Обрўев Абдураззоқ ше'рлари


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Murojat uchun - @Abdurazzoqobroyev

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


МУАММОНИ ҲАЛ ҚИБ БЕРИНГ!
пародия
Умрни этмайин исроф,
Ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок холда ухларсен,
Шу роҳат ҳам ибодатдир!
Мирзо КЕНЖАБЕК, “Ибодат”.


Кўринишдан толибонсан, шоир,
Ёки шу тақлид ҳам ибодатми?!
Сен ҳозирай ҳаммани катта койир,
Ёки шу танқид ҳам ибодатми?

Суюқ оёқ -ла ўтирса, турса,
Талаба ётоғига об кирса,
Яна чиқиб тур дея ўшқирса,
Ёки шу палид ҳам ибодатми?!

Суюса ўрис истибдодини,
Суйса юртга-чи истеъдодини,
Кимга айтсин эл-юрт додини,
Ё шу шумвалид ҳам ибодатми?!

Топилмади битта савобпуруш,
Улоқни олди-ку кавобпуруш,
Қўлин ўпиб бўлдинг тавобпуруш,
Ё шу “зампалит” ҳам ибодатми?!
2022 йил 23 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


АЛЛОҲИМ ЎЗИ БИЛАДИ
пародия
... Хўшлашиб қолинглар, азизлар,
Худонинг уйига кетяпман.
Лола САЙИЛХОН қизи, “Бўлди бас...”.

Қилмагин ғалати карашма,
Мен билан қўйгил, сен талашма,
Беҳуда суйлаб, ҳаддан ошма,
У ёққа бораман деб шошма,
Аллоҳ ишига аралашма!

Не битмас, не битар, билмайсан.
Не ўтмас, не ўтар, билмайсан,
Ким кутмас, ким кутар, билмайсан,
Ким келар, ким кетар, билмайсан,
Аллоҳ ишига аралашма!

Жаҳлини чиқарсанг бўлмайди,
Сен айтган йўллардан юрмайди,
Кутиб тур десанг ҳам кутмайди,
Сенинг гапларингга кўнмайди,
Аллоҳ ишига алашма!

Шунда сен қойил-а бўласан,
Шунда сен мойил-а бўласан,
Шунда сен шоира бўласан,
Шунда сен шоира бўласан!!!
Аллоҳ ишига аралашма!
2021 йил 8 ноябрь.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


ТЎРТИНЧИ ҲОКИМИТЯТ

Етармиш учта ҳокимият,
Тўртинчиси нимага керак?!
Ўқиши керак-ку жамият,
Катталар дер: -Ҳақ сўз бизга ёт!

Шундоқ ўзи кўп муаммолар,
Керак эмас лекин-аммолар,
Кимга керак танқидномалар,
Катталар дер: -Жим бўл, матбуот!

Бугун бошлиқ Олим Ўсаров,
Ташаббусни шартта тўсаров,
Нутқ сўзлайди роса бўзариб,
Катталар дер:- Бизга маъқул зот!

Мақтов сўзлар ёғдек ёқади
Маддоҳларни бюджет боқади,
Оққан сувлар ахир оқади,
Катталар дер:-Юрт тинч, эл-чи шод!

Четда бу кўз ҳокимияти,
Четда бу юз ҳокимияти,
Бизда бу сўз ҳокимияти,
Катталар дер:-Шундай қол, умрбод!

Етармиш учта ҳокимият,
Тўртинчиси нимага керак?!
Ўқиши керак-ку жамият,
Катталар дер: -Ҳақ сўз бизга ёт!
2022 йил 23 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


ВОДАПРОВАД
пародия
Юртимизда сув келтирган
Мардага эътибор дерлар.
Халқимизнинг тилларида
Раҳмат деган бир розман.
Аллоҳимга беадад шукур,
Сувсозман!
Шуҳрат ТОИРОВ, “Сувсозман”.

Босим кучли бўлган чун
Кранда сув жа бисёрда.
Меҳмон бўлиб келган кун,
Қўл ювади дўст-ёрда.
Меъёрида ютсангиз,
Қорин ғиринг этмайди.
Ортиқча сув тутсангиз,
Билинг, экин битмайди.
Жўмрагини ёпмасанг,
Сув босади ҳар ёқни.
Излаганда топмасанг,
Ур, хўб Абдураззоқни.
Шуҳрат шоир дегани,
Гўёки водапровод.
Жуда сувли егани,
Бақир-чақир қиб вой-дод.
Мақсад шулки шеъри- сув,
Юртни босиб кетмасин.
Эшитиб ол, шоир ҳув,
Шеърхон осиб кетмасин!
Майли, бўлгин, сен сувсоз,
Шоир бўлма, лек сўзбоз!
2022 йил 23 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


