Репост из: Asadova Nargiza Asadovna
Нега кам ёзасиз?
" Биз кўп йиллар давомида Рауф Парфи билан ёнма-ён яшадик, адабиёт тўғрисида кўп суҳбатлашганмиз. У кишининг адабиёт ҳақида бир гапи бўларди, ундан: “Нега кам ёзасиз? Дангаса бўлсангиз керак-а?”, — деб сўрасам, “Тўғри-тўғри, кам ёзаман, дангаса бўлсам керак", — дер эди. Бирпас сукут сақлаб турарди-да, давом этарди: "Ҳар қандай зўр шоирдан ҳам фақат битта китоб қолади, ҳамма Алишер Ғиёсиддинович бўлавермайди, шуни билиб қўйинг!” (Яъни, ҳамма Алишер Навоий каби кўплаб дурдона асарлар ёза олмайди), — дер эди.
Шеърларини қайта-қайта таҳрир қилаверарди: газета-журналда чоп этилганидан кейин ҳам, китобида чиқиб кетганидан кейин ҳам шеърларини таҳрир қилиб чарчамасди. Менда қайта-қайта таҳрир қилган кўплаб шеърларининг вариантлари сақланиб қолган.
Қолаверса, агар дунёда иккита ҳақиқий китобхон бўлса, биттаси Рауф ака эди. Агар битта чинакам китобхон бўлса, шак-шубҳасиз, у ҳам Рауф ака бўлади. У китоб ўқишдан чарчамасди. Китоб варақласа ҳам албатта бирорта янгиликни топиб оларди. Доим янгиликка интиларди. Дунё адабиётида нима бўлаяпти? Миллий адабиётимизни қандай қилиб янгилаш мумкин? Шеър олдидаги масъулият нима? Сўз олдидаги масъулият нима?.. Мана шундай масалалар устидан доим бош қотирарди устоз Рауф Парфи. Шоир сифатида зиммасида бўлган масъулиятни ҳеч қачон эсидан чиқармасди."
Иброҳим Ҳаққул,
Филология фанлари доктори
@kitobxonam