ҲАЙИТ ТАБРИГИ
Муҳтарам биродарлар!
Саудияда ой кўринибди, эртага ҳайит деб эълон қилинди.
Барчангизга ийдул фитр муборак бўлсин.
Юртларида эртага ҳайит бўлмаган мусулмонлар барча .билан биргаликда улар қачон ҳайит қилсалар, ўша куни ҳайит ўқисинлар, ўша кунни байрам қилсинлар.
Ой кўринган минтақаларга эргашиб оғзини очган кишилар бўлса, ул муҳтарамлар ҳам одамларга кўрсатиб еб юрмасинлар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Минода тўрт ракаат ўқишни нотўғри деб билсалар-да, фитна бўлмасин деб имомга эргашган эдилар.
Бу ерда ҳам шундай. Ҳайитни эртага деб билган биродарлардан илтимос ва ражоимиз шуки, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг тасарруфларини ёдда тутсинлар, турли гап-сўзларни гапириб байрам кайфиятига раҳна солмасинлар. Ҳайитни эртага деб билмаганлар ҳам айни одобда бўлсинлар.
Қадимдан мусулмонлар диёрида турли иқлимларда ҳайит кунини тайинлашда ихтилофлар учраб турган. Бу нарса мусулмонлар бирлигига соя солмаслиги лозим.
Оллоҳ таоло мусулмонларни бир тану бир жон қилсин, уларни пароканда қилувчи, бўлиб ташловчи фитналардан узоқ қилсин, мазлумларга ўзи нусрат ва нажот берсин.
t.me/NashidlarKanali