисоли қанотим яра.
Мажолсиз учарман елкамни силаб,
Тобора кичрайиб борар овуллар
Ичимда қаҳратон чилласи билан,
Қўшилиб қақнуснинг пати ловуллар.
Жонимни чўқилаб боради ҳар қуш,
Забонсиз ёғийлар туришмайди жим.
Ниҳоят чўққилар устидан сархуш,
Ёмғирдай тўкилиб кетади эрким.
Қисматни қўш-қўллаб Худойим берган.
Ислом Али
https://t.me/IslomAli_shoir
Самум кенгликларда этдим хиргойи,
Тушиб мазлумларнинг ҳаққига суқим.
Ишқий гулоб қуйди, руҳимга ғойиб
Кўзимда милтиллар осмоннинг юқи.
Ўжарман, хонишим аталган мунглиғ,
Ичарман, май билан қонишим шеърга.
Кўксимга бадарға қилинган ҳурлик,
Қисматин қўш-қўллаб Худойим берган.
Шундайин парвозни истарам хаёл,
Қаноти шамоллар тилгувчи сордай.
Тутундай кўк қадар ўрлайми ва ё,
Ярмимнинг устига ярмимни ортай.
Ана Қатортутнинг баргига шамол,
Сулаймон тахтидек кўрсатар карам.
Унган куртак мисол умидим, ҳамон,
Синган шох мисоли қанотим яра.
Мажолсиз учарман елкамни силаб,
Тобора кичрайиб борар овуллар
Ичимда қаҳратон чилласи билан,
Қўшилиб қақнуснинг пати ловуллар.
Жонимни чўқилаб боради ҳар қуш,
Забонсиз ёғийлар туришмайди жим.
Ниҳоят чўққилар устидан сархуш,
Ёмғирдай тўкилиб кетади эрким.
Қисматни қўш-қўллаб Худойим берган.
Ислом Али
https://t.me/IslomAli_shoir