Репост из: Камолиддин Раббимов
Дўстлар, менимча жума кунлари юборилаётган “жумьа муборак” мазмунидаги табрик ва хабарларни бир-бирингизга юборишда, эҳтиёт бўлинг. Чунки, олинаётган маълумотлар шуни кўрсатаяптики, оддий, элементар саволлар ва жавоблар ҳам “экстремистик мазмундаги материал” сифатида талқин қилиниб, реал одамлар реал йилларга қамалиб кетаяпти.
Уларни болалари кўчада қолаяпти. Оилалар бузилаяпти. Тақдирлар синаяпти. Бу худди 1937 йиллардаги НКВД стилини эслатади. Ягона фарқ, улар отиб ташлар эди, ҳозирда қамашмоқда.
Мисол учун, виждон ва дин эркинлиги тамойилларига кўра, мусулмонлар “8-мартни нишонлаш мумкинми?”, ёки “янги йилни нишонлаш харом” деган саволлар, қарашлар – энг банал, оддий масалалар. Бундай саволлар қўйилишини ислом дини талаб қилади ва бошқа дин ёки қарашдаги шахсларнинг қадр-қиммати, хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид солмайди.
Лекин, шу кунларда айнан шу саволлар учун қамалган одамлар бор. Бу дахшат! Просто дахшат! Кичкина қадамлар билан қатта ишлар бўлиб кетаяпти, тарих бу вазиятни жуда қаттиқ қоралайди. Лекин, буни тушунган бор, тушунмаган бор.
© Камолиддин Раббимов