ЁЗАВЕР, ШЕЪРИНГНИ, АБДУРАЗЗОҚ!
Ниқобни не қиласан, ниқоблар кўп-ку,
Хитобни не қиласан, хитоблар кўп-ку,
Шоирман деб юрган бетоблар кўп-ку,
Бор-а, чопавер ерингни, Абдураззоқ!
Бировининг қара, бети жуда қалин,
Бировининг қара, эти жуда қалин,
Суяклари чўпдай, кети жуда қалин,
Бор-а, артавер терингни, Абдураззоқ!
Ой йўқ осмонига ой сўрар ўшалар,
Суви тошиб кетган, сой сўрар ўшалар,
Орипов ёнидан жой сўрар ўшалар,
Бор-а, қучавер элингни, Абдураззоқ!
Обрў керак, шараф керак, шонлар керак,
Шу оташда ёнган овора жонлар керак,
Уларни топмоққа миллионлар керак,
Бор-а, маҳкам қил, белингни, Абдураззоқ!
Қўлинг калта, арзимайсан чақага,
Айбдорсан, ёпишар жа қаттиқ ёқага,
Ёқмайин қоласан эҳ, бола-чақага,
Бор-а, ишлаб топ пулингни, Абдураззоқ!
Сериал кўришар топишиб ҳар кун вақт,
Ўқилмайди-ку, бугун ҳатто икки байт,
Ўзгартиб бўлмайди, кимга айтсанг, хўп, айт,
Бор-а, қийнайвер дилингни, Абдураззоқ!
Маслаҳат берди бир кун Баҳодир Карим,
Кўп-кўп ёзмасдан, кўп ўқинг жигарим,
Оздан фойда бисёр, мен ахир муаллим,
Бор-а, тиявер тилингни, Абдураззоқ!
Мен Абдулла Қаҳҳор эмасман, оғайни,
Ўзимни Воҳидов демасман, оғайни,
Ўзим топмасам гар, емасман, оғайни,
Бор-а, ёзавер, шеърингни, Абдураззоқ!
2022 йил 22 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


ИЛОҲИМ

Жисмим менинг қиш билан банд,
Қўлим менинг иш билан банд,
Дилим менинг ишқ билан банд,
Ла илаҳа иллаллоҳ!

Ухлайман мен бир озгина,
Сўзлайман мен бир озгина,
Таом ейман бир озгина,
Ла илаҳа иллаллоҳ!

Мен қарзимни тўлай дейман,
Мен фарзимни ўтай дейман,
Кут десалар кутай дейман,
Ла илаҳа иллаллоҳ!

Вақт оқар сув, ўтар кетар,
Тахт бевафо, ўтар кетар,
Иймонлилар бахтга етар,
Ла илаҳа иллаллоҳ!

Дил боғладим тариқатга,
Итоат қиб шариатга,
Маърифатга, Ҳақиқатга,
Ла илаҳа иллаллоҳ!

Ташлаяпман дадил қадам,
Бўлай дейман одил ҳар дам,
Бўлишим шарт мен ҳам одам,
Ла илаҳа иллаллоҳ!

Жисмим менинг қиш билан банд,
Қўлим менинг иш билан банд,
Дилим менинг ишқ билан банд,
Ла илаҳа иллаллооҳ!
2022 йил 24 апрель.


Репост из: Неизвестно
25-son 2022 УзАС.pdf
6.0Мб


МУСТАҚИЛЛИКНИНГ ТАЪМИ -Абдураззоқ: -Домла, Мустақилликнинг таъми у нимага ўхшайди?!
-Мустақилликнинг таъми, агар таъбир жоиз бўлса, одамга ҳаёт-
бахш этадиган оби-замзамнинг таъмига ўхшайди. Мустақиллик одамга куч беради, қувват беради, руҳ беради. Одам инсон сифатида ўзини қадр- лай бошлайди.Ҳаётда менинг ҳам ўрним бор деган туйғу пайдо бўлади. ОЗОД ШАРАФИДДИНОВ. .


ЭЧКИДА ҚАСАМ БОРМИ?!
пародия

Мухаббат деган туйғу, бора бора ўлганди,
Севмайман деб қасд қилсам, оёғимдан йиқитдинг.


Мусурмонқул Сувонқулов, “МУХАББАТ ЯНА МЕНГА ЙЎЛИҚДИНГ !”

Мен кимларни сизлаб юрибман, биласанми,
Тутуруқни хўб излаб юрибман, биласанми?!

