Ҳурматли юртдошлар, барчангизни янги турдаги киберфирибгарликдан огоҳликка чақирамиз!
Диққат қилинг!
Фирибгарлар сиз билан телефон орқали боғланиб, ўзларини ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган вакили (ҳусусан терговчи, тезкор ходим ёки бошқа мансабдор) сифатида таништириб, сохта гувохномаларини “телеграм” ёки бошқа мессенжерлар орқали сизга юбориб, ҳозирда сизнинг ҳисоб рақамингиз, банк карталарингиздаги ва бошқа хисоб рақамларингизда ноқонуний пул маблағлари айланганлигини, шу билан бир ўринда фирибгарлар ўзлаштириши мумкинлигини ёки бирор-бир жиноят иши доирасида сизнинг кўчмас мулкингиз, уй-жойларингизни ва автотранспортингизни сохта ҳужжатлар орқали бошқа шахс номига расмийлаштириш жараёнида махсус операциялар орқали олди-сотдини тўхтатиб қолишганлигини, зудлик билан ўзингизни мол-мулкингиз, пулларингизни ҳуқуқни мухофаза қилиш органларнинг расмий ҳисоб рақамларига қўйиб, улар вазиятни бартараф қилишганидан сўнг, қайтиб олишингизни айтиб, сизни алдаб, мол-мулкингизга эга чиқишади.
Алоҳида эътибор қаратиш лозимки фирибгарлар Сизга бу махсус операция ҳақида ҳеч кимга, ҳеч қандай маълумот бермаслигингизни талаб қилишади.
Огоҳ бўлинг! Ва ёдда тутинг!
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Сиз билан бу мавзуда телефон орқали мулоқотга киришмайди. Агарда шу каби ҳолатлар бўлса, улар тегишли тартибда сизни идорага чақиришиб, барчасини қонунда белгиланган тартибда расмийлаштиришади.
Агарда шу каби вазиятга тушсангиз, Сизга мулоқотга чиққан шахснинг манзилини сўранг ва учрашишни талаб қилинг ҳамда зудлик билан ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига мурожаат қилинг!
Содда бўлманг! Фирибгарлар тузоғидан огоҳ бўлинг!
👉
@JahongirSagdullayev