Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этади.
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. Ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида конки ва чаналарда учишмоқда. Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашган бўлса-да, кўлларни қоплаган музлар эриб кетгани йўқ. Республикамиз ҳудудларидаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмаганлиги сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.
Обуна бўлинг 👉 @Markaz16uz