Ҳаммасидан кечгандим, бўлди ғалати,
Излаб топди, Алвасти деган лаънати.

Илмим оширай деб ўқийман кечкида,
Сўзидан қайтган одам, бўлар эчкида!
2021 йил 21 ноябрь.


СОҒЛИҒИ ТУФАЙЛИ

Бизда барча кадрлар зўр, кучли,
Улар эмас, мансаблар бурчли,
Мансабдор ким, ким кети синчли,
Ишдан кетар, соғлиқ туфайли!

Хатоси кўп, хатоси йўқ-да,
Креслодан кўнгли жа тўқ-да,
Уларда бор тенгсиз ҳуқуқ-да,
Ишдан кетар, соғлиқ туфайли!

Улар қаттиқ бақирса бўлар,
Сўкиб, уриб чақирса бўлар,
Қорни тўйгач, кекирса бўлар,
Ишдан кетар, соғлиқ туфайли!

Мошини ҳам иккита, қаранг,
Хотини ҳам иккита, қаранг,
Зотини ҳам иккита, қаранг,
Ишдан кетар, соғлиқ туфайли!

Қўл қўйишни яхши билади,
Ўқимоқни ёмон кўради,
Фақат тинмай эснаб юради,
Ишдан кетар, соғлиқ туфайли!

Қилган иши бўлсин жиноят,
Бир-бирини қилар ҳимоят,
Ваколати чексиз ниҳоят,
Ишдан кетар, соғлиқ туфайли!

Бизда барча кадрлар зўр, кучли,
Улар эмас, мансаблар бурчли,
Мансабдор ким, ким кети синчли,
Ишдан кетар, соғлиқ туфайли!
2022 йил 19 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


ТОРТИНИШ ҚАНИ?!
пародия
Ҳа...
Ҳа, севдим,
Яна севаман,

Не қилсанг, қил,
Қайга борсанг,
бор.

Нигора МУҲАММАД.

Эксанг бўлди-да, унади чигит,
Ёрдам бериш йўқ, ҳаммаёқ ўгит,
Бугун қизларай мисоли йигит,
Севаман дея йиртади ёқа!

Қўлимга тушса, ўзим биламан,
Нима қилсамай , ўзим қиламан,
Ушбу шеър учун роса ураман,
Мен шунақа-ей, инсофсиз ака!
2022 йил 18 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


Репост из: Мухаммад Исмоил
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ОШ ДЕСАЛАР ТЎДАМИЗ
Ҳазил

Айтиш керак ҳамма вақти чин, ростда,
Биз яшаймиз ким баландда, ким пастда,
Ош десалар йиғиламиз бир пасда,
Бундай уюшиш йўқ бошқа бир жойда!

Маҳаллада ҳашар бўлса қочамиз,
Мақтанамиз: Катта ишда поччамиз,
Чойхонага ”гап”га қучоқ очамиз,
Бундай уюшиш йўқ бошқа бир жойда!

Ювамиз, ниманидир ювиш керак,
Арча экдик, экмай қўйдик-да терак,
Кимки бошлиқ бўлса, биз унга қулоқ,
Бундай уюшиш йўқ бошқа бир жойда!

Биз шунақа, жудаям катта тўдамиз,
Фойдаси тегса, у билан қудамиз,
Ўтказмаймиз вақтни ҳеч беҳуда биз.
Бундай уюшиш йўқ бошқа бир жойда!
2022 йил 17 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


ЎЗБЕКНИНГ ДЎППИСИ

Ҳамма ишни тез жой-жойига қўяди,
Қилган ишидан завқ жудаям туяди,
Кўча –куйда шляпа кийишни суяди, Азада-чи, ўзбеклар дўппи кияди!

Бу билмадим, кимдан чиққан уруф, одат,
Бу одатга қилиб бўлмас энди тоқат,
Бош кийимдан изламанглар бор деб офат,
Азада-чи, ўзбеклар дўппи кияди!

Оврўполик азада бош кийим ечар,
Бу ҳам, майли, ҳаттоки ароқ ҳам ичар,
Улардан узоғроқ юргин , хўпми, жигар,
Азада-чи , ўзбеклар дўппи кияди!

Хоҳлаган пайтингда, кий, дўппинг, майли,
Дўппини кийма, фақат аза туфайли,
Ўзбекка ярашар дўпписи, оғайни,
Азада-чи ўзбеклар дўппи кияди!
2022 йил 16 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


САМАРҚАНД

Амир Темур пойтахт қурган Самарқандда,
Улуғбек-чи юлдуз кўрган Самарқандда,
Алишер икки йил юрган Самарқандда,
Ер юзин ахир сайқали Самарқандда!

