ДИЛСИРОТ
1. ДИЛ…
Қиличдек қайралган йўлим - дилсирот,
Сен томон борурман, кетма, ғизолим,
Ҳар қадам босганим, қонли истироб,
Йиқилсам тамуғдир,
Ўтсам - висолинг...
Қон сизар бармоғим ораларидан,
Оёғим кесилур тобора чуқур.
Мени йиқитмоқ-чун олов қаърига,
Йўл неча силкинар… (босдими уйқу.)
Пастда эса дўзах ямлашга тайёр,
Қалқийман шу узун кўприкларингда.
Кўприкдан нарида бари муҳайё,
Ўтолсам басдир шу киприкларингдан -
Сўнг, гулим, қошингда қоламан буткул,
Унгача сен фақат кўз юммай, кутгил.
2. ...СИР…
Саратон кучайди, қизарди йўлим,
Неча бор тоблади қилични олов.
Энди кесилади оёғим, қўлим,
Энди узилади бошим бемалол.
Вужудимни йўнар, айлайди ғорат,
Энди сенга томон дил билан юрам...
Йўл бадтар ўткирдир. кесар тобора,
Мен сенга интилгум, кўз ёш-ла хуррам.
Хоҳласанг қоқавер киприкларингни,
Йўлларим узилсин, сирпанай аммо,
Ортиқча оғирим тушмасин, етар.
Мен неча йиқилай, ўлмам, барибир,
Айланиб оловга тушгунимча то,
Юрагим қанотга айланиб кетар...
3. ...ОТ.
Мана мен қақнусман, ёнингга чақир,
Ва яна оловга улоқтир қулинг.
Не учун дўзахдан қўрқайин ахир,
Юрагим самандар экан-ку, гулим.
27.05.2018
Нурмуҳаммад Абдузоиров
1. ДИЛ…
Қиличдек қайралган йўлим - дилсирот,
Сен томон борурман, кетма, ғизолим,
Ҳар қадам босганим, қонли истироб,
Йиқилсам тамуғдир,
Ўтсам - висолинг...
Қон сизар бармоғим ораларидан,
Оёғим кесилур тобора чуқур.
Мени йиқитмоқ-чун олов қаърига,
Йўл неча силкинар… (босдими уйқу.)
Пастда эса дўзах ямлашга тайёр,
Қалқийман шу узун кўприкларингда.
Кўприкдан нарида бари муҳайё,
Ўтолсам басдир шу киприкларингдан -
Сўнг, гулим, қошингда қоламан буткул,
Унгача сен фақат кўз юммай, кутгил.
2. ...СИР…
Саратон кучайди, қизарди йўлим,
Неча бор тоблади қилични олов.
Энди кесилади оёғим, қўлим,
Энди узилади бошим бемалол.
Вужудимни йўнар, айлайди ғорат,
Энди сенга томон дил билан юрам...
Йўл бадтар ўткирдир. кесар тобора,
Мен сенга интилгум, кўз ёш-ла хуррам.
Хоҳласанг қоқавер киприкларингни,
Йўлларим узилсин, сирпанай аммо,
Ортиқча оғирим тушмасин, етар.
Мен неча йиқилай, ўлмам, барибир,
Айланиб оловга тушгунимча то,
Юрагим қанотга айланиб кетар...
3. ...ОТ.
Мана мен қақнусман, ёнингга чақир,
Ва яна оловга улоқтир қулинг.
Не учун дўзахдан қўрқайин ахир,
Юрагим самандар экан-ку, гулим.
27.05.2018
Нурмуҳаммад Абдузоиров