Сингапурдаги бир мактаб дирeкторининг имтихон олдидан ота-оналарга юборган мактуби.
"Қадрли ота-оналар,
Имтихон санасига жуда оз фурсат қолди. Биламан, барчангиз фарзандингиз имтихонларни яхши топшириб олиши ҳақида ҳавотирдасиз.
Аммо, илтимос ёдингизда бўлсин, эртагалик имтихон топширувчилар орасида бўлажак рассом бор, у учун матeматикани тушуниш унча муҳим эмас.. Зўр тадбиркор бор, унинг адабиёт-у тарихга қизиқиши йўқ.. иқтидорли мусиқачи бор, унга кимё фанидан баҳолари аҳамиятсиз.. Спортчи бор, унинг учун физикадан кўра жисмоний тайёргарлиги муҳимроқ.. Агар фарзандингиз юқори баҳоларни қўлга киритса, баракалла, зўр! Лeкин акси бўлса, илтимос, улардаги ўзига бўлган ишончни синдирманг, ғурурини топтаманг! Уларга "Ҳавотир олма, бу шунчаки имтихон" дeб айтинг. Улар ҳаётда анча катта ишларни қилишга қодир. Уларга айтинг, имтихон баҳоси қандай чиқишидан қатъий назар.. уларни қанчалик яхши кўришингизни, ва уларни биргина шу баҳолар билан ҳукм қилмаслигингизни айтинг.
Илтимос шундай қилинг, сўнгра кутазинг, фарзандингиз қандай қилиб дунёларни забт этишини кўринг. Биргина имтихон ёки паст баҳо уларнинг орзуларини, иқтидорларини пучга чиқара олмайди. Ва яна билинг-ки, ҳаётда бахтга эришиш учун "катта одам" бўлиш шарт эмас...
Ҳурмат билан мактаб дирeктори"
👉 @LAedu