Ўзбекистонга АҚШ ва Германия вакцинаси келтирилади
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.
— GAVI («Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс») ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилганлиги маълум қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан «COVID-19»га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди. Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд ва хозирги кунда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус xавфсиз иммунизация шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда 2-8 ℃ ҳароратга мўлжалланган совуқлик занжири инфратузилмаси мавжуд бўлиб, бу тизим ЖССТнинг барча талабларига жавоб беради ва хавфсиз эмлаш амалиётини кафолатлайди.
Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта ҳажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, — дейди Б. Юсупалиев.