КОРОНАВИРУС: ЭНГСЎНГГИ ХАБАРЛАР
9 март ҳолатига бутун дунё бўйича
-109 974 нафар инсон "COVID-19" (коронавирус)ни юқтиргани тасдиқланди.
-3 828 нафар инсонлар ушбу вирус сабаб вафот этди.
-61 867 (+2052) нафар инсонлар тузалди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалган мамлакатлар сони 101 тага етганини эълон қилди.
Коронавирусдан вафот этиш даражаси бўйича энг юқори кўрсаткич Италияда - касалланганларнинг 5 фоизи вафот этмоқда. АҚШда 4 фоиз, Хитойда 3,83 фоиз ва Эронда 3 фоиз беморлар вафот этишган. Энг паст кўрсаткич эса Жанубий Кореяда, у ерда 0,68 фоиз беморлар вафот этган.
Хитойдан кейин энг кўп ўлим ҳоллари Италияда қайд этилган – 233 та. Бу мамлакатнинг 16 миллион аҳоли яшовчи шимолий қисмида карантин эълон қилинди. Бу дегани, Италия иқтисодиётини тебратувчи Ломбардия региони ва унинг маркази Миланда кучли чекловлар жорий этилган ва 3-апрелгача давом этади. Европада вирус ўчоғи бўлиб қолаётган Италияда касалланганлар сони 6000 га яқинлашмоқда.
Мамлакат бўйлаб музей, театр, кинотеатр, тунги клуб ва бошқа дам олиш масканлари ёпилади. Нафақадаги шикофорлардан хизматга қайтиб, касалларни даволашда кўмаклашиш сўралмоқда.
Эпидемик вазият ўта оғир мамлакатлардан бири Эронда ўлганлар 194, касалланганлар 6655 нафарни ташкил этмоқда. Улар орасида парламентнинг 20 дан ошиқ аъзолари ва юқори лавозимдаги расмийлар ҳам бор. 24 соатда 49 киши вафот этган.
Жанубий Кореяда эса касалланганлар 7300 дан ошган.
Хитойнинг Гуанжоу вилоятида CОВИД-19 беморларини карантинда сақлаш учун ишлатилаётган меҳмонхона қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлган.
29 февралда атиги битта бемор қайд этилган Америка Қўшма Штатларда ҳозирда уларнинг сони 400 дан ошди, 19 киши оламдан ўтган. Илк касаллик ҳолатлари Вашингтон штатидаги қариялар уйида топилган эди.
Куни-кеча Вермонт, Миссури, Виржиния ва Вашингтонда ҳам CОВИД-19 илк бор қайд этилди. Сан-Франсиско соҳилларида 3500 йўловчини олиб кетаётган круиз кемасида ҳам 21 кишида вирус аниқланган.
Президент Доналд Трамп йўловчиларни кемада ушлаб турган маъқул дейишига қарамасдан, уларни 9 март куни тушириб, карантинга олишга қарор қилинган.
https://t.me/MARKAZ16Uz