#Қабул2019
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилнинг
17 августдаги 683-сонли қарорига мувофиқ 2019/2020 ўқув йили учун
Қўқон университети жорий йилнинг 5
сентябридан ўз фаолиятини бошлайди. Бу хақда
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Университетда қуйидаги таълим йўналишларда бакалаврлар тайёрланади:
👉
Иқтисодиёт;
👉
Менежмент;
👉
Молия;
👉
Тадбиркорлик;
👉
Мактабгача таълим;
👉
Бошланғич таълим;
👉
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили.
Қўқон университетида талабалар
кундузги таълим шаклида,
тўлов-шартнома асосида ўқитилади.
Битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида
эътироф этиладиган белгиланган намунадаги
диплом берилади.
Ҳужжатлар
2019 йилнинг 5 сентябридан 20 сентябрига қадар қабул қилинади (якшанба кунлари ҳам).
Университет қабул комиссияси абитуриентларни қуйидаги ҳужжатлар асосида
махсус база орқали рўйхатдан ўтказади:
1.
Паспорт (туғилганлик тўғрисида маълумотнома) асли;
2. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги
ҳужжат (иловаси билан) асли;
3. Чет тили
сертификати (агарда мавжуд бўлса) асли ва нусхаси.
Ҳужжатлар
Қўқон сервис ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи (
Қўқон шаҳри, Туркистон кўчаси, 28-а уй) да қабул қилинади.
Мўлжал: Қўқон марказий стадиони.
✅ Иқтисодиёт,
Менежмент,
Молия ва
Тадбиркорлик таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги фанлардан тест топширадилар:
-
Математика (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл);
-
Инглиз тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл);
-
Ўзбек тили ва адабиёти (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл).
✅ Мактабгача таълим:
-
Биология (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл);
-
Ўзбек тили ва адабиёти (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл);
-
Тарих (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл).
✅ Бошланғич таълим:
-
Ўзбек тили ва адабиёти (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл);
- Математика (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл);
-
Инглиз тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл).
✅ Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили:
-
Инглиз тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл);
-
Ўзбек тили ва адабиёти (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл);
-
Тарих (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл).
Хорижий фуқаролар университети томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган
суҳбат асосида қабул қилинади.
Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар учун ўқиш
2019 йилнинг 2 октябрь кунидан бошланади.
Мурожаат учун телефонлар (Call center): +998 73 545-55-55, +998 73 545-44-44
@Talabalik_sari_biz_bilan@ONA_TILI_YANGILIKLARI