Репост из: Musannif Adham
Бу миллатни тўй ва маъракалар ўлдиради...
Уч йилдан ошди – эрталабки (наҳорги) ош, тўйларга боришни тўхтатдим. Ҳатто энг яқин кишиларга ҳам тушунтиряпман: "Сиз қилаётган тўй исрофдан бошқа нарса эмас. Бу ишларни кимдир қачондир тўхтатиши, шунга кетган пулни бошқа фойдали нарсаларга сарфлаши керак..."
"Валиймага (никоҳ зиёфатига) айтилса, бориш вожиб эмасми?" – деб ҳужжат келтиришади. "Тўғри, аммо қандай валиймага? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боришни буюрган валийма оддий, кишининг ўз уйида топилган нарсалардан тузалган дастурхон бўлар; одамлардан қарз олиб, юзлаб ошхўрларни чақириб, дошқозонларда ош дамлаб, тўйхонани фалон пулга гаплашиб валийма қилинмас эди", дейман...
Аммо юз йил олдин Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби жадидларимиз ёзғирганидек "бу миллатни тўй балосидан қутқариш" қийин ишга ўхшайди. Шу исрофгарчиликдан бўшамайдиган маросимларни оқлаш учун биров диний, биров "орзу-ҳавас" каби дунёвий "ҳужжат"ларни келтиради...
Ҳар турли "эҳсон", "худойи", "маърака" каби йиғинлар-ку, гапиришга ҳам арзимайди...