Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Наманган тўқимачилик институти талабалари турар жойи қурилмоқда
Наманган тўқимачилик саноати институти ҳудудида 400 ўринли талабалар турар жойи биносининг қурилиш ишлари юқори суръатлар билан олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев қурилиш жараёнларини кўздан кечирди.
Ушбу янги талабалар турар жойи биноси замонавий меъморий ечимлар асосида қурилмоқда. Бинода кенг ва ёруғ хоналар, ўқув ва дам олиш зоналари, спорт майдончалари ва бошқа зарур инфратузилма объектлари мавжуд бўлади. Бу талабалар учун қулай шароитларни яратишга хизмат қилади.
Янги турар жой биноси талабалар учун нафақат яшаш жойи, балки билим олиш ва ўз-ўзини ривожлантириш учун зарур барча шароитлар билан таъминланади. Бу эса, талабалар ҳаётини янада мазмунли ва қулай қилишига ёрдам беради. Қурилиш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда ва белгиланган муддатларда якунланиши мақсад қилинган.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube