ОНАНГДЕК БЎЛМАС ЭКАН
Бошга тушиб кулфатим,
Арз бўлганда сухбатим.
Энг яқин дўст, улфатим,
Онамдек бўлмас экан.
Мағрурлигим эгиб бош,
Кўзларимдан оқди ёш.
Яқин-йироқ, қариндош,
Онамдек бўлмас экан.
Кулгум ўрни энди ғам,
Хар қадамда турфа кам.
Мажнуни мен Лайли хам,
Онамдек бўлмас экан.
Билмадим қилдим хато,
Зар тўним жулдир мато.
Бўлган кун жигар хатто,
Онамдек бўлмас экан.
Чўнтак бўм-бўш йўқ зарим,
Бўлган пайтда бахт ярим.
Белимлик фарзандларим,
Онамдек бўлмас экан.
Тўрт ёнда исмим миши,
Пойимда тақдир тиши.
Кенг дунёда хеч киши,
Онамдек бўлмас экан.
Бошга тушиб кулфатинг,
Арз бўлганда сухбатинг.
Бундаги бор улфатинг,
Онангдек бўлмас экан.
© Ғуломжон Нормат
@Ota_ona_Sherlari
Бошга тушиб кулфатим,
Арз бўлганда сухбатим.
Энг яқин дўст, улфатим,
Онамдек бўлмас экан.
Мағрурлигим эгиб бош,
Кўзларимдан оқди ёш.
Яқин-йироқ, қариндош,
Онамдек бўлмас экан.
Кулгум ўрни энди ғам,
Хар қадамда турфа кам.
Мажнуни мен Лайли хам,
Онамдек бўлмас экан.
Билмадим қилдим хато,
Зар тўним жулдир мато.
Бўлган кун жигар хатто,
Онамдек бўлмас экан.
Чўнтак бўм-бўш йўқ зарим,
Бўлган пайтда бахт ярим.
Белимлик фарзандларим,
Онамдек бўлмас экан.
Тўрт ёнда исмим миши,
Пойимда тақдир тиши.
Кенг дунёда хеч киши,
Онамдек бўлмас экан.
Бошга тушиб кулфатинг,
Арз бўлганда сухбатинг.
Бундаги бор улфатинг,
Онангдек бўлмас экан.
© Ғуломжон Нормат
@Ota_ona_Sherlari