⃣Ақли заифлик даражаси
Олигофренияда 3 та: идиотия, имбециллик ва дебиллик даражаси фарқланади.
✅Идиотия—энг чуқур ақли заифлик даражасидир. Нутқнинг ва фикрлашнинг бутунлай ривожланмаслиги билан тавсифланади. Беморлар тушунарсиз товушлар чиқарадилар, атрофдагиларга бефарқ бўладилар, одатда, ётганларида кўрпачага сийиб қўядилар ва ичини тутолмайдилар. Қўзғолишлари жуда оддий шартсиз рефлекслар доирасида бўлади. Беморлар ҳар замонда бетартиб ёки бир турда ҳаракат қиладилар, уларда дарғазаблик, бемаъни қилиқлар қилиш, кулгига мойиллик кузатилади. Буидай болалар асосан оғир жисмоний етишмовчилик билан туғилади. Ақли заифлик туфайли улар атроф-муҳитда мўлжал олмайдилар, ўз ота-оналарини танимаидилар, уларга нисбатан ҳеч қандай қизиқиш намоён қилмайдилар.
Идиотиянинг 2 та тури фарқланади: эретик ва торпид. Олигофрениянинг эретик идиотия турига мубтало бўлганлар доим хаяжонланган, дарғазаб, бақироқ бўладилар. Торпид турида улар, аксинча, тормозланган бўлиб, деярли доим уйқуда бўлади. Ташқи таъсирга ланж, суст жавоб берадилар. Беморларни бирорта ҳунарга ўргатиш муваффақиятсизлик билан тугайди.
✅Имбециллик—ўртача даражадаги ақли заифлик ҳисобланади. Бу кўринишда нутқ ёмон ривожланган бўлади: фикрлаш жуда сийрак бўлибў сўз бойлиги 20—30 тадан 200—300 та гача сўзни ташқил этади. Беморларда фикрлаш қобилияти оддий ва аниқлиги билан ажралиб туради. Имбецил беморлар кўпи билан бир неча рақамлар атрофида ҳисоб-китоб қилишни ўрганиб олишлари мумкин. Улар маълум амалий кўникмаларни эгаллашлари, идиш-товоқ ювиш, хонани тозалаш, кир ювиш, мустақил овқатланиши, қийинишлари мумкин, лекин буларнинг ҳаммасини эътиборсизлик билан қилишади, уларга бир неча бор эслатиб туриш керак бўлади, гоҳида, масалан, чап ва ўнг томонларини унутиб қўядилар, тугмаларини нотўғри тақиб қўядилар. Ташки вазиятнинг ва шароитнинг ўзгариши имбецил беморларда саросималик ва ноиложликни келтириб чиқаради. Лекин уларнинг ҳиссиёти идиотияга нисбатан ривожланган бўлади. Имбециллар ўз кариндошларини танийдилар, уларга меҳрибон бўладилар, қўрқув нималигини биладилар, улар асоциал ҳаракатларга мойил бўлишлари, одамларга, жисмоний заиф болаларга, қариндошларга нисбатан тажовўзкор бўлишлари мумкин.
✅Дебиллик—олигофрениянинг енгил кўриниши. Дебиллар етарлича сўз бойлигига эга бўладилар, улар махсус ёрдамчи мактабларни ёки бошланғич синфларни тамомлашлари, ўқиш, ёзишни ўрганишлари мумкин. Лекин уларнинг фикрида аниқлиқ бир турлилик, кам унумлилик устун бўлади: абстракт фикрлаш ёмон ривожланган бўлади, бу эса мақолларнинг мазмунини тушунтириб бераётганларида, тушунчаларни умумлаштиришда, бош бўлакларни икқиламчи бўлаклардан ажратишда намоён бўлади. Шундай бўлса ҳам дебилларнинг нутқи имбецилларнинг нутқига нисбатан юқори даражада ривожланган бўлади. Улар мустақил ҳаёт кечиришлари, маълум бир касбни эгаллашлари, оилали бўлишлари мумкин. Баъзи ҳолларда дебилларда зехннинг пастлиги ўз-ўзидан эслаб қолиш ва кўр-кўрона тақлид қилишга мойиллик билан қопланади. Уларда танқидий қобилиятнинг пасайиши муносабати билан мустаҳкам ва бемаъни патологик ишонч, судлашувчилик каби хусусиятларга олиб келувчи дардчил қатъиййлик кузатилиши мумкин.
Ақли заифлик даражасига қараб яққол ривожланган, ўрта ва енгил дебиллик фарқланади. Охиргиси меъёр зеҳн чегарасида аниқланиб, уни аниқлаш врачдан катта тажриба, юқори малака талаб қилади. Соғлом ақли заифлиги деб номланадиган ҳолатни аниқлаш яна ҳам катта қийинчилик туғдиради. Бу зехни пастликнинг енгил туридир. Бунда бир хиллик, мулоҳазадаги янглишиш, атрофдаги воқеаларни англаш қобилияти бўлмаслиги, такаббурлик, эзмалик, кам маълум бўлган мавзулар ҳақида мулохаза юритиш, нутқида тушунарсиз ибораларни қўллаш кайд қилинади.