“Обод қишлоқ”, “Обод туман” ва “Обод марказ” каби дастурлар фуқаролар турмуш даражасини яхшилашга эмас, уларнинг бесаранжомлигини оширишга сабаб бўлмоқда.
Илгари замонда қайсидир йилга қайсидир соҳанинг номи бериладиган бўлса ўша соҳа вакиллари юрак ҳовучлаб қолишарди.
Ҳозир эса қайси туман, қайси қишлоқ номи Обод билан бошланадиган дастурга тушса, ўша манзилдаги фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳаловати йўқолган.
Бу дастурлар қуйи бўғинлардаги раҳбарларнинг юқоридагиларга ўзининг садоқати ва лаббайчи-ижрочилигини кўрсатиш воситаси бўлиш билан бирга, маблағларни самарасиз ишлатиш орқали ўзлаштириш усулига айланиб бўлди (қатор раҳбарларнинг ўзлари бош бўлган ҳудудни зўр бериб дастурга тиқишга уринишлар ортида фақат уларнинг манфаатлари ётади).
Давлатнинг роли электр, газ, ичимлик суви ва йўл билан боғлиқ инфратузилма яратишда бўлиши керак, деб кўп айтамиз. Амалда нима бўлаяпти, амалда инфратузилма эмас, бузилиш ва фасад яратилаяпти. Нега бузилиш?
Чунки бузиш ишлари иш кетаётганлигини кўрсатади, юқоридагиларнинг нима қилаяпсан, деган саволига бузилган уй ва бульдозер картина ясайди, тасаввур уйғотади.
Нега фасад, чунки фасад гўё иш қилинганини, маблағ ўзлаштирилганини юқорига намойиш этади.
Яна бир жиҳат, бюджетдан дастур учун масалан 10 млрд. ажратилган бўлса, бу одатда ҳокимларга афилланган пудратчилар воситасида талон-тарож қилинади. Чала-чулпа иш юкламаса эса ўша манзилдаги тадбиркорлар, бюджет ташкилотлари ходимлари ва албатта аҳоли зиммасига тақсимланади.
Ҳеч қандай инвентаризация, ҳеч қандай ревизия йўқ.
Қайси иш бюджет маблағига, қайси иш тадбиркор ва фуқаро маблағига бўлганини дастурдан кейин сўрайдиган одамнинг ўзи йўқ.
Ушбу пост охирида одамларни мажбурлаб яхши яшашга ундаш мумкин эмаслиги ҳақида қисқа тўхталмоқчиман.
Турмуш даражаси ошса, фаровонлиги юксалса, ҳар бир индивид уйининг томиниям, дарвозасиниям, девориниям ўзи таъмирлайди.
Тадбиркор молиявий имкониятига қараб бир қаватли дўконини икки қаватли қилади, янги витрина қўяди, фасадини янгилайди.
Бунинг учун мажбурлаш, зўравонлик шарт эмас.
Ободлик мажбурият эмас, ободлик зарурият, лекин ободликка зарурият қорин тўйиб, уст бут бўлгач, ихтиёрий равишда келгани яхши. Шошма-шошарлик, кўзбўямачиликдан қочиш лозим.
https://t.me/Nepotizm_uz