Самарқанд гўзал тошу-тоғлари билан,
Мақтанса арзир гулу -боғлари билан,
Ҳайратга солар файзли чоғлари билан,
Боғуроғлар кўркам пайкали Самарқандда!

Бир келиб кўргин, куҳна Афросиёбни,
Регистонга киргин, хуш қиб иштиёқни,
Нонидан ол, кезиб бозори “Сиёб”ни,
Нонларнинг нони мазали Самарқандда!

Боболарим маҳкам қурган ҳар бинони,
Шоҳизиндага санаб чиққин зинани,
Бунда кўрасан мозий деган кинони,
Шоирларнинг куй-ғазали Самарқандда!

Бу диёрда туғилган не буюк зотлар,
Бу диёрда яшаган не суюк зотлар,
Кўролмай ўтиб кетди не куюк зотлар,
Навоий-Жомий ҳайкали Сармарқандда!

Ҳозир тамом ўзгарган , танимайсан ҳеч,
Нўхат шўрвосидан тўйиб-тўйиб бир ич,
Бир бор сайр айламоққа ўзингда топ куч,
Истиқлолнинг ул ғизоли Самарқандда!

Абдураззоқ Шошда иссиқдан буғилган,
Қирқ йил ишлади, қадди сал эгилган,
Билиб қўйинг, у Самарқандда туғилган,
Абдураззоқнинг иқболи Самарқандда!
2022 йил 16 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.




КИТОБДАГИ ПАРОДИЯЛАРДАН . ЎХШАШЛИК
Ҳаётда кимдир гуруч, ким кўрмакка ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам бир эрмакка ўхшайди.
Ойдин МАМАДАЛИЕВА, “ Ўхшайди”.

Ҳаётда кимдир кепак, ким элакка ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам бир чўпчакка ўхшайди.

Ҳаётда кимдир қалпоқ, ким телпакка ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам кенг чўнтакка ўхшайди.

Ҳаётда кимдир доно, ким тентакка ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам бир қундоққа ухшайди.

Ҳаётда кимдир жуфту, ким бўйдоққа ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам бир батқоққа ўхшайди.

Ҳаётда кимдир қаттиқ, ким юмшоққа ўхшайди,
Кимларгадир умр ҳам зўр қатқоққа ўхшайди.

Ойдин ёзган шеър ғазалмас, бармоққа ўхшайди,
Буни сезиб қолган Абдураззоққа ўхшайди.
2022 йил 8 июнь.


КИТОБДАГИ ПАРОДИЯЛАРДАН

ЎЗИНГДИРСАН СЕВГИЛИМ
Сувга ташла, хоҳи ўтда ёқ,
Ўзингдирсан севгилим, иймоним.
Оқилжон ҲУСАН, «Севги сатрлари».

Сочимдан торт, қулоғим чўз,
Муштла майли юзимга.
Қўлларингни бигиз қилиб,
Тиқиб олгин кўзимга.

Башарамга қум соч майли,
Кесак отгин, тош отгин.
Агар олма тополмасанг,
Картошка от, мош отгин.

Бир кам бўлиб юрмайин мен,
Сенсиз тўқсон тўққиздай.
Оёғимга арқон боғлаб,
Сўйиб ташла ҳўкиздай.

Сўнг қонимдан шароб қилгин,
Солиб катта бучкага.
Ҳеч бўлмаса сиёҳ бўлсин,
Сенинг учун ручкага.

Қурбон қилай сен учун мен
Молу мулким, бор пулим.
Чидайман-да ҳаммасига,
Ўзингдирсан севгилим.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.




БАБИБИР ЭШИТМАЙДИ
Ҳазил

Бир йигит кўчада бирдан қиз йўлин тўсди:
- Йўлимдан қочинг, бобомга айтиб бераман!
Бу гапдан йигитнинг ғайрати янада жўшди:
- Гапирманг менга, бобомга айтиб бераман!
- Исмингиз нима, яхши қиз, айта қолинг,
- Айтмайман, қочинг, бобомга айтиб бераман!
- Хўп, телефон рақамингизни бера қолинг,
- Бермайман, қочинг, бобомга айтиб бераман!
- Нимага фақат бобонгизга айтсиз, холос?!
- Бобом, барибир эшмайдилар ҳеч, шу хуллас!!
2022 йил 15 июль.
Абдураззоқ ОБРЎЙ.

Показано 20 последних публикаций.

15

подписчиков
Статистика канала