🌺🌺🌺🌺🌿🌺🌺🌺🌺
Ёш к,айноналарга йурик,нома❗️
👰🏻У кўп ишни кўнглингиздагидек қилмаслиги асабингизга тегади. Охирги пайтда дугоналар билан энг кўп муҳокама қиладиганингиз ҳам у. Назарингизда, атайлаб жиғингизга тегиш учун айтганингизни қилмаётгандек. У – ўғлингизнинг хотини, бўлажак набираларингизнинг онаси... Бугун эндигина биринчи келинини тушириб, ўзини қайнона ролида илк бор кўраётган ёш қайноналар ҳақида гаплашамиз.
👰🏻Қайнона-келин жамиятимизда энг ўткир мавзулардан бири. Кўпинча аёллардан «Турмушга чиққанмисиз?» деб сўрашлари кетидан «Қайнонангиз билан қандайсиз?» деган савол келади. Келин туширганман, деган аёллардан дарров: «Келин кўнглингиздагидекми?» дейишади. Нега бундай?
👰🏻Қарс икки қўлдан деган гап бор. Илк даврда зиддиятларнинг юзага келиши икки асосий омилга боғлиқ: биринчиси, қайнонанинг келинга номаълум одатлари, уй тутуми, муомала ва тарбия усули бўлса, иккинчиси, келинларнинг аввалдан қайнонага қўрқиб, шубҳаланиб қарашларидир.
https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw