ТУШ
Тонг қорайган юзлари шувут,
Тун ўзини тунда йўқотган.
Бефаришта энди бу ҳовли,
Кимдир унга зимдан ўқ отган.
Пешайвондан қулаган устун,
Акам боғда ўтин ёради.
Зуваласи турмуш муштидан,
Уйда онам хамир қоради.
Қалдирғочнинг инида мусича,
Ин талашар бир уйда қушлар.
Синглим дейди,
– Лабимда учуқ,
Ростга ўхшар кечаги тушлар!
Тун ўзини оқлар қошимда,
Юрагимни эзганда бир куй.
Наҳот! Энди бунчалар ғариб,
Хиёнатни кўрмаган бу уй.
Жим ортидан боқиб йиғлайман,
Кетиб борар адашган одам.
Тушларимда дейман бу йўлдан:
"Она, айтинг, қайтарми отам!"
© Наргиза АСАДОВА
@sherSehri
Тонг қорайган юзлари шувут,
Тун ўзини тунда йўқотган.
Бефаришта энди бу ҳовли,
Кимдир унга зимдан ўқ отган.
Пешайвондан қулаган устун,
Акам боғда ўтин ёради.
Зуваласи турмуш муштидан,
Уйда онам хамир қоради.
Қалдирғочнинг инида мусича,
Ин талашар бир уйда қушлар.
Синглим дейди,
– Лабимда учуқ,
Ростга ўхшар кечаги тушлар!
Тун ўзини оқлар қошимда,
Юрагимни эзганда бир куй.
Наҳот! Энди бунчалар ғариб,
Хиёнатни кўрмаган бу уй.
Жим ортидан боқиб йиғлайман,
Кетиб борар адашган одам.
Тушларимда дейман бу йўлдан:
"Она, айтинг, қайтарми отам!"
© Наргиза АСАДОВА
@sherSehri