Эслаш
Болалигимда тонг саҳар булбул овози ва азон товушини эшитиб уйғонардим.
Энамнинг уйида катта бўлганман.
Уйимиз мачитга яқин эди, шундан азон овози баралла эшитиларди.
Боғимиз эса далага туташган эди.
У томондан ҳаволар исиган, гуллар очилган фаслда булбул сайраши эшитиларди.
Ҳовлимиздаги атластус ҳўроз ҳам эрта тонг кетма-кет қичқиришни яхши кўрарди.
Тонг куннинг илоҳий палласи.
Тонгда дайди итлар ҳурмайди, зшак ҳанграмайди.
Бугун уйимни орқасидаги йўлдан ўтган Камаз мошинаси уйғотди.
Қишлоғимизда аллақачон тонг саҳар азон овози, булбул навоси, ҳўрознинг қичқириғи эшитилмайди.
Негадир ҳозирнинг ҳўрозлари қичқирмайди.
Мачитлар ҳам кейинги пайт беркилиб кетди.
Булбулларимиз қаерга ғойиб бўлди экан.
Кўчада,далада итлар ҳалиям етарли, тинимсиз вовилайди.
Баъзан қоронғу саҳар айвон четига ўтириб борлиқни тинглайман: азон овози, булбул ҳониши эшитилармикан.
Йўқ. Борлиқда ёқимли товуш йўқ.
Борлиқ, шоир айтганидек, ҳайбатли бўшлиққа айланган.
© Раҳимжон Раҳмат
@MubashshirAhmad