КОРОНАВИРУС ВА ГРИПП
Ҳамкасбим Бахтиёр Одиловни (University of Basel’да докторликни ёқлаган) йўлдан ола кетдим. Салом-аликдан сўнг сўрадим:
–Кўринмайсиз, домла?
–Мазам бўлмай қолди.
–Нима бўлди?
–Коронавирусга ўхшади.
–ПЗР (ПЦР, лабораторияда қилса бўлади) қилиб кўрмадингизми?
–Йўқ...
Институтга етдик. Машинадан тушиб институт биносигача пиёда суҳбатлашиб кетдик.
–Карантин даврида мен ҳам касал бўлдим, – дедим. – Иситма чиқди, бир ҳафтача қимирламай ётдим, мажолим қолмаган, ҳолсизлик, иситмаям бўлди, шекилли. Коронавирус илашди, десам симптомлари ўхшамайди. Таъмни сезардим, лекин ичим ўтди. Гриппда бунақа бўлмасдим. Фикримча, коронавирус ростдан ҳам илашган, у биринчи бўлиб иммунитетни туширган, кейин грипп вируси ҳуружи бошланган. Икки вирус бир вақтнинг ўзида кучайган.
–Мен ҳам шуни айтмоқчиман, – деди Бахтиёр Одилов. – Демак, сизда ҳам шу ҳолат кузатилган эканда. Яна бир нарса, бир илмий тадқиқот эълон қилинибди, коронавирус ўз геномини (РНКсини демоқчи) инсон геноми (инсон ДНКси демоқчи) “киритиши” мумкин экан...
–Ҳа, ўлманг, тақсир! Бекорга одамни чиплаш даври бошланаркан, деган гаплар чиққани йўқ. Кўчма маънода шундай тушуниш мумкин. “Чип киритиш” бир томондан қўшимча маълумот киритиш ҳам дегани, тўғрими? Вирус РНКсидаги оқсил синтези бўйича маълумот, айтайлик, инсон мРНКсидаги генетик маълумотни ҳам ўзгартириши мумкин. Аввал “А” оқсил ҳосил бўлган бўлса, вирусдан кейин “В” оқсил ҳосил бўла бошласа... Инсон геномидан ўқиладиган маълумот қисман “таҳрир” бўладими?
–Худди шундай! – фикримни қўллаб-қувватлади Бахтиёр Одилов.
–Биз ҳали коронавируснинг (SARS-CoV-2) тўлиқ биологиясини билмаймиз, – фикримни давом эттирдим. – Тўғрироғи, унинг инсон вужудидаги ҳаёт тарзини. У энди ичимизда яшаяпти, худди грипп вирусига ўхшаб. Вужудимиз пассив иммунитет билан уларни “босиб” турибди. Вақт ўтар, бу икки вируснинг жисмимиздаги қўшма мавжудлиги (co-existence) биологияси тўлиқ ошкор бўлар. Ҳозир билганимиз, бу икки вирус бир-бирига геном (ирсият) жиҳатдан яқин, иккиси ҳам РНК сақловчи вирус ҳисобланади. Демак, яқин келажакда икки вируснинг мана шундай яшаш тарзи оқибати ҳам кун тартибига тушиши эҳтимол...
Хулоса шу бўлдики, РНК сақловчи бу икки вируснинг яқин келажакдаги синергетик уйғунлиги энг юқорига чиққунига қадар биз бу жараёндан бир қадам олдинда туришимиз, жараёнга тайёр бўлишимиз лозим. Бу ҳам бир ғоя, ғояга эса тўсиқ йўқ.