Етар энди, бу чарх қўлидан жумла инсон йиғлади,
Шамолнинг шиддатидан барча яксон йиғлади.
Лола каби қоп-қора ёнди жигарим бу гуссадан,
Наргиснинг багри куйди, гулу райҳон йиғлади.
Шунча йил султон бўлди, келиб кўр аҳволини,
Ечдилар турли либосин, тани яланғоч йиғлади.
Ҳақ таолонинг ҳабибидир ул Муҳаммад Мустафо,
У ҳам хотиржам бўлмади, умматим деб йиғлади.
Анбиёлар, авлиёлар келдилар дунёга азиз,
Ҳеч бири топмади роҳат, барча яксон йиғлади.
Шамсиё, кулмоқчимисан бу фано дунёда сен?
Кимки бунга майл айлади, ёш эмас, қон йиғлади.
📖 ЛОЛ - Фотиҳ Думан
© Шамсиддин Сивасий