Репост из: Xushnudbek.uz
Қирғизистонда муддатидан олдин Президент сайловлари ҳамда референдум бўлиб ўтмоқда
Бугун Қирғиз Республикасида Президент сайловлари ҳамда референдум бўлиб ўтмоқда. 4 январь ҳолатига кўра, Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимига номзодлар сони 18 нафарни ташкил қилган. Лекин сайлов бюллетенлари чоп этилгандан сўнг бир нафар номзод қатнашишдан воз кечган. Ҳозирда 17 нафар номзод учун овозлар тўпланмоқда.
Референдум республикада бошқарувнинг қайси шаклига ўтиш бўйича ўтказилмоқда. Сайловчилар мамлакатда парламент бошқаруви шаклини сақлаб қолиш, президент шаклига ўтиш ёки барча вариантларга қарши овоз беришлари мумкин бўлади.
Мазкур сайловларни Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам халқаро кузатувчи сифатида бевосита кузатиб бормоқда.
👉 @xushnudbek 👈